scieee AI-readable full text Open interactive document viewer

ЎЗБЕКИСТОН СИЁСИЙ ҲАЁТИДА ГЕНДЕР ТЕНГЛИК МАСАЛАСИ

Қурбанова Дилрабо Шерипбоевна

Abstract

Ушбу мақолада Ўзбекистон сиёсий ҳаётида аёл депутатлар фаолияти таҳлил қилинган. 2005-2024 – йилларда Республикамиз вилоят кенгашларига сайланган депутатлар фаолияти ва уларнинг жамият сиёсий ҳаётига кириб келишига йўл очиб берувчи омиллар ўрганилган.

Full text

INTERNATIONAL PRACTICAL CONFERENCE “THE ROLE OF WOMEN IN ENSURING THE STABILITY OF SOCIETY: CREATING AN OBSCENE ATMOSPHERE OF OPPRESSION AND VIOLENCE”, NOVEMBER 21, 2025 176 ЎЗБЕКИСТОН СИЁСИЙ ҲАЁТИДА ГЕНДЕР ТЕНГЛИК МАСАЛАСИ Қурбанова Дилрабо Шерипбоевна Урганч Инновацион ниверситети доценти, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори PhD. https://doi.org/10.5281/zenodo.17836391 Аннотация. Ушбу мақолада Ўзбекистон сиёсий ҳаётида аёл депутатлар фаолияти таҳлил қилинган. 2005-2024 – йилларда Республикамиз вилоят кенгашларига сайланган депутатлар фаолияти ва уларнинг жамият сиёсий ҳаётига кириб келишига йўл очиб берувчи омиллар ўрганилган. Аннотация. В данной статье анализируется деятельность женщин-депутатов в политической жизни Узбекистана. В 2005-2024 годах изучена деятельность депутатов, избранных в региональные советы нашей республики, и факторы, открывающие путь их вхождению в политическую жизнь общества. Annotation. This article analyzes the activities of women deputies in the political life of Uzbekistan. In 2005-2024, the activities of deputies elected to the regional councils of our republic and the factors that open the way for their entry into the political life of society were studied. Калит сўзлар: Аёл, жамият, сиёсат, гендер тенглик, давлат, фаолият, ҳимоя, депутат, сайлов. Ключевые слова: Женщина, общество, политика, гендерное равенство, государство, деятельность, защита, депутат, выборы. Key words: Woman, society, politics, gender equality, state, activity, protection, deputy, elections. Ҳар қандай жамият ва давлатнинг нечоғли инсонпарвар ҳамда адолатли экани хотин-қизларга бўлган муносабат ва ғамхўрлик билан белгиланади. Бу эзгу қадриятни теран англаган аждодларимиз азал-азалдан аёлни оила кўрки, жамият гултожи сифатида эъзозлаган, она сиймосини тенгсиз мўъжиза, деб ардоқлаган. Бугунги кунда ўзбек аёлларининг нафақат оила ва фарзандлар тарбиясидаги ўрни, балки, мамлакатимиз тараққиётига қўшаётган ҳиссаси ҳам беқиёс. Бугун юртимизда хотин-қизларнинг ҳақҳуқуқларини, қонуний манфаатларини таъминлаш, қобилият ва имкониятларини рўёбга чиқариш, бир сўз билан айтганда опа-сингилларимизни жамиятнинг тенг ҳуқуқли, фаол ва бунёдкор аъзосига айлантириш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилган [1]. Бу анъаналар бугунги кунда ҳам давом этмоқда. Хотин-қизларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, уларнинг иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий фаоллигини ошириш Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси муҳим йўналишларидан бири сифатида белгиланиб, кенг қамровли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Хотин-қизларнинг чинакам бахтли яшаши, уларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, интеллектуал ва маънавий юксалиши, касбий ҳамда оилавий мажбуриятларни ҳамоҳанг тарзда бажариши учун кенг имкониятлар яратиляпти. Натижада хотин-қизларнинг давлат ва жамият ҳаётидаги иштироки, мавқеи тобора ортиб бормоқда. Аёллар ижтимоий ҳимоясини INTERNATIONAL PRACTICAL CONFERENCE “THE ROLE OF WOMEN IN ENSURING THE STABILITY OF SOCIETY: CREATING AN OBSCENE ATMOSPHERE OF OPPRESSION AND VIOLENCE”, NOVEMBER 21, 2025 177 кучайтириш, жумладан, бандлигини таъминлаш, соғлигини мустаҳкамлаш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, уларнинг турмуш даражасини яхшилашга эътибор юксак даражага кўтарилди десак хато бўлмайди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси таркибида эса хотин-кизлар салмоғи 3%ни ташкил қилади. Умуман, ҳокимият тармоқлари таркибида хотин-қизлар улушининг ўртача кўрсаткичи 15,5%ни, 2006 йилда 15,9 %ни ташкил қилган[2]. Маълумки, аёлларнинг сиёсий жараёнларда қатнашувининг энг самарали йўли уларнинг мамлакат сиёсий партиялари сафидаги иштирокидир. Жумладан, ЎзЛиДеП “Аёлларнинг сиёсий фаоллиги, жамиятдаги ўрни ва мавқеини ошириш” бўлими ва гуруҳлари томонидан ҳам хотин-қизлар ўртасида партиянинг мақсад ва вазифаларини, либерал-демократик ғоялар ва қадриятларни тарғиб этиш, уларнинг сиёсий ва ҳуқуқий билимини ошириш, шунингдек ислоҳотлар жараёнида фаол иштирокини таъминлаш, партия сафига хотин-қизларни жалб этиш бўйича кўплаб ишларни амалга ошириш билан биргаликда ўз олдига қуйидаги аниқ мақсад ва вазифалар белгилаб олинган. 2009 йилда ЎзЛиДеП аъзоларининг 36 % ини хотин-қизлар ташкил этган. Агар 2004 йилда 45767 нафар, 2005 йилда 48657 нафар аёл партия аъзоси бўлган бўлса, 2009 йилда уларнинг сони 57343 нафардан ошган . Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, уларнинг 25 минг нафари партия электорати бўлган тадбиркорлардир. 2008 йилги маълумотларга кўра, 7392 та бошланғич партия ташкилотининг 1923 тасига хотин-қизлар раҳбарлик қилган[3]. 2009 йилда Бундай ҳолатни бошқа вилоятлар мисолида ҳам кўриш мумкин. Яъни Қорақапоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгашида депутат аёллар улуши 9,4%; вилоят Кенгашларида – Самарқандда 5%, Фарғонада 6,6%, Сирдарёда 8%, Наманганда 11,6%, Хоразмда 13,3%, Қашқадарёда 13,5%, Бухорода 18,3%, Тошкент вилоятида 18,6%; туман (шаҳар) Кенгашларида Андижон, Бухоро, Жиззах, Сирдарё, Тошкент ва Хоразм вилоятларидан бошқа ҳудудларда депутат аёллар улуши жами депутатлар сонининг 20 %ини ҳам ташкил этмаган эди[4]. 2010 йилги маълумотларга кўра, “Адолат” социал-демократик партиясининг ҳудудий ташкилотлари аъзолари таркибида ҳам хотин-қизларнинг салмоғи ортиб борган. Хусусан, Қорақалпоғистон Республикаси партия ташкилотида умумий партия аъзоларидан 42,8 %, Андижон вилоятида 60,6%, Бухоро вилоятида 37,2%, Жиззах вилоятида 24,7%, Навоий вилоятида 45,5%, Наманган вилоятида 31,8%, Самарқанд вилоятида 34,3%, Сирдарё вилоятида 65,2%, Сурхандарё вилоятида 56,7%, Тошкент вилоятида 58,1%, Фарғона вилоятида 56,4%, Хоразм вилоятида 52,7%, Қашқадарё вилоятида 49,3%, Тошкент шаҳрида 44,8%ни ташкил этади. Умумий ҳисобда партия аъзоларининг 47,5%, ёки 73 846 аъзосидан 35090 хотин-қизлардир[5]. 2011 йилги маълумотларга кўра, ижроия ҳокимияти тизимида, бошқарув органларида аёллар 15,3 %ни, Вазирлар Маҳкамасида 16,7 %ни ташкил этди[6]. Шуни ҳам алоҳида таъкидлаш керакки ушбу йилларда сиёсий партиядаги фаол аёлларнинг тажрибасини орттириш мақсадида доимий ўқувлар ҳамда турли танловлар ўтказиб келинган. Хусусан, “Аёл баркамол авлод тарбиячиси”, “Энг намунали маҳалла маслаҳатчиси”, “Адолатли қайнона”, “Энг адолатли аёл” каби танловлар шулар жумласидандир. INTERNATIONAL PRACTICAL CONFERENCE “THE ROLE OF WOMEN IN ENSURING THE STABILITY OF SOCIETY: CREATING AN OBSCENE ATMOSPHERE OF OPPRESSION AND VIOLENCE”, NOVEMBER 21, 2025 178 Аёлларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини оширишда Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси томонидан Конституция ва Қонунларда улар манфаатларини муҳофазасига қаратилган имтиёз ва қулайликларни амалиётда қўллаш, белгиланган квотани тўлиқ эгаллаш, кучли сиёсий ва ҳуқуқий билимга эга депутат ва раҳбар хотин-қизларнинг заҳирасини тайёрлаш учун сиёсий партияларнинг “Аёллар қаноти” билан ҳамкорлик йўлга қўйилган. Таниқли сиёсатшунос олима профессор Э.Султанова фикрига кўра, хотин-қизлар учун, сиёсий майдонда қулайроқ шароитларни таъминлайдиган омил қандай бўлиши кераклигини таҳлил қилган бўлиб, унга кўра, агар хотин-қизларнинг сиёсат майдонидаги улуши 15% дан кам бўлса, у ҳолда жамиятда жиддий номутаносиблик вужудга келади. Мувозанат эса эркаклар ва аёлларнинг улуши 40% бўлгандагина таъминланади[7]. Сўнгги йилларда соҳага оид қонунчилик такомиллаштирилиб, 2 қонун, Президентнинг 14 фармон ва қарори, Вазирлар Маҳкамасининг 25 қарори қабул қилинди. Хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, оила институтини ҳар томонлама мустаҳкамлаш бўйича давлат сиёсатини самарали амалга ошириш мақсадида энг қуйи бўғин – маҳалла ва хонадонгача кириб борадиган вертикал тизим яратилди. Маҳаллаларда оилалар билан ишлаш, ҳар бир аёл ва унинг оила аъзоларига индивидуал ёндашувни ташкил қилиш мақсадида хотин-қизлар фаоли лавозими жорий этилди ва унга давлат хизматчиси мақоми берилди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев 2019 йил 21 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг йигирманчи ялпи мажлисида сўзлаган нутқида, мамлакатнинг сиёсий-ижтимоий ҳаётида аёлларнинг ўрни ва нуфузини мустаҳкамлашга алоҳида тўхталди. Барчамизга маълумки, ўтган қисқа давр мобайнида хотин-қизлар манфаатларини ҳимоя қилиш, улар аҳволини тубдан яхшилашга қаратилган Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2 та фармони, 2 та қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 6 та қарори ва 4 та фармойиши қабул қилиниб, изчил амалга оширилмоқда ва самарали натижалар бермоқда. Давлатимиз раҳбари томонидан хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, улар учун барча шароитларни яратиб беришга алоҳида эътибор қаратилаётгани, аёллар ва оила масалалари давлат сиёсати даражасига кўтарилиб, мазкур сиёсатни мамлакатимиздаги барча идора ва ташкилот раҳбарлари қўллаб-қувватлаётгани ва уни амалга оширишда фаол иштирок этаётганлигига барчамиз гувоҳ бўлаяпмиз. Айниқса, оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган, ногиронлиги бўлган, иш билан таъминланмаган хотин-қизлар ижтимоий ҳимояси борасида мамлакатимизда мисли кўрилмаган ишлар олиб борилаётганини нафақат мамлакатимиз балким, жаҳон ҳамжамияти, нуфузли халқаро ташкилотлар, чет элликлар ҳам тан олиб, қизиқиш билдиришмоқда, биздан тажриба ўрганишга ҳаракат қилишмоқда[8]. Ўз навбатида бу масаланинг бутун дунёдаги бугунги ҳолатига эътибор қаратадиган бўлсак, маълумотлар шуни кўрсатадики, жаҳонда мавжуд жамиятлар аҳолисининг ярмини, ҳаттоки ундан кўпроғини аёллар ташкил этади, аммо инсон фаолиятининг ва жамиятнинг кўпгина мураккаб соҳалари, яъни билим, ихтисос, малака, кўникмалар талаб қилинадиган соҳаларида уларнинг иштироки ниҳоятда оздир. Шунингдек, ҳозирги кунда дунёдаги ўта камбағал одамларнинг 60 фоиздан ортиғини, саводсиз аҳолининг эса учдан икки қисмини аёллар ташкил қилади. Мактабга жалб қилинмаган болаларнинг ҳам учдан INTERNATIONAL PRACTICAL CONFERENCE “THE ROLE OF WOMEN IN ENSURING THE STABILITY OF SOCIETY: CREATING AN OBSCENE ATMOSPHERE OF OPPRESSION AND VIOLENCE”, NOVEMBER 21, 2025 179 икки қисми қизлар ҳисобланади. Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотларига кўра, бутун дунёда ҳар учинчи аёл (35%) ҳаёти давомида у ёки бу турдаги зўравонликка дуч келар экан. Бу мисолларни келтиришимдан мақсад - қиёсий таҳлилгина бугунги ислоҳотларнинг мазмун - моҳиятини янада чуқурроқ англаш имконини беради. Президентимиз томонидан олиб борилаётган оқилона сиёсатга ана шундай таҳлилий нуқтаи назардан ёндашсак, унда хотин - қизлар ҳаёти билан боғлиқ бир қатор жиддий муаммоларнинг аниқ ечими ифода этилаётганлиги ва бу муаммоларни бартараф этишда мустаҳкам пойдевор бўлаётганининг гувоҳи бўлаяпмиз. Яна бир қувонарли жиҳати хотин-қизларнинг ҳақ - ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, оила ва жамиятдаги нуфузини оширишда республикамиздаги мавжуд барча вазирлик ва идоралар кенг жалб қилинаяпти, бугун аёллар масалаларига барча ташкилотлар ва уларнинг раҳбарлари бошқача кўз билан, яъни ижобий ва жиддий қарашмоқда. Бундай ёндашув амалий ва самарали натижаларни бермоқда, хотин-қизларнинг яхши яшаши, меҳнат қилиши учун барча шароит ва имкониятлар яратилмоқда[9]. Бундай имконият албатта ҳар бир аёлда меҳнатга, ўз иқтидор ва қобилиятини рўёбга чиқаришга, янги ғоялар устида ишлашга, ташаббускорлик кўрсатишга иштиёқ ҳамда келажакка ишонч уйғотаяпти. Янги-янги ютуқ ва марралар сари етаклаяпти, иқтидорли, қобилиятли, билимли, салоҳиятли хотин-қизлар сафи кенгайиб бормоқда. Шу ўринда бир мисол, жорий йил 11-17 март кунлари бўлиб ўтган, мамлакатимиз делегацияси ҳам қатнашган БМТ Хотин-қизлар аҳволи бўйича комиссиясининг 63сессиясида БМТ Бош котиби Антонио Гутерриш қуйидаги фикрларни билдирди: “Қаердаки сиёсий ва ижтимоий ҳаётда хотин-қизлар фаол иштирок этаётган бўлса, ўша жойда иқтисодиёт ўсмоқда, барқарорлик мустаҳкамланмоқда ва фуқароларнинг фаровонлиги юксалмоқда”[10]. Бу фикрлардан шундай хулосага келиш мумкинки, мамлакатимизда хотинқизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, аёлларнинг мамлакат ижтимоийсиёсий ҳаётида тўлақонли иштирок этишига эришиш, гендер тенгликни таъминлаш бўйича олиб борилаётган давлат сиёсати нақадар тўғрилигига ишонч ҳосил қиламиз. Аччиқ бўлса ҳам тан олишимиз керак, узоқ йиллар аёллар муаммоларига етарлича эътибор қаратилмаган, лекин эътироф этиш жоизки, бугун Ўзбекистонда хотин-қизларни ижтимоий ҳимоя қилиш, уларни ишга жойлаштириш, уй-жой билан таъминлаш, бир сўз билан айтганда ҳар қандай муаммоларнинг ечими юзасидан аниқ, ҳуқуқий механизмлар ишлаб чиқилиб, амалиётга татбиқ этилган ва самарали натижалар бермоқда. Бугунги кун талаби хотин-қизларни янгича ёндашув, янгича ғоя ва янгича ташаббуслар билан чиқишларига кўмак бериш, мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, янгиланишлар, сиёсий жараёнларда уларнинг фаол иштирок этишларини таъминлашдан иборат. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг йигирманчи ялпи мажлисида сўзлаган нутқида таъкидлаганидек, “Ҳозирги кунда ҳар бир хотин-қиз демократик жараёнларнинг кузатувчиси эмас, балки фаол ва ташаббускор иштирокчиси бўлмоғи шарт”. Бу даъват ўз навбатида барча вазирлик, идора ва ташкилотлар қатори сиёсий партиялар зиммасига ҳам алоҳида масъулият юклайди. Биз ўз вазифамизга таҳлилий танқид асосида ёндашадиган бўлсак, ҳали олдимизда ечимини кутаётган масалалар анчагина эканлигига гувоҳ бўламиз. Давр шиддат билан INTERNATIONAL PRACTICAL CONFERENCE “THE ROLE OF WOMEN IN ENSURING THE STABILITY OF SOCIETY: CREATING AN OBSCENE ATMOSPHERE OF OPPRESSION AND VIOLENCE”, NOVEMBER 21, 2025 180 ўзгариб бораётган бугунги кунда вақтнинг ҳар бир дақиқасидан унумли фойдаланган ҳолда, бор куч ва имкониятимизни, билим ва салоҳиятимизни сафарбар этиб, хотинқизларни демократик жараёнларнинг фаол иштирокчисига айлантирмоғимиз лозим. ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙҲАТИ 1. Асатова Г. Хотин-қизлар сиёсий жараёнларнинг ҳам фаол иштирокчисига айланмоғи керак. Ўзбекистон ХДП Хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш сектори мудири билан интервью. / https://xdp.uz/oz/nuqtai-nazar 2. Чориева Д. «Первые исторические этапы участия женщин в жизни политических партий в годы независимости Узбекистана» // Лингвоспектр, т. 2, вып. 1, март 2025 г., сс. 597. 3. Ўша жойда. – С. 597. 4. Ўша жойда. – С. 597-598. 5. Ўша жойда. – С. 597. 6. Султанова Э.С. Аёл давлатнинг ривожланиш стратегиясида (Глобал муаммо сифатида). – Тошкент: ЖИДУ, 2005, – Б.99. 7. Ўша жойда. – Б. 99-100. 8. Асатова Г. Хотин-қизлар сиёсий жараёнларнинг ҳам фаол иштирокчисига айланмоғи керак. Ўзбекистон ХДП Хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш сектори мудири билан интервью. / https://xdp.uz/oz/nuqtai-nazar 9. Асатова Г. Хотин-қизлар сиёсий жараёнларнинг ҳам фаол иштирокчисига айланмоғи керак. Ўзбекистон ХДП Хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш сектори мудири билан интервью. / https://xdp.uz/oz/nuqtai-nazar 10. Танзила Нарбаева БМТ бош котиби Антониу Гутерриш билан учрашди. // Халқ сўзи, 2024 й.