scieee AI-readable full text Open interactive document viewer

ИЖТИМОИЙ ВА ГУМАНИТАР ФАНЛАРНИ ЎҚИТИШДА МЕДИАМАҲСУЛОТЛАРИНИНГ ЎРНИ ВА АҲАМИЯТИ

Усманова З.Б.

Abstract

XXI асрда рақамли трансформация жараёнлари таълим тизимини тубдан янгилаш билан бирга, ижтимоий-гуманитар фанларни ўқитишда медиатехнологиялардан фойдаланишни долзарб масalaga айлантирди. Мақолада медиамаҳсулотларнинг таълим жараёнидаги ўрни, имкониятлари ва педагогик аҳамияти атрофлича ёритилган. Мультимедиа, виртуал реаллик, инфографика, подкастлар ва онлайн платформалар каби медиатехнологиялар таълимда визуал қабулни кучайтириши, ўқувчиларда танқидий фикрлашни ривожлантириши, иштирокчанлик ва мотивацияни ошириши таъкидланган. Шунингдек, Финляндия, АҚШ ва Япония каби давлатлар тажрибаси асосида медиапедагогиканинг самарали моделлари таҳлил қилинган. Мақолада медиамаҳсулотлардан фойдаланишда учраши мумкин бўлган муаммолар — инфошовқин, фейк ахборот, техник ресурслар етишмаслиги ва рақамли компетенция пастлиги каби чекловлар ҳам ёритилган. Хулоса сифатида медиамаҳсулотлар ижтимоий-гуманитар таълимни модернизация қилиш, ўқувчиларнинг ижтимоий, маданий ва интеллектуал компетенцияларини ривожлантиришда стратегик аҳамиятга эга эканлиги баён этилган.

Full text

163 ResearchBib IF - 11.01, ISSN: 3030-3753, Volume 2 Issue 12 ИЖТИМОИЙ ВА ГУМАНИТАР ФАНЛАРНИ ЎҚИТИШДА МЕДИАМАҲСУЛОТЛАРИНИНГ ЎРНИ ВА АҲАМИЯТИ Усманова З.Б. Қори Ниёзий номидаги Тарбия педагогикаси миллий институти мустақил изланувчиси. https://doi.org/10.5281/zenodo.17845874 Аннотация. XXI асрда рақамли трансформация жараёнлари таълим тизимини тубдан янгилаш билан бирга, ижтимоий-гуманитар фанларни ўқитишда медиатехнологиялардан фойдаланишни долзарб масalaga айлантирди. Мақолада медиамаҳсулотларнинг таълим жараёнидаги ўрни, имкониятлари ва педагогик аҳамияти атрофлича ёритилган. Мультимедиа, виртуал реаллик, инфографика, подкастлар ва онлайн платформалар каби медиатехнологиялар таълимда визуал қабулни кучайтириши, ўқувчиларда танқидий фикрлашни ривожлантириши, иштирокчанлик ва мотивацияни ошириши таъкидланган. Шунингдек, Финляндия, АҚШ ва Япония каби давлатлар тажрибаси асосида медиапедагогиканинг самарали моделлари таҳлил қилинган. Мақолада медиамаҳсулотлардан фойдаланишда учраши мумкин бўлган муаммолар — инфошовқин, фейк ахборот, техник ресурслар етишмаслиги ва рақамли компетенция пастлиги каби чекловлар ҳам ёритилган. Хулоса сифатида медиамаҳсулотлар ижтимоий-гуманитар таълимни модернизация қилиш, ўқувчиларнинг ижтимоий, маданий ва интеллектуал компетенцияларини ривожлантиришда стратегик аҳамиятга эга эканлиги баён этилган. Калит сўзлар: медиамаҳсулотлар, медиапедагогика, рақамли трансформация, ижтимоий-гуманитар фанлар, медиасаводхонлик, танқидий фикрлаш, виртуал реаллик, инфографика, рақамли компетенция, ахборот хавфсизлиги. РОЛЬ И ЗНАЧЕНИЕ МЕДИАПРОДУКЦИИ В ПРЕПОДАВАНИИ СОЦИАЛЬНЫХ И ГУМАНИТАРНЫХ НАУК Аннотация. В данной статье рассматриваются теоретические основы, педагогический потенциал и практическая значимость использования медиапродуктов в процессе преподавания социально-гуманитарных дисциплин. Анализируется влияние цифровых медиа — видеоконтента, подкастов, инфографики, инструментов виртуальной реальности и онлайн-платформ — на развитие критического мышления, культурной компетентности и навыков самостоятельного обучения. В работе представлен обзор международного опыта, включая практики Финляндии, США и Японии, а также описаны современные педагогические модели: перевёрнутый класс, медиа-модульное обучение и проектная методика. Сделан вывод, что медиапродукты повышают эффективность обучения, усиливают мотивацию учащихся и способствуют формированию медиаграмотности, необходимой в условиях глобального информационного общества. Ключевые слова: медиапродукты, медиапедагогика, социальные науки, гуманитарные науки, цифровое образование, медиаграмотность, информационные технологии, педагогические инновации. THE ROLE AND SIGNIFICANCE OF MEDIA PRODUCTS IN TEACHING SOCIAL AND HUMANITIES SCIENCES Abstract. This article explores the theoretical foundations, pedagogical potential and practical significance of using media products in the teaching of social and humanities 164 ResearchBib IF - 11.01, ISSN: 3030-3753, Volume 2 Issue 12 disciplines. The study analyzes how digital media—such as video content, podcasts, infographics, virtual reality tools, and online platforms—contribute to the development of critical thinking, cultural competence, and independent learning skills. The article also examines international practices, including the experiences of educational systems in Finland, the United States, and Japan, and presents modern pedagogical models such as flipped classrooms, mediamodular teaching and project-based learning. The findings show that media products enhance educational effectiveness, increase student motivation and help form media literacy, which is essential in today’s global information society. Keywords: media products, media pedagogy, social sciences, humanities, digital education, media literacy, information technologies, pedagogical innovation. XXI асрда жамиятнинг барча соҳаларида кечаётган рақамли трансформация таълим тизими олдига янги вазифалар ва янги талабларни қўймоқда. Бугунги кунда билим олиш жараёни фақат анъанавий ўқув адабиёти ва аудитория дарслари билан чекланиб қолмай, балки мультимедиа, рақамли платформалар, виртуал муҳит ва ахборот-коммуникация технологиялари билан чуқур интеграциялашмоқда. Хусусан, ижтимоий-гуманитар фанлар соҳасида медиатехнологияларнинг ривожланиши таълим мазмуни, методлари ва ўқув материалига нисбатан янги ёндашувларни талаб этмоқда. Ижтимоий-гуманитар фанлар – тарих, фалсафа, ҳуқуқ, психология, маданиятшунослик, социология, сиёсатшунослик каби йўналишлар – инсон тафаккури, маданий ривожланиш, ижтимоий жараёнлар ва глобал тараққиёт қонуниятларини ўрганади. Ушбу фанларнинг моҳияти шахснинг интеллектуал, маънавий, маданий ва ижтимоий компетенцияларини шакллантиришдан иборат. Шунинг учун уларни ўқитиш жараёнида медиатехнологияларнинг имкониятлари кенг қўлланилмоқда: визуал материаллар, тарихий хроникалар, ҳужжатли фильмлар, подкастлар, интерактив инфографикалар, виртуал экскурсиялар ва бошқа турдаги медиамаҳсулотлар ижтимоий ва гуманитар билимларни янада жонли, идрок этарли ва фаол ўрганиш имконини яратади. Бугунги ахборот жамиятида ўқувчи ва талабаларнинг медиатовушлар муҳитида яшаши, уларнинг кундалик ҳаётида смартфон, интернет, ижтимоий тармоқлар ва рақамли платформалар асосий ахборот манбасига айлангани таълимда медиатехнологияларнинг аҳамиятини янада оширмоқда. Мазкур ўзгаришлар нафақат ўқувчи психологияси ва ахборотни қабул қилиш механизмларини, балки таълимнинг ғоявий ва методологик асосларини ҳам қайта кўриб чиқишни талаб этмоқда. Шу боис замонавий ўқитувчи медиасаводхон, рақамли компетент, медиа контентни таҳлил қилиш ва ўқувчилaргa узатишда методик жиҳатдан тайёр бўлиши зарур. Хорижий давлатлар тажрибаси медиамаҳсулотларнинг таълимдаги аҳамиятини янада тасдиқлайди. Финляндияда медиасаводхонлик умумий ўрта таълимнинг мажбурий компетенцияларидан бири сифатида белгиланган; АҚШ университетларида гуманитар фанлар медиалабораториялар билан интеграция қилинган; Японияда тарихий воқеаларни виртуал реаллик технологиялари орқали ўргатиш амалиёти кенг қўлланилади. Буларнинг барчаси медиатехнологияларни таълим жараёнига киритиш орқали ёш авлодда танқидий фикрлаш, ижтимоий фаоллик, глобал тафаккур, ахборотни баҳолаш ва таҳлил қилиш кўникмаларини ривожлантириш мумкинлигини кўрсатади. Шу билан бирга, медиамаҳсулотлардан фойдаланиш жараёнида муайян муаммо ва чекловлар ҳам мавжуд: ахборотнинг ортиқча оқими (инфошовқин), фейк ахборот муаммоси, медиаманипуляция, техник ресурслар етишмаслиги, ўқитувчиларнинг рақамли 165 ResearchBib IF - 11.01, ISSN: 3030-3753, Volume 2 Issue 12 маданияти пастлиги ва бошқалар. Бу эса медиапедагогика, медиасаводхонлик ва ахборот хавфсизлиги маданиятини шакллантириш зарурлигини кўрсатади. Шундан келиб чиқиб айтиш мумкинки, ижтимоий-гуманитар фанларни ўқитиш жараёнида медиамаҳсулотларни қўллашнинг назарий асослари, амaлий аҳамияти, ўқувчи компетенцияларига таъсири ҳамда халқаро тажрибадаги самарали моделларни илмий таҳлил қилишдан иборат. Медиатехнологиялар таълимда қандай функцияларни бажариши, педагогик имкониятлари, самарасизлик омиллари ва келгуси истиқболларини комплекс ўрганишни кўрсатади. Шундай қилиб, медиамаҳсулотлар ижтимоий-гуманитар фанларни ўқитишда янги имкониятлар, инновацион методлар ва интерактив муҳит яратиш орқали таълимнинг мазмун ва шакл жиҳатдан модернизация қилинишига хизмат қилади. Улар орқали ўқувчилар нафақат билим олади, балки ижтимоий воқеликни таҳлил қилиш, манбаларни баҳолаш, ахборотни саралаш, демократик ва маданий қадриятларни англаш кўникмаларига эга бўлади. Бу эса глобал ахборот жамиятида рақобатбардош билимли авлодни шакллантиришнинг муҳим омилидир. Бу ўринда бизга медиапедагогика ёрдамга келади. Медиапедагогика — таълим жараёнида медиатехнологиялардан фойдаланишни ўрганувчи фан бўлиб, медиа воситалари орқали шахсни интеллектуал, маданий ва ижтимоий ривожлантиришни мақсад қилади. Унга қуйидаги йўналишлар киради:  медиа воситалардан фойдаланиш методикаси;  медиасаводхонликни ошириш;  рақамли компетенцияларни шакллантириш;  ўқувчида мустақил ахборот излаш, таҳлил қилиш, баҳолаш кўникмасини ривожлантириш. Айтиб ўтишимиз жоизки бугунги кунда ижтимоий-гуманитар таълимда қуйидаги медиамаҳсулотлар кенг қўлланилади:  Видео контент – ҳужжатли фильмлар, интервьюлар, тарихий хроникалар.  Аудио материаллар – подкастлар, радиодастурлар, маърузалар ёзувлари.  Интерактив инфографика – диаграммалар, визуал моделлар, таймлайнлар.  Виртуал реаллик (VR) – виртуал тарих дарслари, музейлар.  Социал тармоқ медиаконтенти – ижтимоий муҳокамалар, тренд таҳлиллари.  Онлайн платформалар – Coursera, edX, YouTube Edu, Google Arts & Culture. Бундай медиамаҳсулотлар ўқув жараёнини мультимодал қилиш, ахборотни тез, аниқ ва қизиқарли тарзда етказиш имконини беради. Ижтимоий-гуманитар фанларда медиамаҳсулотларнинг роли қўйидагича: Тафаккур ва танқидий фикрлашни ривожлантиришдаги рол бу - медиаматериаллар ижтимоий воқеликни турли нуқтаи назардан намоён қилади. Бу талаба ёки ўқувчида қуйидагича номаён бўлади:  ҳолатни таҳлил қилиш,  далиллар ўртасида боғлиқлик топиш,  медиаманипуляцияни аниқлаш,  ахборотнинг ишончлилигига баҳо бериш каби муҳим медиа-фикрлаш компетенцияларини пайдо қилади. 166 ResearchBib IF - 11.01, ISSN: 3030-3753, Volume 2 Issue 12 Маънавий ва маданий компетенциялар шаклланишидаги аҳамияти эса кўйидагиларда номаён бўлади: Тарихий видеохроникалар, этнографик фильмлар, маданий мерос ҳақидаги интерактив платформалар маданиятлар хилма-хиллигини қабул қилиш, бағрикенглик ва глобал фуқаролик тафаккурини ривожлантиради. Таълимда эса бу - мотивацияни ошириш орқали медиамаҳсулотлар визуал таъсирчанлиги кўрсатади:  дарсларни қизиқарли қилади,  ўқувчиларнинг иштирокчанлигини оширади,  мулоқот ва муҳокама маданиятини мустаҳкамлайди. Бу эса ижтимоий-гуманитар фанларнинг мазмунини янада амалий ва тушунарли қилади. Шу ўринда чет эл тажрибаси ҳақида айтиб ўтишимиз зурар. Масалан: Финляндияда медиасаводхонлик мактаб таълимида асосий фанлар қаторида киритилган. Тарих ва социал фанлар дарсида ўқувчилар оммавий ахборот манбаларини таҳлил қилади, манипулятив медиатехнологияларни баҳолашни ўрганади. АҚШдаги машхур Гарвард, MIT ва Стэнфорд каби университетларда гуманитар фанлар медиалабораторияларда ўқитилади; подкаст ишлаб чиқиш, тарихий ҳужжатлар асосида фильм яратиш каби амалиётлар дарсга интеграция қилинган. Япония таълим тизимида эса, тарихий воқеаларни VR орқали қайта намоён қилиш орқали ўқувчиларда “учинчи шахс тажрибаси”ни шакллантириш методикасини қўллайди. Шунинг учун медиамаҳсулотлардан фойдаланиш нафақат замонавий таълим талаби, балки ижтимоий-гуманитар фанларнинг мазмун ва методологик ривожланишида ҳал қилувчи омил сифатида қаралиши лозим. Халқаро амалиёт шундан далолат берадики, медиатехнологияларни таълим билан уйғунлаштириш келажакда самарали, мазмунли ва инновацион ўқув муҳитини шакллантиришнинг асосий шарти ҳисобланади. Хар бир нарсада яхши ва ёмон томонлар бўлгани каби медиамаҳсулотлардан фойдаланишнинг ҳам афзалликлари ва муаммолари бор булар қуйидагиларда намомаён бўлади:  Ахборотни тез қабул қилиш ва визуал тушуниш.  Мотивация ва қўшимча қизиқишнинг ошиши.  Талабанинг мустақил таълим олишини рағбатлантириш.  Танқидий фикрлашни ривожлантириш.  Глобал ахборот маконида фаол фуқаролик позицияси. Муаммолар ва чекловлар  Ахборотнинг ортиқча оқими (инфошовқин).  Фейк ахборот ва медиаманипуляция.  Техник ресурсларнинг етарли эмаслиги.  Ўқитувчиларнинг рақамли компетенциялари пастлиги.  Авторлик ҳуқуқи билан боғлиқ масалалар. Бу камчиликларни бартараф этиш мақсадида ижтимоий-гуманитар фан ўқитувчилари учун қуйидаги тавсияларни таклиф қиламиз: 1. Медиаматериалларни манба сифатида танлашда уларнинг ишончлилигини текшириш. 2. Видеоларни қисқа, мазмунли ва ўқув мақсадига мос танлаш. 3. Талабаларни медиаматериални танқидий таҳлил қилишга йўналтириш. 167 ResearchBib IF - 11.01, ISSN: 3030-3753, Volume 2 Issue 12 4. Лойиҳа ва амалий топшириқлар орқали медиа ишлаб чиқиш кўникмаларини ривожлантириш. 5. Хорижий онлайн-платформалардан фойдаланиш (Coursera, Khan Academy, Google Arts & Culture). 6. VR, AR, интерактив инфографика каби инновацион технологияларни аста-секин интеграция қилиш. Шулардан келиб чиққан холда хулоса қиладиган бўлсак, ижтимоий-гуманитар фанларни ўқитишда медиамаҳсулотлардан фойдаланиш бугунги рақамли жамиятнинг асосий талабларидан бири сифатида шаклланди. XXI асрда ахборот технологияларининг жадал ривожланиши, медиа ҳамда рақамли коммуникация воситаларининг турфа хил бўлиши билим олиш жараёнини тубдан ўзгартириб, анъанавий педагогик ёндашувларга мураккаб, бироқ самарали инновацион ечимларни жорий этди. Шу нуқтаи назардан медиамаҳсулотлар — видео, аудио, инфографика, виртуал реаллик, подкаст, онлайн платформалар — ижтимоий-гуманитар фанларни замонавий талаблар асосида ўқитишнинг стратегик инструментлари сифатида намоён бўлмоқда. Медиамахсулотлар билим олиш жараёнида бир нечта муҳим вазифаларни бажаради. Биринчидан, медиамаҳсулотлар таълимда кўргазмалилик ва визуал қабулни кучайтириб, ўқувчиларга мураккаб тарихий, сиёсий, маданий ва фалсафий жараёнларни янада тушунарли ва таъсирчан тарзда қабул қилиш имконини беради. Бу айниқса тарих, маданиятшунослик, психология ва сиёсатшунослик каби фанларда муҳим ҳисобланади. Иккинчидан, медиамаҳсулотлар ўқувчиларда танқидий фикрлаш, таҳлил, медиасаводхонлик ва манба билан ишлаш кўникмаларини шакллантиради. Замонавий ахборот маконида фейк ахборотлар, медиаманипуляция ва ахборот ҳуружлари кўпайган бир шароитда мазкур компетенциялар фуқаролик позицияси, ижтимоий фаоллик ва мустақил фикрлашни шакллантиришда ҳал қилувчи аҳамиятга эга. Учинчидан, медиатехнологиялар таълимнинг мотивацион механизмларини фаоллаштириб, ўқувчи ёшлар қатнашувчанлигини оширади, интерактивликни кучайтиради, муаммоли вазиятларни моделлаштиради ва қўлланилаётган материални фаол идрок этишга ундайди. Бу эса ижтимоий-гуманитар таълимнинг мазмун жиҳатидан бойиши, амалиёт билан узвий боғланиши ва фаол ўқув муҳитини яратишга замин тайёрлайди. Тўртинчидан, мақолада таҳлил қилинган хорижий тажрибалар — Финляндиядаги медиасаводхонлик таълими, АҚШ университетларидаги медиапедагогика лабораториялари, Япониядаги VR-симуляция асосидаги таълим жиҳатлари — медиа ресурслари таълим сифати ва мазмунига катта таъсир кўрсатишини тасдиқлайди. Бу тажрибалар медиа асосидаги интегратив ўқитиш моделларининг халқ таълими ва олий таълим тизимида кенг жорий этилиши мумкинлигини кўрсатади. Шулардан келиб чиқиб айтиш мумкинки, медиамаҳсулотлардан фойдаланиш нафақат таълимни қизиқарли қилади, балки ижтимоий фанларнинг мазмунан бойишини, янги методик ёндашувларни шаклланишини, таълимни глобал ахборот инқилоби шароитига мослашишини таъминлайди. Медиамаҳсулотлар ижтимоий-гуманитар фанлардан таълим беришнинг самарадорлигини оширувчи муҳим педагогик восита сифатида таълим тизимида устувор ўрин эгаллайди. Уларнинг тўғри ва методик жиҳатдан асосланган ҳолда қўлланилиши талабаларда: 168 ResearchBib IF - 11.01, ISSN: 3030-3753, Volume 2 Issue 12  танқидий ва мустақил фикрлаш,  медиасаводхонлик,  маданий ва ижтимоий компетенциялар,  глобал дунёқараш,  ахборот билан ишлаш кўникмалари каби муҳим таълимий натижаларни шакллантиради. Шу билан, медиапедагогик ёндашувлар жамиятнинг рақамли тараққиётини акс эттирган ҳолда, ижтимоий-гуманитар фанларнинг мазмун ва шакл жиҳатдан модернизация қилинишида ҳал қилувчи омилдир. Таълим тизимининг келгуси ривожланиш босқичида медиамаҳсулотларнинг ўрни янада кенгаяди ва улардан фойдаланиш стратегик аҳамиятга эга бўлиб бориши шубҳасиз. Фойдаланилган адабиётлар рўйхати 1. UNESCO. Media and Information Literacy Curriculum for Teachers. Paris: UNESCO, 2021. 2. Mayer, R. Multimedia Learning. Cambridge University Press, 2021. 3. Назаров Б. “Медиасаводхонлик ва замонавий ахборот технологиялари”. – Т.: InfoPress, 2021. 4. Усманова З. “Медиамахсулотлар мухим таълим-тарбиявий восита сифатида” Т.: ҳалқаро илмий анжуманлар тўплами 2025 йил 3 июль.