scieee AI-readable full text Open interactive document viewer

РАҲБАР АХЛОҚИЙ СИФАТЛАРИНИ ШАКЛЛАНТИРИШНИНГ НАЗАРИЙ ВА МЕТОДОЛОГИК АСОСЛАРИ

Шакаров Ўктам Бердибоевич

Full text

323 РАҲБАР АХЛОҚИЙ СИФАТЛАРИНИ ШАКЛЛАНТИРИШНИНГ НАЗАРИЙ ВА МЕТОДОЛОГИК АСОСЛАРИ Шакаров Ўктам Бердибоевич Ренессанс таълим университети “Филология ва тарих” факультети декани, с.ф.б. PhD, доцент DOI: https://doi.org/10.5281/zenodo.17932876 Миллий ва жаҳон тажрибасидан маълумки, бошқарув хизмати ва раҳбар фаолиятини ташкил этишда ахлоқ масалалари жуда муҳим аҳамиятга эга. Шунга кўра, ахлоқнинг нима сабабдан муҳим ўрин эгаллашини англаш учун “ахлоқ-одоб” тушунчасининг моҳияти ва хусусиятлари ҳақида қисқача тўхталиб ўтиш лозим. Амалда кўпинча “ахлоқ” сўзи “одоб” тушунчаси билан биргаликда қўлланилади. Таъкидлаш жоизки, айнан шу маънода “ахлоқ” ва “одоб” тушунчалари синонимлардир, аммо бу тушунчаларни ажратувчи нуқтаи назарлар ҳам мавжуд. Айнан этикада ахлоқ тушунчасининг умумий таърифи берилган, унинг тоифалари асосланиб, меъёрлари тавсифланган. Қуйидагилар шулар жумласидандир: -ижтимоий онгнинг махсус шакли ва муносабатларнинг тури; -шахс ёки инсонлар жамоасининг яхшилик ва ёмонлик, бурч ва виждон, ҳаётдаги мақсад ва интилишлар, манфаатлар ва ҳоказолар тўғрисидаги бир хил қарашлари; -ижтимоий муносабатлар тури сифатида жамиятда объектив равишда мавжуд бўлган алоқаларни ўз ичига олган қарашлар тизими; -ижтимоий алоқаларда аниқ ахлоқий тамойилларга, меъёрларга, жамоатчилик фикри, анъаналар, урф-одатлар, кўникмаларга асосланиш демакдир. Ғарб олимлари В.Черноскутов, И.Парфёнова, И.Ступаклар эса “ахлоқни инсоннинг амал қилиши лозим бўлган нормалар тартиби, муносабатларнинг ижтимоий шакли. Ахлоқ одамлар риоя этиши лозим бўлган инсонпарварлик ғояларининг идеал ифодаси, у одамларни бирлаштириш, жипслаштириш, жамиятда барқарор ва адолатли муносабатларни таъминлашга қаратилган қадриятларида намоён бўлади” 1 деб таъкидлаганлар. Халқимиз ахлоқий тафаккур бобида бой меросга эга. Ахлоққа оид фикрлар – Авестода, қадимги туркий тош битиклар ва бошқа ёзма манбаларда ўз ифодасини топган. Бундан ташқари, халқимиз орасида кенг тарқалган 1 Черноскутов В.Е, Парфёнова И.Ю, Ступак И.М. Этика деловых отношений. Новосибирск: Изд-во СибАГС, 2008. –С. 9. 324 панднома ва одобномаларда, халқ педагогикасида, диний-фалсафий рисолалар ҳамда алломалар меросида ахлоқ масалаларига кенг ўрин берилган. Жумладан, буюк муҳаддис Имом Бухорий: - ахлоқнинг яхши бўлиши; - таомнинг покизалиги; - ростлик; - омонатга хиёнат қилмаслик – мана шу тўрт хислатни Оллоҳ таоло сенга берган бўлсин, дунёвий ишлардан четда қолган бўлсанг ҳам, зарари йўқдир 2 , деб ёзади. Ахлоқий масалаларни чуқур ўрганган Ҳусайн Воиз Кошифий эса инсоннинг қадр-қиммати, унинг мол-мулки ёки ижтимоий келиб чиқиши билан эмас, балки маънавий қиёфаси, ахлоқий сифатлари билан ўлчанади, деб таъкидлайди. Бу ғоя кейинчалик жаҳондаги кўплаб мутафаккирлар, жумладан, немис файласуфи И.Кант томонидан ҳам илгари сурилган. Бу ғоялар бугунги кунда ҳам муҳим аҳамиятга эга. Форобийнинг фикрича, юксак ахлоқий фазилатларга риоя қилган ҳолда ривожланаётган ҳар қандай давлат ўз фуқароларини, шак-шубҳасиз, бахту саодат йўлига олиб чиқувчи кучдир. Инсон билимли ва намунали ахлоқ эгаси бўлгандагина ижобий хислатлари билан барчага ўрнак бўла олади 3 . Замондош устоз Т.Алимардоновнинг “ахлоқ кишиларнинг бир-бирига, оилага, Ватанга, жамиятга бўлган муносабатларида намоён бўладиган хаттиҳаракатлар йиғиндисидир. Ахлоқ ҳар бир кишининг хулқини акс эттиради. Ахлоқнинг юксак даражада бўлиши жамият ривожига ижобий таъсир қилади ёки аксинча, ахлоқсизлик жамият ривожини издан чиқаради. Ахлоқсиз шахснинг истиқболи бўлмаганидек, ахлоқсиз жамиятнинг ҳам истиқболи бўлмайди. Айни пайтда, ахлоқ жамиятнинг барча жабҳаларига кириб бориши ва унга жамият аъзоларининг амал қилиши ижтимоий, сўнгра ҳуқуқий муносабатларни вужудга келтиради” 4 дея таъкидлаши билан ахлоқнинг ижтимоий-сиёсий юкини очиб беради. Халқимиз ана шундай ахлоқий фазилатлар асосида ўзининг бетакрор маънавий қиёфасига эга бўлиб келмоқда. Мустақиллик йилларида бу фазилатлар янгича маъно-мазмун билан бойиб, юксак маънавий тараққиётнинг энг муҳим омилларидан бирига айланмоқда. 2 Имом Исмоил Ал-Бухорий. Ал-адаб ал-муфрад. Тошкент: Ўзбекистон, 1990. –Б. 94. 3 Маънавият: асосий тушунчалар изоҳли луғати. –Тошкент: Ғофур Ғулом НИМУ, 2009. –Б. 60. 4 Алимардонов Т. Сиёсат ва ахлоқ. Тошкент: Фан, 2005. –Б. 9. 325 Мутахассисларнинг фикрича, раҳбарлик расман мавжуд ташкилотда қарор топади, лидерлик эса психологик муносабатлар асосида вужудга келади. Раҳбарлик лидерликдан қонуний ўлчовларга эгалиги, расмий ташкилот билан юзага келиши, ҳуқуқ асосида функцияга киришуви билан фарқ қилади. Раҳбар деганда, раҳбар томонидан амалга оширилган ва оширилаётган ҳамда амалга оширилиши кўзда тутилган фаолият, хатти-ҳаракатлар назарда тутилади. Шунга кўра, раҳбар бошқарувнинг асосий мазмунини ташкил этади. Бошқарувнинг инсониятга маълум учта асосий тури мавжуд: - инсон ақл-заковати ёрдамида асрлар давомида тартиблаштирилиб, маданий анъаналарга сингдирилган, яъни, табиийлаштирилган, ёзилмаган қонун-қоидалар ёрдамидаги бошқарув; - бевосита тайинланган масъул шахслар ёрдамидаги бошқарув; - қонунлар, қўлланмалар, қоидалар каби ёзма ҳужжатлар ёрдамидаги бошқарув 5 . Ф.Равшанов ўз тадқиқотларида раҳбар тушунчасига “Роҳбар – йўлбошчи, йўл кўрсатувчи, раҳнамо, сардор, бошлиқ, амалдор” 6 деб таъриф беради. Н.Боймуродов эса, “раҳбар - устоз, мураббий, раҳбар - миллат тарбиячиси, абадиятга дахлдор шахс. Унинг машаққатли меҳнати натижаси ўлароқ келажагимиз ворислари камол топиб боради” 7 , дейди. Мазкур таърифлардан хулоса қилиш мумкинки, раҳномалик ва устозлик қилиш учун шахс маълум ахлоқий сифатларга эга бўлиши лозим. Зеро, бошқарувда раҳбарнинг ўрни бевосита унинг маънавиятига боғлиқ деган хулосага келамиз. Шундай қилиб, раҳбар маънавияти – раҳбарнинг шаклланган (ички) руҳий қуввати ҳисобланади. Унинг маънавий-психологик маданияти аждодлар ибратига асосланиб, қадрият даражасида қадрланадиган, шахс маънавий оламини тартибга соладиган, кўникма даражасига етган ҳиссий билимлар мажмуидир. Раҳбар ўз раҳбарлик салоҳиятини такомиллаштириши учун маънавий оламини бойитувчи билимларни эгаллаши зарур. Раҳбарнинг маънавий мулкига айланган билим унга хоҳиш-истакларини чегаралай билиш, ўзини ташқи тазйиқ ва таъсирлардан ҳимоя қилишга восита бўлади. Яъни, маънавий жиҳатдан баркамол раҳбар ҳар қандай ижтимоий-психологик муҳитда ўзини тута билиб, ўзи раҳбарлик қилаётган жамоада соғлом муҳит яратиш ва инсонларга самимий муносабатда бўлишдан қониқиб яшайди. Маънавияти юксак раҳбар жамиятдаги ёмонлик, адолатсизлик, қонунбузарлик, 5 Маънавият: асосий тушунчалар изоҳли луғати. –Тошкент: Ғофур Ғулом НИМУ, 2009. –Б. 604. 6 Равшанов Ф. Миллий раҳбаршунослик: тарих ва тажриба. –Тошкент: Академия, 2007. –Б.18. 7 Боймуродов Н. Раҳбар психологияси. – Тошкент: Янги аср авлоди, 2016. –Б.18. 326 Ватан манфаатларига зид хатти-ҳаракатларга қарши курашда ирода, шижоат ва фаоллик кўрсата олади. А.Бегматов раҳбарларни маънавий-психологик маданияти даражаси нуқтаи назаридан бир неча тоифага ажратади: - маънавий савияси нисбатан паст шаклланган раҳбарлар. Бундай раҳбарлар оддий ахлоқий-руҳий фазилатлардан маҳрум, жамият маънавий меъёрларини тушуниб етмайдиган ва уларни менсимайдиган шахслардир; - маънавий маданияти, ахлоқий даражаси паст бўлиши билан бирга, жамоат фикри, оила, халқ анъаналари ва бошқа қадриятлар билан боғлиқ психологик муҳитни бузувчи раҳбарлар; - ахлоқий меъёрларни ҳаётий зарурат сифатида ички ишонч ва туйғу билан ўзлаштирмай, уларни кўр-кўрона қабул қилувчи раҳбарлар. Бундай раҳбарлар назарий жиҳатдан юқори билимга эга бўлади, амалда эса бу билимларни қўллай олмайди ёки уларда ташкилотчилик қобилияти етишмайди; - руҳан заиф, маънавий маданияти анча юқори бўлса-да, адолатсизликни ўткир ҳиссиёт билан қабул қиладиган раҳбарлар. Уларда ахлоқий билимлар етарли, аммо уларни намоён қилиш учун ташаббускорлик, мустақиллик ва шижоат етишмайди; - маънавий маданият ва сиёсий-психологик билимларни етарли даражада эгаллаган, ташаббускор, шижоатли раҳбарлар 8 . Бугунги кунда раҳбар шахсининг давлат ва жамият ривожидаги ўрни ва роли, зиммасидаги вазифа ва масъулият кўлами янада ошиб бормоқда. Йирик бошқарув тизимининг вужудга келиши, унинг мураккаб бўғинларининг пайдо бўлиши, жамият талаб ва эҳтиёжларининг ўсиб бориши раҳбар фаолиятининг ахлоқ ва адолат тамойилларини институционал тарзда шакллантириш ҳамда унинг ҳуқуқий асосларини кенгайтириш заруратини туғдирмоқда. Зеро, бошқарувда адолатни таъминлаш билан жамият барқарорлиги таъминланишига эришилади. Ахлоқ ва адолат тамойиллари бошқарувда нафақат моддий бойликларни кўпайтириш, балки тақсимлаш, тасарруф этиш масалалари асосий вазифалар қаторига киради. Айни пайтда у раҳбар фаолиятининг фукционал вазифалари меъёрини белгилайди. Шу нуқтаи назардан, “раҳбар ахлоқи давлат ҳокимияти фаолиятининг ҳуқуқий асосларида намоён бўлиб, унинг легитимлигини ташкил этади. Ҳокимиятнинг легитимлиги фуқаро эркинлиги ва ҳуқуқини таъминлашни бош мақсад қилиб олган давлатга нисбатан қўлланилади. Айни пайтда, раҳбар ахлоқи ҳокимият тарафидан жамият 8 Бегматов А. Маънавият ва бошқарув // Жамият ва бошқарув. – Тошкент, 2004. -№2. –Б. 24-25. 327 неъматларининг адолат ва тенглик тамойиллари асосида тақсимоти, амалга оширувчи воситаларининг самарадорлигига асосланади 9 деб таърифлайди устоз Т.Алимардонов. Раҳбар ахлоқи – жамиятда қонунларнинг инсонпарварлигини таъминловчи маънавий омил сифатида намоён бўлади. Раҳбарнинг ахлоқи бевосита унинг маънавиятига боғлиқ ҳодиса. Ахлоқ раҳбарга масъулият юклайди. Раҳбар ахлоқини шакллантириш учун ижтимоий фаолият ва унга таъсир этувчи ҳуқуқий омилларни аниқлаш лозим бўлади. Раҳбар ахлоқли бўлиши учун муаммолар сабабини эмас, оқибатини инобатга олиш зарур. Ахлоқ раҳбар фаолияти учун асосий мезонга айланганда адолатли бошқарув ташкил этилади. Ахлоқий қадриятлари заиф бўлган раҳбар адолатли бошқарувни ташкил этиш имкониятига эга бўлмайди. Қолаверса, бундай фазилатлардан маҳрум раҳбар адолатга асосланиш лозим, деб билмайди. Мазкур таҳлилий муаммоларни тадқиқ қилганимизда, раҳбар ахлоқи ўз хизмат вазифасига масъулиятли, садоқатли, ҳалол ва адолат билан ёндашиши, ватанпарварлик ва инсонпарварлик ғояларига содиқ бўлиши, халқ манфаатларини устувор билиши, янгиликка, ташаббусга, эзгу мақсадларга интилиши ва бунда матонат, жасорат намуналарини намоён қилишида ифодаланади. Тарихий тараққиёт тажрибалари шуни кўрсатмоқдаки, инсонлар моддий эҳтиёжларини ўз маънавий дунёси билан уйғунлаштиргандагина жамиятда ахлоқий қадриятлар қарор топиб боради. Шундай экан, бошқарувда, жумладан, раҳбар фаолиятида ахлоқ асосий мезон сифатида қўйилар экан, адолатли бошқарув, халқнинг фаровонлиги таъминланади. Шундай қилиб айтиш мумкинки, раҳбарнинг фаолияти миллий ахлоқий қадриятлар асосида ташкил этилиши давлатнинг барқарор истиқболини таъминлашга хизмат қилади. Бошқарувда адолат, тенглик ҳамда жамият неъматларини т ғри тақсимлаш, меҳнат ва интеллектуал салоҳиятларни табақалаштириш каби тамойилларга қаратилган қонунларнинг амалий натижаси сиёсий ахлоқни таъминловчи мезон б либ ҳисобланади. Яъни, адолат давлат тизимининг барча бўғинларида з ифодасини топиши раҳбар фаолиятининг ахлоқийлигини кафолатлайди. Бу борада Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти И.А. Каримовнинг – “Биз шунчаки демократик давлат эмас, балки адолатпарвар демократик давлат қуришга интиляпмиз. Адолатга интилиш – халқимиз маънавий-руҳий дунёсига хос энг муҳим хусусият. Адолатпарварлик ғояси 9 Алимардонов Т. Раҳбарнинг ахлоқий қиёфаси. –Тошкент: Ўзбекистон файласуфлари миллий жамияти нашриёти, 2010. –Б. 33. 328 бутун иқтисодий ва ижтимоий муносабатлар тизимига сингиб кетиши, ижтимоий к маклашув механизмида з аксини топиши керак” 10 , деб жамият ва давлат ртасидаги ахлоқий муносабатларнинг назарий моҳиятини очиб беради. Яъни, демократик жараёнларнинг ахлоқий асосларини ривожлантиришда, авваламбор инсон манфаатларини таъминлашга қаратилган ҳуқуқий асосларнинг қарор топтирилишига аҳамият берилади. Адолат – ижтимоий-фалсафий, ахлоқий ва ҳуқуқий тушунча бўлиб, кишилар ижтимоий-сиёсий онгида катта роль ўйнайди. Муайян ижтимоий гуруҳлар ва айрим шахсларнинг тушунчаларини ўзида акс эттиради. Сиёсий хатти-ҳаракатлар, ҳуқуқ ва бурч меъёрлари, ахлоқий муносабатлар, меҳнат ва тақдирланиш, жиноят ва жазо, хизмат ва уни тан олиш, қадр-қимматни эътироф қилиш ва ҳоказоларга мазкур тушунча орқали баҳо берилади. Адолат тушунчаси муайян тарихий шарт-шароит ва ижтимоий-иқтисодий муносабатлар билан белгиланади. Адолатнинг ижтимоий-фалсафий жиҳати жамият аъзоларининг хилма-хил муносабатларидаги ўзаро тенглигини назарда тутади. Ахлоқий жиҳати инсонлараро муомалада бир хил муносабатда бўлишни, бир-бирининг иззат-нафсига тегмасликни, ахлоқ-одоб қоидаларига амал қилишни билдиради. Адолатнинг ҳуқуқий томони қонунларга риоя этишни, сиёсий томони эса давлатни адолат қоидалари асосида бошқаришни, фуқаролар ғамини ейишни англатади. Ривожланган жамиятда адолат кишиларнинг демократик қонунлар асосида иш юритишини тақозо этади, унда ҳар бир одам ўз меҳнати, тадбиркорлиги, ақл-заковати туфайли топган молмулки ҳисобига яшайди. Давлат ўз фаолиятида фуқаролар томонидан адолат қоидалари ва қонунларга амал қилинишини назорат этади, жамият аъзоларининг мол-мулки дахлсизлиги ва қонун олдида тенглигини таъминлайди 11 . Бир пайтлар бобомиз Ҳусайн Воиз Кошифий адолатга шундай таъриф берган эканлар: “Адолатнинг маъноси халқнинг ҳуқуқий тенглигини таъминлашдир. Адл шундай зийнатдирки, у мамлакатга оройиш беради, бир қуёшки, унинг нури билан зулмат ёруғликка айланади. Ҳадисда ёзилишича, бир соатлик адолат тарози палласи олтмиш мукаммал ҳаждан оғирроқ экан. Негаки, ҳажнинг натижаси, яъни фойдаси ҳожилардан ўзга кишига бўлмайди, адолат фойдасидан эса каттаю кичик 10 Каримов.И.А. збекистон иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш й лида.-Тошкент: збекистон, 1995. –Б. 250. 11 Ўзбекистон миллий энциклопедияси. –Тошкент: Ўзбекистон миллий энциклопедияси Давлат илмий нашриёти, 2009. –Б. 196. 329 манфаатдордир. Дин ва давлатнинг ривожи ва шавкати унинг баракатидан барқарор бўлади, мулку миллат асбоби унинг ёрдами билан тўғри бўлади. Адолатнинг савоби чегарасиздир ва ақл қиёсидан ташқаридир” 12 . Дарҳақиқат, адолат – бу инсон учун ижтимоий эҳтиёж ва зарурат. У шу туйғу асосида муносабатлар мувозанатини таъминлайди, тартибга солади, тенглик, тинчлик, барқарорликни кафолатлайди, орттирган неъматларини тақсимлайди, ғамхўрлик, мурувват ва саховат кўрсатади, ўз шаънини ҳимоя қилади, хоҳишистакларини рўёбга чиқаради, эркинлик ва озодликдан манфаатдор бўлиб яшайди. Адолат – бу ҳақиқатнинг ифодаси. Адолат – бу ҳақиқат тимсоли, ахлоқий туйғуларимиз ифодаси. Бу туйғу бизнинг фикр ва фаолиятимизни белгилайди, мақсадларимизни равшан қилади, орзуларимиз сари етаклайди. Адолат инсоннинг маънавий олами, унинг мавжудлиги билан боғлиқ ҳодиса. Жамиятда фуқароларнинг ижтимоий муносабатлари адолат ва адолатсизлик тўғрисидаги тушунча ҳамда тасаввурларини ифода этади. Аммо энг муҳим масала адолат субъекти қонунлар, институтлар ва ижтимоий тизим фаолиятида қандай механизмлар асосида, қандай ҳуқуқий ҳамда маънавий мезонлар билан белгиланишидадир. Шу жиҳатдан олиб қаралганда, конституция асосида жамиятнинг сиёсий, иқтисодий, ижтимоий-маънавий қурилиши ҳал қилувчи аҳамият касб этади. Эркин фикр, эркин эътиқод, ҳақҳуқуқ, эркин бозор, хусусий мулкнинг қонун билан ҳимоя қилиниши ижтимоий институтларнинг ўзагини ташкил қилади. Уларнинг барчаси муайян бир тизимда турли манфаатлар ҳамда қарашларга эга бўлган фуқароларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари тақсимотини амалга оширади, ҳаётий истиқболларига ўз таъсирини ўтказади. Фуқаролар мазкур институтлар орқали жамиятда ижтимоий мавқеларини топади, мустаҳкамлайди ва кафолатлайди. Бу борада Форобийнинг фалсафий қарашлари мазкур муаммолар моҳиятини очишга хизмат қилади. Жумладан, у шундай дейди: “Яхши бошқарув яхши қонунларга боғлиқ, ёмон бошқарув – ёмон қонунларга боғлиқ, етук бошқарув – етук қонунларга боғлиқ” 13 . Агар қонунлаштириш эркинлик билан ихтиёрий амалга оширилса, у ҳолда бўйсуниш ва итоат ҳам фуқаро томонидан хайрихоҳлик ва қувонч билан қабул қилиниб, узоқ муддат давом этади 14 . Дарҳақиқат, давлат ва жамият муносабатлари фуқароларнинг бурч ва садоқат туйғулари орқали мустаҳкамланади ҳамда ягона мақсадга хизмат қилади. Бурч ўзаро мажбуриятлар тизимини яратиб, белгиланган қонунларга, меъёрий 12 Ҳусайн Воиз Кошифий. Ахлоқи Муҳсиний. –Тошкент: Ўзбекистон, - 2010. –Б. 47. 13 Форобий Абу Наср. Фозил одамлар шаҳри. –Тошкент: Халқ мероси, 1993. –Б. 33. 14 Форобий Абу Наср. Фозил одамлар шаҳри. –Тошкент: Халқ мероси, 1993. Б. 31. 330 ҳужжатларга, тартиб-интизомга фуқароларнинг ихтиёрий итоатига олиб келади. Форобийнинг фикрига кўра, ҳокимлар доно устоз, ғамхўр мураббий бўлган оила бошлиғига ўхшашлари лозим. Форобий ахлоқий хислатларга ғоят катта аҳамият беради. Ҳоким Форобий айтганидек, жуда ақл-заковатли бўлиши, ҳақиқатни ва ҳақиқат учун курашувчиларни севиши, ёлғон ва ёлғонга олиб келадиган шарт-шароитларни аниқлаши билан йўқотиши лозим, яъни “табиатан адолатни ва адолат учун курашувчиларни ҳурматлаш, адолатсизлик ва зулмни ҳамда яна шуларга сабаб бўлувчи кишиларни ёмон кўриш; одил бўлиши, қайсарлик қилмаслиги, адолат хусусида ўз бошимчалик ва инжиқлик қилмаслиги, ҳар қандай адолатсизлик ва тубанлик олдида тамомила собитлик ила иш тутиши; ўзи зарур деб топган нарсани рўёбга чиқаришда қатъият кўрсатиши ва айни чоқда жасур, мард бўлиши, қўрқув ва журъатсизлик нима эканлигини билмаслиги лозим” 15 . Ана шундай доно ҳокимнинг бўлмаслигини Форобий давлат учун жуда катта фалокат деб билар эди. Ш.Тўраевнинг ижтимоий адолат тушунчасига берган таърифлари фикримизни тўлдиради. Жумладан, ижтимоий адолат туйғуси умумийлик хусусияти билан ҳар бир кишининг манфаатига мос тушадиган қоидалар мажмуидир ва бунинг воситасида ҳар бир киши давлат билан муносабатга киришади. Демак, ижтимоий адолат фуқаролар ва давлат ўртасидаги алоқа воситасидир 16 . Ижтимоий адолат, ҳокимият фаолиятини, қонунларда инсонпарварликни, маънавий ҳаётда ахлоқийликни ифода қилиши билан сиёсий манфаатлар мувозанатини таъминловчи муҳим омил сифатида намоён бўлади. У реал воқеликка таъсир кўрсатади, йўналтиради, мажбурлайди, рағбатлантиради. Давлат органлари, барча ишлаб чиқариш муносабатлари, иқтисод, молия, сиёсат ва ҳуқуқий асосларни жамият манфаатларига муносиб тарзда уйғунлаштиришга, тартибга солишга хизмат қилади. Демак, ижтимоий адолат давлат ва жамият ҳаёти мувозанатини таъминловчи, истиқбол ривожини белгиловчи, фуқаролар эркинлигини рўёбга чиқарувчи асосий мезон. Ижтимоий адолат жамиятда турли қараш ва маслакдаги интилишлардан фарқли ўлароқ фуқароларнинг ўзаро ҳамкорлигини мустаҳкамлайди. Ижтимоий адолат тамойиллари томонларнинг ўзаро битимлари ва шартномалари асосида амалга оширилади. Адолатли жамият ўзини-ўзи қўллабқувватлаш энергиясига эга бўлади. Бундай манба жамият аъзоларида адолат туйғуларини уйғотиш билан белгиланган тартиботларга ҳамоҳанг ҳаракат 15 Форобий Абу Наср. Фозил одамлар шаҳри. –Тошкент: Халқ мероси, 1993. 16 Тўраев Ш. Демократик жамият ва ижтимоий адолат. –Тошкент: Академия, 2012. –Б. 86. 331 жавобини қайтариши орқали таъминланади. Агар жамиятнинг устқурмаси адолат тамойиллари асосида қурилса, унинг фаолияти адолатга бўйсунади ва бундай шаффоф оқим улкан тўлқин сифатида жамиятнинг барча ҳаётини қамраб олади. Социлог олим А.Холбековнинг фикрига кўра, ижтимоий адолат – шахснинг жамиятга етказадиган ижобий ҳиссалари (меҳнати, хизмати), шунингдек, салбий таъсири (жиноят, зарар) ва жамиятдан оладиган рағбатлантирувчи-жазоловчи омилларнинг (жазолар, жарималар) ўзаро мувофиқлиги меъёридир. Ижтимоий адолат жамиятда мумкин қадар кўпроқ одамларга ривожланишнинг фундаментал манбаларини – моддий неъматлар, тиббиёт хизмати, уй-жой, таълим, маданий неъматларни етказиб бериш орқали ижтимоий-сиёсий барқарорликни таъминловчи демократик қадриятдир 17 . Аммо демократик қадриятларни фақат қонун кучи билан адолат тамойилларига бўйсундириб бўладими? Тўғри, назарий жиҳатдан қонун адолат мезони, қонунга риоя этиш адолатлилик, адолатсизликни чегаралайди. Амалиётда, бизнингча, қонун ва адолат ўртасида айрим зиддиятлар мавжуд. Жумладан, адолат бу ахлоқий тушунча, қонун эса, сиёсий ҳокимият манфаатига бўйсунади. Зиддиятлар шундан иборатки, жамиятнинг маънавий заифлик ҳолатларида фуқаролар адолатдан қонунийликни эмас, ўз манфаатларини ахтарадилар. Тор ва шахсий манфаатлар эса, қонунни бузиш ёки айланиб ўтиш эвазига қондирилади. Бошқача қилиб айтганда, турли манфаатлар даражаси адолатга асосланмагач якка тартибда, кимки моддий имкониятларга эга бўлса, у неъматларга эришади. Адолат туйғуси шаклланмаган жамиятда қонунлар билан жамият фаолиятини ташкил этиш, фуқароларни маълум мақсадлар сари сафарбар қилиш оғир кечади. Бундай ҳолларда ҳокимият адолатни (тенгликни) бузиш эвазига жамият тартиботларини таъминлашга мажбур бўлади. Бу ўз ўрнида, ҳуқуқий муносабатларнинг издан чиқишига, фуқароларнинг ҳам шу тартибдаги низомсиз ҳаёт тарзига олиб келади. Шубҳасиз, миллий давлатчилик бошқарувини замонавий мамлакатлар қаторида шакллантириш, республикада амалга оширилаётган ислоҳотларга мос тарзда ташкил этиш борасида сезиларли натижаларга эришилди, шунга хос мутахассислар ҳам тайёрланмоқда. Шу эҳтиёжларга жавоб бера оладиган назарий ва амалий воситаларни такомиллаштириш ҳамда кундалик турмушда амалий тамойилларини жорий этишни талаб қилади. 17 Холбеков А., Матибоев Т. Ижтимоий адолат ва демократия: барқарор тараққиёт йўлида. –Тошкент: Янги аср авлоди, 2004. –Б. 32.