ЎЗБЕКИСТОНДА ХОТИН-ҚИЗЛАРНИНГ ФАОЛЛИГИНИ ОШИРИШ МАСАЛАЛАРИ
Abstract
Ушбу мақолада юртимизда амалга оширилаётган демократик ислоҳотларда аёлларнинг бевосита иштироки зарурлиги ва катта аҳамиятга эга эканлиги эътироф этилган. Янгиланаётган Ўзбекистоннинг ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий жараёнларда хотин-қизлар фаоллиги масаласи билан боғлиқ долзарб муаммолар таҳлил қилинган.
Full text
INTERNATIONAL PRACTICAL CONFERENCE “THE ROLE OF WOMEN IN ENSURING THE STABILITY OF SOCIETY: CREATING AN OBSCENE ATMOSPHERE OF OPPRESSION AND VIOLENCE”, NOVEMBER 21, 2025 181 ЎЗБЕКИСТОНДА ХОТИН-ҚИЗЛАРНИНГ ФАОЛЛИГИНИ ОШИРИШ МАСАЛАЛАРИ Бахтигул Мамадаминова “ТИҚХММИ” Миллий тадқиқот университети доценти https://doi.org/10.5281/zenodo.17836401 Аннотация. Ушбу мақолада юртимизда амалга оширилаётган демократик ислоҳотларда аёлларнинг бевосита иштироки зарурлиги ва катта аҳамиятга эга эканлиги эътироф этилган. Янгиланаётган Ўзбекистоннинг ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий жараёнларда хотин-қизлар фаоллиги масаласи билан боғлиқ долзарб муаммолар таҳлил қилинган. Калит сўзлар: аёл, ҳуқуқ, аёллар ҳуқуқлари, гендер тенглик, янги Ўзбекистон, хотин-қизлар фаоллиги, ижтимоий, жамият, демократик ислоҳотлар. Бугунги кунда хотин-қизлар мамлакатда содир бўлаётган ижтимоий ўзгаришларда, иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишда, халқ хўжалиги, илм-фан, маданият ва маърифат тизимининг барча соҳаларида ўзларининг ҳалол ва фидокорона меҳнатлари билан иштирок этмоқдалар. Давлат томонидан ўтган давр мобайнида хотин-қизларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш, оилани мустаҳкамлаш, ёш авлодни баркамол, соғлом қилиб тарбиялаш учун тўлиқ шароит яратилди[1]. Айтиб ўтиш жоизки, ўтиш даврининг дастлабки мураккаб йилларида кечиктириб бўлмас муаммолардан бўлган кўп болали ва кам таъминланган оилаларни, xoтин-қизлар, нафақахўрлар ва ногиронларни бозор иқтисодиёти муносабатлари даврида ижтимоий жихатдан манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган бир қанча муҳим фармон ва қарорлар қабул қилинди [2] ва ҳукумат даражасидаги муҳим вазифа этиб белгиланди. “Шунинг учун ҳам мустақилликнинг биринчи кунларидан бошлаб хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, улар учун муносиб меҳнат ва турмуш шароитини яратиб бериш, қобилият ва салоҳиятини руёбга чиқариш масаласи юртимизда давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Шу асосда оналик ва болаликни ҳимоялаш, оила институтини қуллаб-қувватлаш, аёлларнинг оғирини енгил қилиш, уларнинг жамият ҳаётидаги нуфузини ошириш борасида улкан ишлар амалга оширилди”[3]. Шу билан бирга бозор иқтисодиётига ўтиш жараёнида хотин-қизлар билан боғлиқ муаммолар ҳам кучайиб, долзарб тус олди ва хотин-қизларнинг жамиятдаги ижтимоийиқтисодий аҳволига таъсир қилмай қолмади. Жумладан, хотин-қизлар ўртасида ишсизликнинг кўпайиши, олий ва касбий таълим олиш салоҳиятининг тушиб кетиши, муҳим қарорлар қабул қилиш жараёнларида иштироки ва раҳбарлик лавозимларида аёлларнинг камайиб кетиши, айрим оилаларда патриархал муносабатлар тизимини қайта тиклашга уринишлар, демократия ғояларига ёт турли сохта диний оқимларнинг пайдо бўлиши каби муаммолар кўзга ташланиб қолди. Хусусан, бир иқтисодий тизимдан иккинчисига ўтиш мураккаб жараёндир. Демак, ижтимоий йўналиши ва соҳасидан қатъий назар, бозор тартиботини жорий этиш билан боғлиқ ҳар қандай ислоҳот кишилар манфаатларига дахлдор бўлиб, аҳоли турмуш даражасининг у ёки бу кўрсаткичлари ўзгаришига сабаб бўлади. Шунинг учун ҳам бозор иқтисодига босқичма-босқич ўтишнинг
INTERNATIONAL PRACTICAL CONFERENCE “THE ROLE OF WOMEN IN ENSURING THE STABILITY OF SOCIETY: CREATING AN OBSCENE ATMOSPHERE OF OPPRESSION AND VIOLENCE”, NOVEMBER 21, 2025 182 Ўзбекистон моделида кучли ижтимоий сиёсат асосий бўғин қилиб белгиланди. Бу эса бозор иқтисодига ўтиш пировард мақсад эмаслигини, балки барча иқтисодий, ижтимоий, сиёсий ислоҳотлар инсон ҳаёти ва фаолияти учун муносиб шароитлар яратишга қаратилганлигини билдирди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан 2017 йил 7 февраль куни қабул қилинган Фармон асосида 2017‒2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси тасдиқланди. Айтиш мумкинки, Ҳаракатлар стратегияси мамлакатимизни беш йилга режалаштирилган ислоҳотлар тизимидир. Ҳаракатлар стратегияси давлат ва жамиятнинг ҳар томонлама ва жадал ривожланиши учун шарт-шароитлар яратиш, мамлакатимизни модернизация қилиш ҳамда ҳаётнинг барча соҳаларини либераллаштириш бўйича устувор йўналишларни амалга оширишга замин яратди. Ҳаракатлар стратегиясини ҳаётга жорий қилиш натижасида сўнги йилларда Ўзбекистон Республикаси Конституциясида белгиланган нормаларни амалга ошириш ва ҳаётга татбиқ қилишнинг аниқ механизмларини мустаҳкамланди. Конституциянинг 58-моддасида[4] белгиганган хотин-қизлар ва эркаклар тенг ҳуқуқлигини таъминлашга қаратилган. 2019 йил 2 сентябрдаги “Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида”ги ЎРҚ-562-сонли Қонуни ва “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги ЎРҚ-561-сонли Қонуни қабул қилинди. Президентнинг “Оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлашга доир ишларни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони қабул қилинди. Ҳужжат билан 2022-2026 йилларда хотин-қизларнинг мамлакат иқтисодий, сиёсий ва ижтимоий ҳаётининг барча жабҳаларида фаоллигини ошириш бўйича миллий дастур тасдиқланди. 2022 йил 1 сентябрдан бошлаб хусусий корхоналар ва ташкилотларда охирги 6 ой давомида узлуксиз иш стажига эга бўлган аёлларга ҳар ой учун минимал истеъмол харажатлари миқдоридан келиб чиққан ҳолда давлат бюджети маблағлари ҳисобидан ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси тўланадиган бўлди. 2022 йил 1 июндан бошлаб давлат ва нодавлат таълим муассасаларида давлат буюртмаси асосида хотин-қизларни касбга ўқитишнинг янги тартиби жорий этилди. Шарққа хос жамиятни демократлаштириш кўп жиҳатдан оиладаги муносабатларга боғлиқ. Оилавий муносабатлардаги муаммоларни оилаларнинг энг обрўли ва кекса аъзолари (боболар, бувилар) томонидан муҳокама қилиш шаҳарларда сал камроқ, қишлоқларда-одатий ҳол ҳисобланади. Кўпинча муаммони ечишнинг ана шу усули оилавий масалалар бўйича расмий суд муҳокамасидан самаралироқдир. Оилалардаги мавзу ҳаётни бекаму-кўст дейиш, эскидан қолган, аёллар ва болаларнинг қадр-қимматини камситувчи муносабатлар мавжудлигини, шунингдек турмуш тарзига кўра европалашган аҳоли қатлами ўртасида (фақат улар ўртасидагина эмас) оила ҳамиша ҳам барқарор эмаслигини инкор этиш хато бўлур эди. Сиёсий тизимнинг бошқа барча таркибий қисмларига қараганда, оила давлатга нисбатан анча барқарор ва мустақил муносабатда бўлади. Оила ва унинг ривожланаётган бозор муносабатлари шароитидаги иқтисодий ўзига тўқлиги, қариндош оилаларнинг бирдамлиги ва оилаларнинг жамоадаги (маҳалладаги) бирдамлиги-айнан шу нарса шаҳар, туман ҳокимига, депутатларга, сиёсий партиялар ва жамоат бирлашмаларнинг қуйи ташкилотларига таъсир кўрсатиши мумкин бўлган кучли омиллар мажмуидир.
INTERNATIONAL PRACTICAL CONFERENCE “THE ROLE OF WOMEN IN ENSURING THE STABILITY OF SOCIETY: CREATING AN OBSCENE ATMOSPHERE OF OPPRESSION AND VIOLENCE”, NOVEMBER 21, 2025 183 Шунинг учун ҳам Ўзбекистон ижтимоий-сиёсий ҳаётида оиланинг тутган ўрни муҳим ҳисобланади. Республикада аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашнинг амалдага тизими оилага, айниқса кўп болали оилаларга, соғлом оналикни асрашга аниқ йўналтирилиб, барча ўта муҳтож ва муҳтож оилаларни моддий қўллаб-қувватлашни қамраб олди. Ночор оилаларга пул нафақалари тайинлаш ва бериш борасидаги давлат ёрдами 1994 йил октябрь ойидан бошлаб маҳалла тизими орқали амалга оширилди. Бу маҳалланинг ўз ҳудудида яшайдиган аҳолининг ижтимоий муаммоларини ҳал қилишдаги тарихий ўрни, мақомини тиклаш ва фаолиятини кучайтириш борасидаги дастлабки чоратадбирларидан бири бўлди. 1995 йилдан бошлаб ёппасига ижтимоий ҳимоя қилиш тизимидан ижтимоий қўллаб-қувватлашнинг мақсадли ва аниқ йўналтирилган тусда бўлиши асосий принцип этиб белгиланган тазимга ўтиш ишлари амалга оширилди. Аҳолининг турмуш шароитлари ва даражасини барқарорлаштириш ҳамда аста-секин яхшилаб бориш вазифаларини ҳал этиш бу давр учун тобора хос бўла борди. Ўсиб келаётган қизлар, туғиш ёшидаги аёллар, болалар саломатлигини муҳофаза қилиш ишларини такомиллаштиришга акушерлик ва гинекология, педиатрия илмий текшириш институтлари, тиббиёт олий ўқув юртлари соҳа кафедраларининг олимлари ва ходимлари жалб қилинди. Уларнинг тавсиялари асосида аёллар ва болалар ўртасида турли касалликлар даражасини ўрганиш ва соғломлаштиришнинг кенг қамровли дастурлари ишлаб чиқилди. Натижада республикада туғруқхоналар, болалар ва оналар тиббиёт муассасаларининг сони кўпайди, уларда хизмат кўрсатиш сифати яхшилана борди. 2020 йилдан ишсиз, боқувчиси бўлмаган, ёлғиз оналар ва хотин-қизлар билан манзилли ишлаш бўйича “Аёллар дафтари”ни маҳаллабай юритиш йўлга қўйилди. Ишсизлик ва камбағаллик даражаси юқори бўлган 136 та маҳаллада маҳалла гузарлари ва бошқа бўш турган жойларда касб-ҳунарга ўқитиш масканларини ташкил этилди. Ҳар бир маҳаллада 3-5 нафардан жами 37 мингдан ортиқ хотин-қизларни ҳаётга руҳлантириш, сафарбар этиш (мотивация бериш) ва касбга ўргатиш, қисқа ўқув курсларига ўқитиш бўйича манзилли рўйхатлари шакллантирилди. Мазкур рўйхатлар асосида ҳозирги кунга қадар 3 минг 716 нафар хотин-қизлар турли йўналишлар бўйича қисқа муддатли ўқув курсларида ўқитилди. Бу борада Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти И.А.Каримов хотинқизлар масаласига алоҳида тўхталиб: «Бутун маърифий дунёда хотин-қизлар манфаати деган алоҳида масала бор ва уни ўрганиш, ечимини топишга жуда катта аҳамият берилиши бежиз эмас. Агар аёлларга етарли эътибор берилмаса, бундай жамиятнинг келажаги бўлмайди»[5], деб таъкидлаган эди. Жамиятда амалга оширилаётган демократик ислоҳотларнинг муваффақияти аёлларнинг ушбу жараёнлардаги фаоллигига ҳам боғлиқ. Ҳозирги вақтда юртимизда давлат ва жамоат ташкилотлари тизимида 1 минг 380 нафардан зиёд хотин-қизлар раҳбарлик лавозимларида меҳнат қилмоқда. Жамиятда, оилада хотин-қизлар билан боғлиқ ижтимоий масалаларни яхшилаш билан шуғулланадиган Ўзбекистон Республикаси Хотин-қизлар қўмитаси ҳамда унинг барча вилоятлардаги бўлинмалари, Олий Мажлиснинг «Меҳнат, ижтимоий масалалар ва бандлик қўмитаси», «Оила ва аёллар муаммолари комиссияси» (2000-2004 й.), “Соғлом авлод” жамғармалари ва “Ҳуқуқшунос аёллар”, “Илм-фан ва аёл”, “Ижодкор аёллар”, “Ташаббускор аёллар”, “Аёл ва саломатлик”, “Фахрий аёллар” жамоатчилик уюшмалари ҳамда бошқа жамоат ташкилотларининг фаолияти муҳимдир. Ҳозирги кунга келиб, аёлларнинг ҳақ-ҳуқуқларини илгари суриш ҳамда ривожлантириш бўйича миллий
INTERNATIONAL PRACTICAL CONFERENCE “THE ROLE OF WOMEN IN ENSURING THE STABILITY OF SOCIETY: CREATING AN OBSCENE ATMOSPHERE OF OPPRESSION AND VIOLENCE”, NOVEMBER 21, 2025 184 механизмлар, шунингдек, уларнинг сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий ҳаётнинг барча қатламидаги ролини кучайтириш бўйича миллий институтлар ташкил этилган. Бунинг тасдиғини аёлларнинг сиёсий партиялардаги фаоллиги 36 фоиздан 50 фоизгача ошганида кузатишимиз мумкин. Бугунги кунда аёлларимиз иқтисодиётнинг барча тармоқларида фаолият юритиб келмоқдалар. Жумладан, саноатда 52%, халқ таълими тизимида 70%, соғлиқни сақлаш тизимида эса 73% аёллар меҳнат қилмоқдалар. Хулоса қилиб айтганда, амалга оширилаётган демократик ислоҳотларда аёлларнинг бевосита иштироки катта аҳамиятга эга. Бунинг учун эса маънавий, ижтимоий-маиший муаммоларни ҳал қилишда хотин-қизларнинг фаоллигини ошириш, давлат томонидан моддий ва бошқа ёрдамлар кўрсатилиши билан бирга, уларнинг фаол бўлишлари учун шарт-шароит ва имкониятларни янада такомиллаштириш зарурдир. Хотин-қизларнинг ижтимоий-сиѐсий фаоллигини ошириш мамлакатимизда амалга оширалаѐтган ислоҳотларнинг муҳим омили ҳисобланади. Зеро аѐл –оила устуни ва жамият кўрки. Фойдаланилган адабиётлар руйхати 1. Ижтимоий ҳимоя йили Давлат дастури тўғрисида // 2007 йил 24 январь Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори. “Халқ сўзи” 2007 йил 24 январь. 2. Оналик ва болаликни ҳимоя қилиш масалалари бўйича қонун ҳужжатлари тўплами / Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигu, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси. – Т., 2004. – Б.656. 3. Мирзиёев Ш.М. Миллий тараққиёт йўлимизни қатъият билан давом эттириб, янги босқичга кўтарамиз. Том 1. – Тошкент: «Ўзбекистон», 2017. 345-346 бетлар. 4. Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси. – Т.: “Ўзбекистон”, 2023. – Б.33. 5. Каримов И.А. Хотин-қизлар фаоллигини ошириш – давр талаби // Тинчлик ва хавфсизлигимиз ўз куч-қудратимизга, ҳамжиҳатлигимиз ва қатъий иродамизга боғлиқ. Т.12. – Т.: “Ўзбекистон”, 2004. – Б.350. 6. Кейзик Анна Сергеевна Гендерное неравенство на современном этапе развития общества // Символ науки. 2015. №7-2. 7. А.Авлоний.,”Туркий гулистон ёхуд ахлоқ” Т, Ўқитувчи, 1992 й.11-б.