scieee AI-readable full text Open interactive document viewer

ШАРЛОТТА БРОНТЕНИНГ "ЖЕЙН ЭЙР" РОМАНИДА АЁЛ ОБРАЗЛАР КОНТРАСТИ ВА УЛАРНИНГ МАЪНАВИЙ ФУНКЦИЯСИ

Иусупова Кандилатхан

Full text

796 ШАРЛОТТА БРОНТЕНИНГ “ЖЕЙН ЭЙР” РОМАНИДА АЁЛ ОБРАЗЛАР КОНТРАСТИ ВА УЛАРНИНГ МАЪНАВИЙ ФУНКЦИЯСИ Иусупова Кандилатхан, Ренессанс таълим университети, Хорижий тил ва адабиёти кафедраси доценти, PhD E-mail: [email protected] DOI: https://doi.org/10.5281/zenodo.17933605 Аннотация. Ушбу мақолада Шарлотта Бронтенинг “Жейн Эйр” романидаги Берта Мэзон образи таҳлил қилинади. Муаллиф роман қаҳрамонининг руҳий ҳолати, ижтимоий мақоми ва унинг тақдири орқали Виктория давридаги аёллар ҳаётидаги чекловлар ҳамда феминистик ғояларни очиб беради. Жейн Эйр ва Берта Мэзон образлари ўртасидаги контраст орқали аёлларнинг эркинликка интилиши, ҳуқуқларининг поймол этилиши ва жамиятдаги мавқеининг намоён этилиши таҳлил этилган. Шунингдек, тадқиқотда С. Гилберт ва С. Губар, Сью омас, П. Бҳавар каби олимларнинг феминистик талқинлари мисолида Берта Мэзон тимсолидаги аёл тақдири кенг ёритиб берилади. Асар орқали XIX аср инглиз адабиётидаги феминистик дискурснинг ўзига хос жиҳатлари тадқиқ этилади. Калит сўзлар: Жейн Эйр, Шарлотта Бронте, Берта Мэзон, феминизм, Виктория даври, аёл образи, тенглик. Кириш. “Жейн Эйр” романидаги феминизм ғояларини ўзида акс эттирувчи яна бир асосий, аммо кичик образлардан бири Берта Мэзондир. Асарда унинг руҳияти ва қисматидаги чизгилар орқали ўша давр аёлларининг ижтимоий ва маънавий ҳаёти тасвирлаб берилади. Шу ўринда Берта Мэзон қаҳрамони тимсолидаги аёллар тақдирининг аянчли ва чорасиз ҳолатларини ҳам таҳлилга тортсак мақсадга мувофиқ бўлади. Асосий қисм. Берта-Антуанетта Мэзон (Bertha Mason) Шарлотта Бронтенинг “Жейн Эйр” асарида тасвирланган ақлдан озган, мистер Рочестер томонидан Торнфильд-холл саройидаги хилват хонага қамаб қўйилган қонуний рафиқасидир. Хўш, Торнфильд-холл қасрига банди қилинган бу аёл чиндан ҳам телба эдими? Балки уни қийноқлар, хўрлаш ва эътиборсиз қолдиришлари ақлдан оздиргандир? Ёзувчи бизни мазкур қаҳрамони билан воқеалар ривожи бошлангач, бироз кейинроқ таништиради. Аввалига биз қандайдир шубҳали шарпалар, тўсатдан қўйилган ёнғин, ваҳимали пичир-пичирлар, ёввойи нигоҳлар асар мутолааси жараёнида бизни дам қўрқувга солади, дам қизиқишимизни оширади. “Мен аста олдга томон одимлар эканман, иттифоқо қандайдир товуш қулоғимга чалинди. Бунақаси бўлиши мумкин эмасди. Бу кимнингдир кулгиси эди, аммо ғалати, қисқа, ҳиссиз, ширасиз эди у. Жойимда тўхтадим. Кулги ҳам 797 тинди, аммо танаффус узоққа чўзилмади. У яна ҳам баландроқ эшитилди – аввалгиси анчайин босиқроқ эди, - у барча бўлма ва хоналарга акс садо бериб, авжига чиққан чоғ бирдан узилди. У шундоққина қўшни хонадан эшитилди 1 ”. Бутун асар мобайнида Берта Мэзоннинг тасвири “ёввойи йиртқич”, “вампир-қонхўр”, “арвоҳ”, “даҳшатли тана” (459 бет), “аёллар кийимидаги қоплон” (475 бет) каби инсонга хос бўлмаган ўхшатиш ва номлар билан гавдалантирилади. У ҳатто мистер Рочестернинг ётоғига ўт қўйган чоғида ҳамда Жейннинг никоҳ кунидан бир кун аввал оқшом унинг хонасига кириб келинлик рўмолини йиртиб ташлаган паллаларда лунатик, тунги иблис каби тасвирланади. “Яна ўша алвасти кулги уйқумни қочирди – оҳиста, бўғиқ. Чамамда у эшигимнинг калит тиқадиган тешигидан кириб келди хонамга...Апил-тапил елкамга ёпинчиғимни ташлаб, эшикнинг балдоғини ечдим, қалтираб эшикни очдим. Йўлакда шам ёниқ турарди. Ҳайрон қолдим, йўлак туман ичра қолгандек эди. Кейин у тутунга тўлганини пайқадим. Шу асно ўткир куйинди ҳиди димоғимга урилди...Унинг хонасидан паға-паға тутун бурқсиб чиқаётганини кўриб қолдим. Хўжайиннинг хонасига томон отилдим. У ётган каравотнинг атрофи ёниб, олов борган сари кучаймоқда эди. Пардалар ҳалитдан куйиб кул бўлганди. Олов ичида эса мистер Рочестер қимир этмай ётарди”. (236-237 бетлар) Аслида Бэрта ҳам жамиятнинг юқори бўғинларига мансуб оила вакили бўлса-да, уларнинг авлодига мансуб руҳий хасталик ҳамда ақли ноқислик билан касалланаркан, ота ва акаси мажбур этганидан уйланган мистер Рочестернинг кейинчалик тортган қаттиқ азоб ва афсусларига катта сабабчи бўлади. Лекин бу ерда аёлнинг ҳам даҳшатли бир айби йўқ, билъакс у эрининг даргоҳида бекалик бахтига мушарраф бўлмасдан, чекка бир хонага банди этилиб, эркидан, қувончу суруридан маҳкум этилган ҳолда умрини ўтказиб боради. Англия адабиётида икки феминист танқидчилардан – Сандра Гилберт ҳамда Сюзен Губар “Чордоқдаги телба аёл” (1979) номли китобларида Бэрта образини Шарлотта Бронтенинг эрксизлиги рамзига менгзайдилар. Зотан, ўша даврда аёлларнинг роман ёзиши таъқиқланганлигидан Бронте асарини эркакча тахаллус – Курер Бэлл номи билан нашр эттирган эди 2 . Америкалик яна бир тадқиқотчи Сью Томас ўзининг “The tropical extravagance of Bertha Mason” мақоласида Берта Мэзон образини қуйидагича таҳлил қилади: “Романдаги Ричард Мэзон ва Эдуард Рочестер ҳамда Жейн Эйр 1 Бронте, Шарлотта. “Жейн Эйр”.Тошкент, “Янги аср авлоди”. 2022. 2 Gilbert, Sandra; Gubar, Susan : The Madwoman in the Attic: The Woman Writer and the Nineteenth-Century Literary Imagination. – USA. 1979. 798 билан Берта Мэзон ўртасидаги контраст бирлик аёлларнинг эркаклар каби эркин фикрли ва тенг ҳуқуқли эканлигини очиб беришдан иборатдек. Жейн Рочестернинг севги изҳорига қанчалар очиқ фикрлилик ҳамда мустақил ҳурлиги билан жавоб берган бўлса, Берта Мэзоннинг Торнфильд-Холл саройининг учинчи қаватига, хилват бир хонага банди этилиши унинг барча озодлик ва ҳуқуқларидан маҳрум этилганини кўрсатиб беради. Бронте бу икки контраст аёл образлари орқали инглиз жамиятидаги аёллар ҳақ-ҳуқуқларининг нақадар чекланганлиги ҳамда топталганини намойиш этмоқчи бўлади. Биргина Берта тимсолида бутун инглиз аёлларининг аянчли тақдири акс этиб турганини Жейннинг унга қарама-қарши, дадил айтган эркин фикрлари орқали асослаб беришга ҳаракат қилади 3 ”. Англия адабиётининг Виктория даври романларида одатда аёл ижодкорларнинг асарлари кўп тақиқ ва қаршиликларга учраган эди. Шу сабабдан ҳам опа-сингил Бронтелар романлари остига эркакча тахаллусларни қўллаган ҳолда чоп эттирган эдилар. Шарлотта Бронте аёл ижодкорлар ўзлари яшаб, ижод этиб турган бу муҳитни гўё бир қобиққа ўхшатади ва Берта мисолида “У яна бир карра ўзини қуршаб турган қобиқдан чиқиб кетишга уринди”. (476 бет) дея рамзий ўхшатишга жазм этади. Китобхонга Берта Мэзоннинг тўлиқ таништирилиши Жейн ва мистер Рочестернинг бузилган никоҳидан кейинги саҳифаларда баён этилади: “Хонанинг нариги қоронғи бурчагида қандайдир бир нарса ўзини олдга-ортга ташлаб, чайқаларди. Аввалига унинг ким ёки нималигини англаш қийин кечди, одамми ё ҳайвон – билиб бўлмасди. У тўрт оёқлаб юрарди, худди йиртқич ҳайвон каби бўкирар, ув тортарди. Эгнида аёллар кўйлаги. Қуюқ тим қора сочлари тўзғиб кетган, чирмовиқ ўт каби юзини қоплаганди”.(474 бет) Эдуард Рочестер расмий хотини бўлмиш Берта билан худди бемор одамдек муомала қилади, унга нисбатан ҳеч қандай севги туйғулари йўқ ва бўлмаган, у ўзини худди бир қурбон каби ҳис қилади, айни чоғда унинг изтиробларини ҳам тушунмоқ керак, аммо ёзувчи бу ерда, айнан Берта образи орқали бутун жамият касаллигини тасвирлашга урингани кўриниб туради ва Жейннинг тилидан Рочестернинг муносабатига бўлган қаршилигини тубандагича ифодалайди: “Сэр, - унинг гапини бўлдим, - сиз бахтиқаро бир аёлга шафқатсизлик қиляпсиз. Бу борада ноҳақсиз. У ҳақда гапирганингизда ундан ҳазар қиляпсиз, нафрат ва қасос оҳанги барқ уриб турибди сўзларингизда – бу тўғри эмас. У ахир хасталиги учун айбдор эмас-ку?” (488 бет) 3 Thomas, Sue. The tropical extravagance of Bertha Mason. USA.”Victorian Literature and Culture”. 1999. (1-17) 799 Романдаги Берта Мэзон образи руҳияти шу қадар оғирки, у ҳатто ўз акасига ташланади ва уни ўз қонига бўяйди. Охир-оқибат, Торнфильд-холл саройига кетган ўт чоғида Бертанинг эри Рочестернинг кўмагидан бош тортгани ва ўзини пастга отгани унинг ифода этолмаган беадад дарду қийноқлари, кишанланган руҳий исёнлари алалоқибат аёлни ўлимга тик боқишга олиб келганини кўрсатиб беради: “Барваста, қора сочлари узун аёл эди у, қип-қизил аланга ичида қора қуюн каби чирпирак бўлиб турарди. Мистер Рочестер деразага тирмашиб томга чиқди, унинг “Берта!” деб чақирганини барча эшитди. Кейин аёл томонга яқинлашиб борди. Шу пайт жинни хотин ўзини пастга отди – сакраб, ерпарчин қилди ўзини”. (696 бет) Инсонда руҳий мувозанат бузилганида, унинг туйғулари (барча салбий ва ижобий туйғулар) ақлга бўйсунмай қолади. Бундай ҳолларга сабаб инсон дардининг ўта катталашиб ва кучайиб кетиши, унинг атрофидаги уни тушунмайдиган ва тингламайдиган кишилар оммасининг кенгайиши, тобора тилсиз бўлиб бораётган руҳ бедорлиги ва беморлиги одамни ўзидан чиқиб кетишига, яъни онгига қарши иш тутишга олиб келади. Берта Мэзон ҳам худди А.Қодирийнинг бебахт Зайнаби каби севиб-севилишга ҳақи бор, у ҳам аёл зотидан, унинг ҳам аёллик ва бекалик суруридан баҳра олиб яшагиси келади, албатта, унинг ақлдан озиши оилавий ирсий касаллик бўлишига қарамай, бу қисматда у аслида бир бечора қурбон, холос. Биз романдаги Берта Мэзон характерини ўз таҳлилимизга кўра бош қаҳрамон Жейн образига контраст томонларини қуйидагича таснифлашга уриндик: Юқорида келтириб берган тасниф гуруҳларимиз анча тор, албатта, аслида икки аёл қаҳрамон ўртасидаги улкан тафовутни бошқача кенг тарзда таснифлаш ҳам ўринли, бироқ ушбу мақола учун мазкур тасниф етарли бўлади, деб ўйлаймиз. Зотан, келгуси тадқиқотларда “Жейн Эйр” романи қаҳрамонларининг тугал таҳлили анча кўпаяди. Ҳиндистонлик тадқиқотчи Прадня Бҳавар (Pradnya Bhawar) Берта Мэзон образини таҳлилига бағишланган мақоласида бу образ ....ҳақида шундай фикрларини баён этади: “Асарни ўқирканмиз, Бертанинг бузғунчи Берта Мэзон Жейн Эйр Ижтимоий жиҳатдан Аслзода, Мэзонлар оиласининг вакиласи Тоғаси мистер Рид оиласи сиғиндиси, етим қиз Руҳий жиҳатдан Ақлдан озган, оилавий ирсий касаллик билан касалланган Мустақил, эркин фикрловчи, тетик ва довюрак қиз Ҳиссий жиҳатдан Ўзини бошқара олмайдиган, аммо ўта аянчли ва жабрдийда аёл Ақл ва ҳис бирлашиб кетган, кўпинча ўз севгиси учун мардонавор ва садоқат билан кураша олувчи қиз 800 ҳаракатларига бирма-бир гувоҳ бўламиз, у эрининг ётоғига ўт қўяди, Жейннинг келинлик рўмолини йиртиб ташлайди, ҳатто ўз акаси мистер Мэзонга ташланади. Аммо у Жейннинг ўзига заррача зиён етказмайди, ваҳоланки унда бундай имкон кўп бўлади. Сабаби, Берта мистер Рочестернинг аёлига қандай никоҳ инъом этишини яхши билар ва гўё телбавор ғалаёнлари билан Жейнни ҳам бундан огоҳ этишга ундарди 4 ”. Яна бир тадқиқотчи Кэрол Атертоннинг таҳлилича “романда бир эмас, иккита аёл “ёвуз ҳайвон” каби тасвирланади. Бири шубҳасиз, Берта Мэзон бўлса, бири бу Жейн Эйрдир. Асар бошида биз Жейниннг тоғаваччаси Жон Рид билан бўлган олишувидан кейин қизил хонага қамаб қўйилгани ва бу хонада унинг руҳида қўрқинчли, ваҳимали ўйлар кечганини ўқиймиз. Бронте бу билан аёлларни бир хона, тўғрироғи, бир қобиққа қамаб қўйилганига ишора қилади 5 ”. Бронтенинг мазкур романи орқали инглиз аёлларига айтажак фикрлари бисёр эди. У барча инглиз аёлларини маънан ва руҳан озодликка чорлайди, у жами аёл зотини кимгадир ё нимагадир қарам ва қул бўлишидан қўрқади, бунга асло йўл қўйгиси келмайди. Ҳатто “Жейн Эйр” романидаги аёл образлари Берта ва Жейнни ҳам барибир банди қиёфасида кўради: Берта фақат ўлим туфайлигина озодликка эришди, унгача у йиллар мобайнида тор ва қоронғи хонага банди этилган ташландиқ бир жинни хотин эди. Жейн эса бахтли турмуш қурди, бироқ унинг ҳам умри эндиликда ногирон ва қариб қолган эрга қаровчи энагадек ўтишга маҳкум. Демак, Бронтенинг фикрига кўра, турмуш ҳам аслида қулликнинг бир кўринишидир. Инглиз адабиётидаги Виктория даври асарларининг деярли барчасида айнан шу ғоя ҳукмронлик қилади. Биргина Бронте ижодида эмас, балки бошқа инглиз адибалари – Ж.Остин, В.Вулф, Э.Гаскел, М.Шилли, Ж.Эллиот, К.Россетти, Э.Браунинг ва бошқа аёллар асарларида инглиз аёлларини эркинликка чақириш ғоялари илгари сурилади. Бу адиба ва шоиралар асарларидаги кучли мотивлар ҳам айнан аёл озодлигига қаратилгандир. “Жейн Эйр” аслида Шарлотта Бронтенинг автобиографик асаридир, унинг мактубларида ёзувчи бу асарда ўзининг болалиги, муҳаббати ҳамда орзуумидларини қисман қаламга олганини таъкидлаб ўтади. Исёнкор ижодкор ботинида эса ҳамиша бу ҳайқириқ ғалаён солади: “Мен қафасдаги қуш эмасман, ҳеч қандай тузоқ мени банди этолмайди; мен озод инсонман, озод истак билан яралган озод инсонман мен!” 4 Bhawar, Pradnya. Bertha Mason ‘The Mad Woman in the Attic’: A Subaltern Voice Savitribai Phule Pune University, Maharashtra, India 5 Atherton, Carol. “The figure of Bertha Mason”. British library, 2014. . https://www.bl.uk/romantics-andvictorians/articles/the-figure-of-bertha-mason 801 Умуман олганда, Бронте ижодида доим кўриниши, мавқеси оддий, аммо олдиларига катта мақсад қўйиб, ўзини ҳурмат қилган, қарорлари ва орзуларида муқим аёллар тасвирланган. Муаллифи сингари, унинг қаҳрамонлари ҳам ҳеч кимга муҳтож эмаслар, улар кўпроқ ҳурлик ва озодлик сари интиладилар. Жейн Эйр эса Бронтенинг ўзига ишонган ва қўрқмас, лекин айни пайтда ҳақиқий севги ва севгидаги холис муносабатларни топишни хоҳлаган аёл қаҳрамонидир. Китоб қаҳрамоннинг эволюциясини ва жаноб Рочестер билан муносабатини бобма-боб тасвирлаб боради, уни ўқиган ҳар қандай аёл китобхон ўзидаги эркинлик ва мустақиликка бўлган ички эҳтиёж, юқори кучни ҳис қилиб боради. Муаллиф, шунингдек, аёллар учун чекланган қонунлари сабабли Виктория жамиятига қарши чиқмоқчи ҳам эди. Шарлотта Бронтенинг ижоди аёлнинг ички дунёси ва ижтимоий мавқейига оид мураккаб муаммоларни чуқур таҳлил қилишга бағишланган бўлиб, у ўз асарлари орқали феминистик назариянинг ривожига муҳим ҳисса қўшган. Унинг ижодида аёллар мустақиллик, шахсий эркинлик ва ижтимоий тенгликка интилишлари тасвирланиб, бу мавзулар XIX аср инглиз адабиётидаги феминистик дискурснинг марказий элементларидан бирига айланган. XIX асрда аёл ёзувчилар аёллар учун мустақилликнинг аҳамияти, унга бўлган эҳтиёжни рўйи-рост тасвирлар эканлар, кейинги даврларда бу ҳолат янада такомиллашиб борди. 1792 йилда Мэри Уолстоункрафт “Аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш” асарини нашр этди, унда у аёллар дуч келадиган адолатсизликларни тушунтирди ва аёллар эркаклар билан бир хил ҳуқуқларга эга эканлигини таъкидлади. Эътиборлиси, Англиялик яна бир атофли ёзувчи Жейн Остиннинг асари ҳам шу даврда ёзилган. Шунинг учун Остинни ҳам Англиядаги феминистик анъананинг бир қисми деб баҳолаш мумкин. У ўз давридаги патриархал жамиятни танқид қилиш ҳамда эркаклар ва аёллар ўртасидаги ҳуқуқлар тенглигини ҳимоя қилиш учун никоҳ ва севги каби мавзуларга эътибор қаратиб, ўзининг аёл қаҳрамонларида ижодий феминистик қадриятларни акс эттирди. Хулоса. Таҳлил натижасида Шарлотта Бронтенинг “Жейн Эйр” романидаги Берта Мэзон образы жамиятдаги аёллар тақдири ва уларнинг чекланган ҳуқуқларини ифода этувчи муҳим тимсол сифатида намоён бўлади. У жисмонан ва маънан қамоққа маҳкум этилган аёл сифатида Виктория даври аёлларининг қийин аҳволини акс эттиради. Жейн Эйр эса унга контраст сифатида эркин фикрловчи, мустақил ва ҳур аёл тимсолида гавдаланади. Мақолада Берта ва Жейн образлари ўртасидаги кескин фарқлар орқали Ш. 802 Бронте аёлларнинг озодлик ва мустақилликка бўлган интилишини ёрқин кўрсатиб беради. Демак, роман фақат шахсий муҳаббат қиссаси эмас, балки ижтимоий-ғоявий жиҳатдан ҳам аёллар ҳуқуқлари учун курашнинг рамзи сифатида намоён бўлади. Фойдаланилган адабиётлар рўйхати 1. Бронте Ш. Жейн Эйр. – Тошкент: [нашриёт номи], [йил]. 2. Gilbert, Sandra; Gubar, Susan. The Madwoman in the Attic: The Woman Writer and the Nineteenth-Century Literary Imagination. – New Haven: Yale University Press, 1979. 3. Thomas, Sue. The tropical extravagance of Bertha Mason. – [Журнал номи], [йил]. 4. Bhawar, Pradnya. Bertha Mason’s Character Analysis. – [Тадқиқот мақоласи], [йил]. 5. Atherton, Carol. Women and the Victorian Novel. – Cambridge: Cambridge University Press, [йил]. 6. Wollstonecraft, Mary. A Vindication of the Rights of Woman. – London, 1792. 7. Austen, Jane. Pride and Prejudice. – London: T. Egerton, 1813.