ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯГА МУҲТОЖ ХОТИН-ҚИЗЛАРНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ВА УЛАРНИНГ ТАДБИРКОРЛИК ФАОЛИЯТИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ЙЎЛЛАРИ
Abstract
Хотин–қизларнинг ижтимоий қўллаб -қувватлаш масалалари ва уларнинг жамиятдаги ўрни, мавқеи, ақлий салоҳияти, ишбилармонлигига хос хусусиятлари аниқланган. Шунингдек, хотин-қизлар тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришнинг йўллари, усуллари ҳақида илмий амалий тавсилар берилган.
Full text
INTERNATIONAL PRACTICAL CONFERENCE “THE ROLE OF WOMEN IN ENSURING THE STABILITY OF SOCIETY: CREATING AN OBSCENE ATMOSPHERE OF OPPRESSION AND VIOLENCE”, NOVEMBER 21, 2025 254 ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯГА МУҲТОЖ ХОТИН-ҚИЗЛАРНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ВА УЛАРНИНГ ТАДБИРКОРЛИК ФАОЛИЯТИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ЙЎЛЛАРИ 1Худоёрова Ойсоат Келдиёровна, 2Жавборийева Лайло Зохид кизи, 3Уралова Маърифат Нуриддин қизи, 4Ражабова Лола Суннатилла қизи 1Тошкент давлат тиббиёт университети доценти, педагогика фанлари номзоди, 2Тошкент Давлат тиббиёт университети Тиббий педагокика стоматология педиатрия факультети 103-а гуруҳ талабаси, 3Тошкент Давлат тиббиёт университети Даволаш факультети 112-а гуруҳ талабаси, 4Тошкент Давлат тиббиёт университети Тошкент давлат тиббиёт университети тиббий профилактика йўналиши талабаси https://doi.org/10.5281/zenodo.17844918 Аннотация. Хотин–қизларнинг ижтимоий қўллаб -қувватлаш масалалари ва уларнинг жамиятдаги ўрни, мавқеи, ақлий салоҳияти, ишбилармонлигига хос хусусиятлари аниқланган. Шунингдек, хотин-қизлар тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришнинг йўллари, усуллари ҳақида илмий амалий тавсилар берилган. Аннотация: Были выявлены вопросы социальной поддержки женщин и их роли в обществе, статуса, интеллектуального потенциала, деловых особенностей. Также были даны научно-практические рекомендации по путям, методам развития предпринимательской активности женщин. Abstract: Issues of social support of women and their role in society, status, mental potential, business characteristics have been identified. Scientific practical recommendations have also been made on ways, methods for the development of women's entrepreneurial activity. Калит сўзлар: Хотин-қизлар эҳтиёжи ва манфаатлари, экологик қулай муҳит, интеллектуал салоҳият, маънавий-маърифий билим, моддий фаровонлик, масъулият, фуқаролик ҳисси, фидойилик, миллий ифтихор, Ватанга содиқлик, ташаббускорлик, меҳнатсеварлик, ҳунармандчилик, хусусий мулк, тадбиркорлик, инновацион фаолият, юксалиш, илм-фан тараққиёти, моддий ва маънавий фаровонлик, соғлом ҳаёт. Ключевые слова: Потребности и интересы женщин, экологически чистая окружающая среда, интеллектуальный потенциал, духовные и образовательные знания, материальное благополучие, ответственность, гражданственность, целеустремленность, национальная гордость, верность Родине, инициативность, трудолюбие, ремесла, частная собственность, предпринимательство, инновационная активность, подъем, прогресс в науке, материальные ценности и духовное благополучие, здоровый образ жизни. Keywords: Women's needs and interests, environmentally friendly environment, intellectual potential, spiritual and educational knowledge, material well-being, responsibility, civic feeling, dedication, national pride, loyalty to the motherland, initiative, hard work, crafts, private property, entrepreneurship, innovation activity, rise, progress in science, material and spiritual well-being, healthy life. Дунё мамлакатлари қаторида ва халқаро ҳамжамиятда муносиб ўринга эга бўлган Ўзбекистоннинг давлат ва жамият сифатидаги тараққиёти силсиласида аёлнинг
INTERNATIONAL PRACTICAL CONFERENCE “THE ROLE OF WOMEN IN ENSURING THE STABILITY OF SOCIETY: CREATING AN OBSCENE ATMOSPHERE OF OPPRESSION AND VIOLENCE”, NOVEMBER 21, 2025 255 ўрни, унинг сиёсий ва ҳуқуқий маданияти алоҳида аҳамият касб этади. Бугунги глобаллашув жараёнида янги авлоднинг ҳар қандай шароитга нисбатан фаол фуқаролик позициясини шакллантириш масаласида хотин-қизларнинг ўрни ва роли ҳар қачонгиданда муҳим. Шу боис ислоҳотларнинг асосий мазмуни ҳам хотин-қизларнинг янги ғоя ва ташаббуслар билан чиқишларини қўллаб-қувватлаш, мамлакатимизда амалга оширилаётган саъй-ҳаракатлар, ўзгаришлар ва ижтимоий-сиёсий жараёнларда уларнинг фаол иштирок этишларини таъминлашдан иборат. Ҳеч шубҳасиз, аёлларнинг жамият ва давлат ишларини бошқаришдаги иштирокини тўлақонли таъминлаш, уларни ижтимоийиқтисодий ҳамда ҳуқуқий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш борасидаги ислоҳотлар юртимизда гендер тенгликни ва тенг ҳуқуқлиликни таъминлашдаги ижтимоий адолат намунасидир. Таъкидлаш жоиз, бугунги кунда Юртбошимиз бошчилигида Янги Ўзбекистонда Учинчи Ренессанс пойдеворини бунёд этиш сари дадил қадамлар қўймоқдамиз. Хотин-қизларнинг қанчалик зийрак, ақлли ва маълумотли, интеллектуал салорҳиятга эга тадбиркор, ташаббускор бўлишлари уларнинг жамият оламини шиддатли тараққиётига мослиги билан белгиланади. Бу борада Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 5 март.5020-сон қарорида хотин-қизларнинг тадбиркорлик ташаббусларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш учун тижорат банкларига ресурс маблағларини белгиланган тартибда жойлаштириш; хотин-қизларга меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касблар бўйича билим ва кўникмаларни эгаллашлари учун зарур шароитлар яратиш билан боғлиқ тадбирларни молиялаштиришга кўмаклашиш масалаларига жиддий эътибор берилганлиги муҳим аҳамиятга эгадир. Республикамизда аёллар билан боғлиқ масалалар давлат ва жамиятнинг диққат марказидадир. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 46 – моддасида “Хотин – қизлар ва эркаклар тенг ҳуқуқлидирлар” деб таъкидланишида, ҳамда бунга ҳаётнинг барча жабҳаларида амал қилиниши фикримиз далилидир. Бугун Ўзбекистонда демократик давлат, фуқаролик жамияти барпо этилмоқда. Фуқаролик жамияти аёллардан ҳам ўз ҳақ – ҳуқуқларини, манфаатларини ҳимоя қилишни ва улардан ўз муаммоларини ечишга бўлган табиий интилишни талаб қилади. Хотин қизларнинг бунга тайёр бўлиши муҳим ижтимоий аҳамиятга эга. Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, фермерлик, кичик ва ўрта бизнес, хусусий тадбиркорлик фаолияти каби хозирги замон ва бозор муносабатлари талаб қилаётган соҳаларда ҳам хотин – қизларнинг фаол иштироки ва нуфузи тобора кучайиб бораётганига гувоҳ бўлиб турибмиз. Қизларимиз, аёлларимизнинг жисмонан бақувват бўлиши бизнинг бундан кейинги тараққиётимизнинг муҳим заминларидан ҳисобланади. Бугунги кунда кўплаб ёш қизлар, аёлларимизнинг асосий мақсади ижтимоий – иқтисодий ислоҳотлар жараёнида фаолликни ошириш, юксак маънавий фазилатларни мужассамлаштириш, миллий тафаккурни шакллантиришдан иборат. Ёшларни маданий, тарихий анъаналаримизга ҳурмат, Ватанга муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялаш, қизларни оилавий турмушга тайёрлаш, тадбиркорлик ва касб – ҳунарга ўргатиш бугунги куннинг долзарб масалаларига айланди. Ёш аёллар, қизларни иш билан банд этиш, тадбиркорлик ташаббусларини амалга оширишда, кичик ва ўрта бизнесда, айниқса қишлоқ жойларида хотин – қизлар ташаббусларини қўллаб қувватлаш, уларга ҳуқуқий ва ижтимоий шарт – шароитларни кенгайтириш муҳим аҳамиятга эга.
INTERNATIONAL PRACTICAL CONFERENCE “THE ROLE OF WOMEN IN ENSURING THE STABILITY OF SOCIETY: CREATING AN OBSCENE ATMOSPHERE OF OPPRESSION AND VIOLENCE”, NOVEMBER 21, 2025 256 Шунга кўра кўра айтиш жоизки, мамлакат фаровонлиги ундаги илм-фаннинг тараққиёти, хотин-қизларнинг ақли ва ишбилармонлиги, билимига боғлиқдир. Улар ўз ақлий салоҳиятини тўлиқ ривожлантира олса, у ўз эҳтиёж ва манфаатларига мувофиқ сермаҳсул ижодий ҳаёт кечира олади. Бугунги кунда ҳар бир хотин-қиз ўз қобилиятини ривожлантира оладиган даражада сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий ҳамда экологик жиҳатдан қулай муҳитга эга бўлиши, моддий ва маънавий фаровонлик, соғлом ҳаётдан етарлича баҳра олиши керак. Ҳаётда ўз фикрига эга бўлган ва уни эркин ифода этадиган аёл аниқ ва асосли мақсадга эга бўлиб, ўз ғояларини амалга оширишнинг масъулиятни ҳис этади. Ватанга содиқлик, фидойилик ва фуқаролик ҳис туйғуси билан ўзининг маданий, тарихий, маънавий-маърифий билимини доимо ошириб боради. Бу эса аёлга мустақил фикрлаш, ўйлаб ҳаракат қилиш, миллий ифтихор ва қадр-қиммат ҳиссини чуқур англаш, ҳаётда ўз ўрнини топиш имконини беради. Энг муҳими маънавий тарбияланган ва ақлий қобилиятга эга бўлган аёл амалий ишлай олади. У мамлакатнинг ижтимоий сиёсий ва иқтисодий ҳаётида фаол иштирок этади. Аёл тадбиркор бўлса, бу унинг энг фойдали фаолияти билан шуғулланиши ва ўзига қулай шароитларни яратишига имкон беради. Жамиятда аёл илмли бўлса, у ўзи яшаётган давлатдаги барча қонун қоидага эътиборли ва унга амал қилувчи, ўз касбининг устаси бўлишга эришади. Дарҳақиқат, ҳаёт ҳақиқатини яхши англаган аёл ўзи учун зарур бўлган барча билимларни олишга интилади. Бу эса аёлнинг аниқ мақсад билан мамлакат келажаги сари олға интилиши учун зарурдир. Бугунги кунда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг таъсири жамиятимиз ривожида алоҳида ўрин эгаллайди. Тадбиркорлик қадим замонлардан буён алоҳида аҳамиятга эга бўлган. Ота-боболаримиз ўз ери, ўз мулки, ўз касбу ҳунарига эга бўлиш, омилкорлик билан иш юритиш, тадбиркор ва ишбилармон инсонларни қадрлаганлар. Шу ўринда Соҳибқирон Амир Темур бобомизнинг барчамизга яхши маълум бўлган “Азми қатьий, тадбиркор, ҳушёр, мард ва шижоатли бир киши мингта тадбирсиз ва лоқайд кишидан афзалдир”, деб айгган чуқур маъноли сўзларини яна бир бор эслаш лозим. Тадбиркорлик, ишбилармонлик халқимизнинг, миллатимизнинг қон-қонига, сингиб кетган ноёб ва эзгу фазилатдир. Бугунги кун аёлида худди шу сифат, фазилатлар, янги фикр ва ғоялар, ташаббускорлик, яратувчилик қобилиятларини юзага чиқариш ва ўз ишини ривожлантириб, улкан муваффақиятларга эришиш имкониятлари мавжуд. Тадбиркор аёл қонун ҳужжатларига мувофиқ катта ҳажмдаги ишларни бажарадиган шижоатли ва иродали, энг керак пайтда ўйлаб иш кўрадиган, чорасини гопа оладиган, топқир, ихтирочи, ишга амалий ёндошадиган инсондир. У ўз кучига ишонади ва самарали меҳнати орқали яхшигина ижтимоий фойдали ишларни амалга оширишга ҳам имкон топади. Тадбиркор аёлнинг ўзига хос ноёб жиҳатлари унинг мустақил фикр юритиши, ташаббускор бўлиши, жавобгарлик ҳисси билан яшаши, иқтисодий эркинлик, масъулият, рақобат, фойдага эриша олиши, ҳалоллик билан иш юритиши, обрў, муомала маданиятига эга бўлишида намоён бўлади. Хотин-қизларнинг тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришда қуйидаги жиҳатларга алоҳида эътибор берилади. 1.Хотин-қизлар билан якка тартибда иш олиб боришни кучайтириш ва оилавий хусусий тадбиркорликни кенгайтириш.
INTERNATIONAL PRACTICAL CONFERENCE “THE ROLE OF WOMEN IN ENSURING THE STABILITY OF SOCIETY: CREATING AN OBSCENE ATMOSPHERE OF OPPRESSION AND VIOLENCE”, NOVEMBER 21, 2025 257 2.Хотин-қизларнинг ижтимоий, иқтисодий, сиёсий фаоллигини ошириш, хорижий тажрибаларни ўрганиш орқали уларнинг тадбиркорлик фаолияти ва салоҳиятини ошириш механизмларини ишлаб чиқиш. 3.Ишбилармон хотин-қизларга маслаҳатлар, бизнес таълим, маълумотлар бериш ва жамиятда аёлнинг етакчи, тадбиркор сифатидаги ижобий имиджини намоён этиш. 4.Хотин-қизлар тадбиркорлигининг янги самарали йўл ва воситаларини топиш, шакл ва усулларига эга бўлиш асосида юқори натижаларга эришиш. 5. Хотин-қизларнинг тадбиркорлик фаолиятида ижодий изланувчанлик сифатлари: ижодий фаоллиги, ўзлигини англаши, танқидий тафаккурга эга бўлиши, мустақил ва эркин фикр юритиши, ўз фаолиятини тўғри белгилаб олиши, мақсадга мувофиқ фаолият кўрсатиши, миллий ва маданий қадриятларни чуқур англаши, топқирлик, ҳозиржавоблик, донолик, камтарлик, муомала маданиятига эга бўлиши ва бир неча тилда мулоқотга кириша олиши ҳамда компьютер саводхонлигига жиддий эътибор бериш. 6. Тадбиркорлик фаолиятида аёлларнинг ўз ўзига рефлексив саволларни бериши, яъни: мен тадбиркорлик бўйича нималарни билишим керак? менга бу билимлар нима учун керак? мен нега бу иш билан шуғулланишни хоҳлаяпман? Тадбиркорлик ишини нимадан бошлашим керак? нимани ўзгартириш керак ва нима учун ўзгартириш керак? тадбиркорлик ишида қандай қийинчиликлар бўлди? муаммоларни бартараф этишда замонавий билимларни олдимми? Тадбиркорлик фаолиятининг кейинги истиқболини тасаввур этиш учун нималарни билиш зарур? ва ҳоказо. Бугунги кунда тадбиркор ва фермер аёллар сони тобора ортиб бормоқда. Тадбиркорлик фаолиятини бошлаган хотин-қизларимизнинг меҳнатдаги эришаётган ютуқлари жамиятимизнинг ютуғидир. Шунга кўра, аҳолига барқарор даромад манбаи яратиб беришда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик алоҳида аҳамиятга эга. Агар ҳар бир хусусий мулк эгаси иш ўрниларини ташкил этиши ва тадбиркор опасингилларимизнинг сафи кенгайишидан оилалар фаровонлиги ҳам ортиб бораверади. Аёлларнинг тадбиркорлик фаолиятларини ривожлантириш орқали иқтисодий имкониятларини ошириш мумкин. Тадбиркорлик соҳасида хотин қизларнинг билим ва кўникмаларини ошириш, ҳуқуқ манфаатларини ҳимоя этиш ва бу борадаги муаммоларни ҳал этишга қаратилган тадбирлар, тарғибот ва ташвиқот ишларини мунтазам олиб бориш мақсадга мувофиқдир. Айниқса, хотин қизлар имкониятларини кенгайтириш ва аёлар тадбиркорлигини ривожлантириш борасида ўзаро тажриба алмашиш, изчил ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш айни муддаодир. Энг муҳими, аёлларнинг ижтимоий фаоллигини кучайтириш, иш билан бандлигини таъминлаш ҳамда уларнинг иқтисодиётнинг турли тармоқлари ва соҳаларидаги фаолиятини рағбатлантириш асосида улкан муваффақиятларга эришилади. Маълумки, давлатимизнинг маънавий ва ахлоқий етуклигини ҳам унинг аёлларга муносабати белгилайди. Аёлнинг ижтимоий ҳаётга аралашуви унинг маънавий қиёфасини ўзгартириб, ўз истеъдод ва қобилиятларини жамиятда синаб кўриш имкониятига эга бўлади. Аёл оилада уй бекаси, она, рафиқа сифатида масъулиятини ҳис этиб, ишлаб чиқаришдаги вазифасини ҳам бажаради. Хотин-қизларимиз меҳнат қилиш билан бирга билим олиш, касб-ҳунар ўрганиш, дам олиш, сайлаш-сайланиш ва ҳукуматни бошқаришда иштирок этиш ҳуқуқларига эга. Тезкор ривожланиш жараёни аёлларнинг ижтимоий ҳаётда фаол иштирок этишини таъминлайди.
INTERNATIONAL PRACTICAL CONFERENCE “THE ROLE OF WOMEN IN ENSURING THE STABILITY OF SOCIETY: CREATING AN OBSCENE ATMOSPHERE OF OPPRESSION AND VIOLENCE”, NOVEMBER 21, 2025 258 Фарзандлар тарбияси билан шуғулланувчи аёлларимиз бугун ва эртанги куннинг талаб-эҳтиёжларини англаб, ўз мавқеига эга бўлмоқда. Бу хусусиятлар уларнинг янги замонга хос ва мос тарзда яшаш, ишлаш ҳамда маънавий камолотга эришувини тақозо қилади. Зеро, бугунги кун аёлининг ўзгача, янгича фикрлаш, тафаккур қилиши юксалиб бораётганлигини ҳис этиш лозимдир. Дарҳақиқат, келажакни ўйлаган, нурли истиқболни кўзлаган аёл доимо эъзозда. Шу боис жамиятнинг асосий негизи ҳисобланган аёлнинг маънавий барқарорлигини мустаҳкамлаш ва уларни ижтимоий мухофаза этиш, оилада, жамиятда хотин-қизлар ролини ошириш давлатимиз ва ҳукуматимизнинг устувор йўналишларидан биридир. Хулоса шуки, Ҳозирги кунда аёллар жамиятимизнинг турли жабҳаларида фидокорона меҳнат қилиб, фидойилик кўрсатмоқда. Улар давлат ва нодавлат ташкилотларида муносиб ўрин эгаллаб, демократик жамият равнақи йўлида эркаклар билан тенг ҳуқуқли равишда ўз овозларига эга бўлиб, инсон ҳуқуқларини ҳимоя этишда фаол иштирок этмоқда. Аёллар жамолидан таралган нур, гўзаллик ҳамиша оламни мунаввар этиб, юртимиз равнақига сайқал берсин. Юртимизда хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларни жамиятда тутган ўрнини ошириш, турли соҳаларда фаол хизмат қилаётган олималар, зиёли аёллар ҳамда мунис опа-сингилларимизнинг қадр-қимматини юксалтириш, меҳнатларини эътироф этиш, «Аёлга эҳтиром!»кўрсатиш ишлари муваффақиятли амалга оширилмоқда. Аёлларни эъзозлаган, уларга ҳурмат кўрсатган юртимиз аҳли ҳеч қачон кам бўлмайди. Ҳар қандай халқнинг етуклик даражасини, аввало, аёлларнинг илмий-маданий камолоти белгилаб бериши, оқила ва ўқимишли оналар миллатнинг буюк келажагини яратишлари ҳаммамизга яхши аён. Шу боис донишмандлар: “Битта қиз болани ўқитсангиз – бутун оилани ўқитган бўласиз”, деб бежиз таъкидламаганлар. Қизларимизнинг замонавий билимлар ва касб-ҳунар эгаси бўлиб, жамиятда ҳамда ўз оиласида муносиб ўрин топиши учун бошлаган ишларимизни бундан кейин ҳам изчил давом эттирамиз. Кейинги йилларда мамлакатимизда кечаётган янгиланиш жараёнлари ва уларнинг натижаларидан барчамиз яхши хабардормиз. Ўзбекистон дунёга кенг очилмоқда, барча йўналишда халқаро алоқаларимиз мустаҳкамланиб, шунга мос равишда иқтисодиётимиз юксалмоқда, маънавий қадриятларимиз тикланмоқда. Бугунги замон тақозосидан келиб чиқиб, Ўзбекистонда жамият ҳаётининг барча жабҳасида ислоҳотлар изчиллик билан давом эттирилмоқда, тараққиётнинг янги босқичига қадам қўйилди. Миллий парламентнинг мана шу жараёнларда бевосита иштирокини таъминлаш, унинг роли ва нуфузини изчил ошириб бориш мақсадида энг муҳим ижтимоий-иқтисодий, сиёсий-ҳуқуқий вазифаларни ҳал этишдаги ваколатлари сезиларли даражада кенгайди. Мамлакатимиз Президентининг сиёсий иродаси туфайли амалга оширилаётган бундай ислоҳотлар ўз ўрнида миллий парламентимизнинг нафақат давлат ва жамият ҳаётидаги фаоллиги, балки дунё миқёсидаги обрўсининг ошишига ҳам хизмат қилмоқда. Ҳар қандай ижтимоий тузилма асосида аёлларнинг репродуктив имкониятлари билан бир қаторда янги авлоднинг шаклланиши ва ривожланишида ҳам уларнинг ўрни беқиёс. Жамиятда хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатларини таъминлашнинг асосий принциплари мавжуд бўлиб, булар қонунийлик,
INTERNATIONAL PRACTICAL CONFERENCE “THE ROLE OF WOMEN IN ENSURING THE STABILITY OF SOCIETY: CREATING AN OBSCENE ATMOSPHERE OF OPPRESSION AND VIOLENCE”, NOVEMBER 21, 2025 259 демократизм, хотин-қизлар ва эркакларнинг тенг ҳуқуқлилиги, жинс бўйича камситишга йўл қўйилмаслиги, очиқлик ва шаффофликдир. Гендер тенгсизлиги аслида жамият томонидан аёллар учун тенг бўлмаган шароитлар яратилиб, қўллаб-қувватланаётганидан келиб чиқмоқда. Шунингдек, кўплаб эркакларда нотўғри тасаввур бор. Гендер тенглиги аёлларнинг ролини эркакларга нисбатан кўтариш деб тушунишади. Гендер тенглиги тенг ҳуқуқ ва имкониятларни англатади. Яъни, аёлларга ишлаш ёки ишламаслик, болаларни режалаштириш, ўқиш, касб-ҳунар эгаллаш, тенг маош олиш ва ҳоказоларни ўзлари ҳал қилиш имкониятини беришдир. Муаммонинг илдизи жамиятда ривожланаётган маданий, ижтимоий ва иқтисодий стереотипларда ётади. Агар биз бу стереотипларни енгиб, ҳамма учун тенг имкониятлар ва ҳуқуқларга эга бўлган жамият яратсак, гендер тенгсизлик муаммоси ўзўзидан ҳал бўлади. ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР 1. Ўзбекистон Республикасининг Президентининг 2021 йил 30 ноябрдаги фармони "Хотин-қизлар тадбиркорлигини ривожлантириш ва уларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтиришга қаратилган чора-тадбирлар". 2. Мухтарова М. Т. "Хотин-қизларнинг ижтимоий ҳимояси: муаммолар ва ечимлар". Тошкент, 2018. 3. Шарофуддинова С. И. "Ижтимоий ҳимоя ва аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш". Тошкент, 2020. 4. Ўзбекистон Республикасининг ҳукумат қарори (2020 йил) "Хотин-қизларнинг тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш учун амалга ошириладиган тадбирлар". 5. Ижтимоий ҳимояга муҳтож аёллар учун дастурлар ва стратегиялар. БМТнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси томонидан олиб борилган тадқиқот. 2021 йил. 6. Қудратов Ш. "Тадбиркорлик ва ижтимоий ҳимоя: Ўзбекистон тажрибаси". Ўзбекистоннинг иқтисодий ривожланиши журнали, 2021, №2. 7. Икромова Л. Р. "Хотин-қизлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлашдаги ижтимоий механизмлар". Финанс ва иқтисодиёт журнали, 2019, №3. 8. "Ўзбекистон Республикасида хотин-қизлар тадбиркорлигини ривожлантириш: муаммолар ва ечимлар" — WWW.jahonpress.uz. 9. "Қандай қилиб аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлашимиз мумкин?" — WWW.oxus.uz.