scieee AI-readable full text Open interactive document viewer

ИСЛОМ ҲАМКОРЛИК ТАШКИЛОТИ: ТАЪЛИМ, ФАН ВА МАДАНИЯТ БЎЙИЧА ИСЛОМ ТАШКИЛОТИ ISESCOНИНГ ТИНЧЛИК ВА БАҒРИКЕНГЛИК ЙЎЛИДАГИ АМАЛИЁТЛАРИ

Мамаражабов Мирқосим

Full text

934 ИСЛОМ ҲАМКОРЛИК ТАШКИЛОТИ: ТАЪЛИМ, ФАН ВА МАДАНИЯТ БЎЙИЧА ИСЛОМ ТАШКИЛОТИ ISESCOНИНГ ТИНЧЛИК ВА БАҒРИКЕНГЛИК ЙЎЛИДАГИ АМАЛИЁТЛАРИ Мамаражабов Мирқосим Ренессанс Таълим Университети DOI: https://doi.org/10.5281/zenodo.17933868 Аннотация. Ислом ҳамкорлик ташкилотининг ихтисослашган органи бўлган Ислом таълим, фан ва маданият ташкилоти (ISESCO) таълим, фан ва маданият орқали тинчлик, бағрикенглик ва ўзаро тушунишни ривожлантиришда муҳим ўрин тутади. Ушбу мақолада ISESCOнинг амалий фаолияти – маданиятлараро мулоқотни мустаҳкамлаш, таълим ислоҳотларини қўллаб-қувватлаш, илмий ҳамкорликни ривожлантириш ва маданий хилмахилликни асраш борасидаги ташаббуслари таҳлил қилинади. Шунингдек, ташкилотнинг экстремизмга қарши курашиш, тинч-тотув яшаш қадриятларини тарғиб қилиш ва турли халқлар ҳамда цивилизациялар ўртасида кўприклар қуриш йўлидаги ишлари ҳам алоҳида ёритиб берилади. Калит сўзлар 1. ISESCO 2. Тинчликвабағрикенглик 3. Таълим, фанвамаданият Annotation.The Islamic Educational, Scientific and Cultural Organization (ISESCO), a specialized body of the Organization of Islamic Cooperation (OIC), plays a vital role in promoting peace, tolerance, and mutual understanding through education, science, and culture. This article examines ISESCO’s practical efforts in strengthening intercultural dialogue, supporting educational reforms, encouraging scientific collaboration, and fostering cultural diversity. Special attention is given to the organization’s initiatives aimed at countering extremism, promoting the values of peaceful coexistence, and building bridges between different nations and civilizations. Keywords 1. ISESCO 2. Peace and Tolerance 3. Education, ScienceandCulture Аннотация. Исламская организация по вопросам образования, науки и культуры (ISESCO), являясь специализированным органом Организации исламского сотрудничества (ОИС), играет важную роль в продвижении мира, толерантности и взаимопонимания через образование, науку и культуру. В статье рассматриваются практические шаги ISESCO по укреплению межкультурного диалога, поддержке образовательных реформ, развитию научного сотрудничества и сохранению культурного разнообразия. Особое внимание уделяется инициативам организации, направленным на противодействие экстремизму, утверждение ценностей мирного сосуществования и построение мостов между различными народами и цивилизациями. Ключевые слова1. ISESCO 2. Мир и толерантность 3. Образование, наука и культура Таълим, фан ва маданият бўйича Ислом ташкилоти ISESCO – Ислом ҳамкорлик ташкилоти ҳузуридаги мустақил ташкилот бўлиб, 1979 йили таъсис этилган, Низоми 1982 йил Таъсис Конференцияда (1982 йил, Фес шаҳри) қабул қилинган. Мазкур низом 22 моддадан иборат бўлиб, унга Бош Конференциянинг махсус (1986 йил, Работ), тўртинчи (1991 йил, Работ), бешинчи (1994 йил, 935 Дамашқ), олтинчи (1997 йил, Ар-Риёд) ҳамда тўққизинчи (2006 йил, ISESCOнинг доимий штаб-квартираси, Работ) сессияларида ўзгартиришлар киритилган 1 . ISESCO фаолияти қуйидагиларга қаратилган: –Таълим, фан, маданият ва коммуникация соҳаларида ташкилотга аъзо мамлакатлар ўртасида ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва кучайтириш, мазкур соҳаларни Ислом цивилизацияси ютуқлари ва Ислом қадриятлари доирасида ривожлантириш ҳамда модернизация қилиш; –инсонлар ўртасидаги ўзаро тушунмовчиликни бартараф қилиш, дунёда тинчлик ва барқарорликка ҳисса қўшиш; –Ислом ва ислом маданияти ҳақидаги тўғри тасаввурларни шакллантириш, цивилизациялар, маданиятлар ва динлараро мулоқотни йўлга қўйиш, шу билан бирга, Ислом цивилизацияси нуқтаи назарига мос равишда инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари билан боғлиқ адолат ва тинчлик қадриятларини тарғибот қилиш бўйича ишлаш; –ташкилотга аъзо давлатларнинг таълим тизимлари ўртасида алоқаларни ташкил этиш ишларини амалга ошириш ва ҳ.к. Қароргоҳи Работ (Марокаш)да жойлашган 2 . –Ташкилотга Ислом ҳамкорлик ташкилотининг тўлиқ аъзоси бўлган давлатнинг тегишли меъёрий ҳужжатлар асосида ёзма равишда мурожаатидан сўнг аъзо бўлиши мумкин. 2013 йилнинг 1 сентабрь ҳолатига кўра, ташкилотга 50 та давлат аъзо бўлган. 3 ISESCO Бош конференция, Ижроия кенгаши ва Бош бошқармадан иборат. Бош конференция ташкилотга аъзо мамлакатлар ҳукуматлари томонидан тайинланадиган вакиллардан иборат. Бош конференция ҳар уч йилда бир марта сессияга йиғилади. Ижроия кенгаши ташкилотга аъзо ҳар бир давлатнинг таълим, фан, маданият ва коммуникация соҳаларидан хабардор биттадан вакилидан иборат. Бош бошқармага Бош конференция томонидан уч йиллик муддат билан сайланадиган Бош директор раҳбарлик қилади. Ижроия кенгаши таклифига кўра, бу муддат икки марта узайтирилиши мумкин. Бош директор ISESCO маъмуриятининг бошлиғи саналади ва Бош конференция ҳамда Ижроия кенгашига ҳисобот беради. ISESCO ташкилотига қарашли иккита минтақавий офис (Бирлашган Араб Амирликлари, Эрон), иккита ваколатхона (Франция, Комор ороллари), тўртта 1 https://wikipedia.org. 2 Ў.Ҳасанбоев. Ўзбекистонда Давлат ва дин муносбатлари: Диний ташкилотлар, оқимлар, мафкуравий курашнинг долзарб йўналишлари. -Тошкент ислом университети нашриёт-матбаа бирлашмаси, 2014. – Б 390. 3 https://wikipedia.org.Исламскаяорганизацияповопросaмобразованиянаукии културы. 936 илмий марказ (Чад, Нигер, Гвинея, Малайзия) ва аудио-видео ва мулътимедиа маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи учта минтақавий марказ (Сурия, Судан, Эрон) фаолият кўрсатмоқда. ISESCO томонидан турли давлатлардаги олий юртлари қошида араб тили, Ислом цивилизацияси ҳамда инсон ҳуқуқлари бўйича тўққизта кафедра (Нидерландия, Озарбайжон, Миср, Саудия Арабистони, Нигер, Уганда, Франция, Судан, Покистон) ва битта бўлим (Россия) очилган. ISESCOнинг бюджети ташкилотга аъзо мамлакатларнинг аъзолик бадаллари асосида шаклланган. Умумий бюджетдан келиб чиқиб, тўланадиган бадаллар миқдори аъзо давлатлар билан келишилган ҳолда турлича бўлиши мумкин. Ислом ҳамкорлиги ташкилотига аъзо мамлакатлар илмий-маърифий, маданий-маънавий соҳаларда ҳамкорлик қилиш борасида жуда катта имкониятларга эга бўладилар. Ташкилотга аъзо давлатлар ичида жаҳон цивилизациясига катта ҳисса қўшган кўплаб тамаддун марказлари бўлган мамлакатлар ҳам кўпдир. Ўтмишда яшаб ижод қилган ва турли соҳаларда фаолият кўрсатган ҳолда дунё фан ва маданиятига салмоқли илмий-ижодий ҳисса қўшган қомусий олимларимиз, аллома ва мутафаккирларимиз ҳам қадимдан нафақат қардош ўлкаларда, балки, илм-фан тараққий этган узоқ ўлкаларда ҳам, жумладан, Ислом цивилизацияси таъсирида умумий шаклланган барча мамлакатлардаги олим ва уламолар билан яқиндан фикр алмашишган, шу халқларнинг урф-одатлари ва мамлакатларнинг маданияти билан танишиб яқиндан алоқада бўлганлар. Уларнинг ҳаммасини Ислом дини асосида шаклланган умумий маданият ва санъат бирлаштириб турган. Шунинг учун ҳам, ISESCO фаолиятида ҳар йили Ислом маданиятининг араб дунёси, Осиё ва Африка қитъалари бўйича пойтахтларини эълон қилиш ўзига хос анъанага айланиб бормоқда. 2004 йилнинг декабръ ойида Жазоир (Жазоир) шаҳрида бўлиб ўтган Ислом ҳамкорлик ташкилотига аъзо мамлакатлар Маданият вазирларининг IV конференцияси қарорига биноан ҳамда ISESCOнинг таклифига кўра, 2007 йилда Осиё минтақасидан Тошкент шаҳри ислом маданияти пойтахти сифатида танлаб олинган. 2007 йил 14-15 август кунлари ISESCO ва Ўзбекистон ҳамкорлигида Тошкент, Самарқанд ва Бухоро шаҳарларида “Ўзбекистоннинг Ислом цивилизациясига қўшган ҳиссаси” мавзуида халқаро илмий-амалий конференция ўтказилган 4 .Ушбу тадбир муносабати билан АҚШ академик ва ижтимоий-сиёсий доиралари вакиллари ўз маърузаларида Буюк Ипак йўлида жойлашган Ўзбекистон кўп асрлар давомида Шарқ ва Ғарбни бир-бирига боғловчи кўприк 4 http://www.isesco.org.ma 937 бўлиб хизмат қилгани хусусида атрофлича фикр билдиришди. Ўзбек халқининг Ибн Сино, Имом Бухорий, Ал-Хоразмий, Ал-Беруний, Ал-Фарғоний, Баҳоуддин Нақшбандий, Алишер Навоий, Мирзо Улуғбек, Абдуҳолиқ Ғиждувоний каби бутун дунёга машҳур вакиллари нафақат жаҳон илм-фани ва маданияти ривожига, балки сивилизациялараро мулоқот ва жаҳон халқлари ўртасида ўзаро тушуниш кайфиятларини мустаҳкамлашга муҳим ҳисса қўшганлар. ISESCO ташкилотининг расмий веб-сайтида (www.isesco.org.ma) берилган маълумотларга кўра, 2015-2024-йиллардаги Ислом маданияти пойтахтлари рўйхати тасдиқланган бўлиб, 2020 йилда Осиё минтақасидан Бухоро шаҳри Ислом маданияти пойтахти сифатида танлаб олинган 5 . Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримов 2015 йил 8 июнь куни Оқсаройда Ислом ҳамкорлик ташкилоти Бош котиби Ияд Амин Маданийни қабул қилди.Давлат раҳбари меҳмонни Ўзбекистонга ташрифи билан қутлар экан, Ўзбекистоннинг элликдан ортиқ мамлакат аъзо бўлган ушбу нуфузли халқаро ташкилот билан самарали ҳамкорлик қилиб келаётганини таъкидлади. Ислом ҳамкорлик ташкилоти Бош котиби Ияд Амин Маданий, мамлакат ижтимоий-иқтисодий соҳаларда улкан тараққиётга эришаётганини юқори баҳолади.Учрашувда, Ислом ҳамкорлик ташкилотига 1996 йилда аъзо бўлган Ўзбекистон, унинг серқирра фаолияти ва тадбирларида фаол иштирок этиб келаётганлиги, жаҳонда ташкилотнинг ўрни ва аҳамиятини мустаҳкамлашга салмоқли ҳисса қўшаётганлиги такидланди.Оқсаройда ўтган учрашувда томонларни қизиқтирган бошқа масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди.Мазкур учрашувда Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг охирги мажлисида ташқи сиёсат маҳкамалари раҳбарларининг навбатдаги учрашувини Ўзбекистонда ўтказиш ва ташкилотнинг мазкур муҳим институтига 2016 йилда Ўзбекистон раислик қилиши тўғрисида қарор қабул қилинди 6 . Ташкилотнинг яна бир муҳим фаолиятларидан бири тинчликни сақлаш ва XXI аср балоси бўлган терроризмга қарши курашдаги ҳаракатларини айтиш мумкин. 2015 йилнинг 11 август куни Саудия Арабистонининг Жидда шаҳридаги Ислом ҳамкорлик ташкилоти қароргоҳида “Терроризм ва экстремизмга қарши кураш” мавзусида йиғилиш 7 ўтказилди. Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича халқаро Ислом ташкилоти – ISESCO хабарига кўра, мазкур йиғилишда, терроризм ва экстремизмнинг асосий сабабларини ўрганиш, терроризмга қарши курашда ёшларнинг ўрни беқиёс экани ва бу борада уларга тушунтириш ишларини олиб боришнинг аҳамияти борасида 5 http://www.isesco.org.ma 6 http://uza.uz. 7 http://muslim.uz. 938 сўз юритилади.Шунингдек, йиғилишда терроризм ва экстремизмга қарши курашувчи муассасалар фаолиятларини янада кучайтириш ҳамда Ислом ҳамкорлик ташкилотига қарашли ташкилотларнинг мазкур соҳадаги ҳамкорликларини мувофиқлаштиришга доир масалалар ўрганиб чиқилади. Тадбирда ISESCOнинг ташқи алоқалар ва ҳамкорлик масалалари бўйича мудири, доктор Мустофо Аҳмад Али, терроризмнинг турли кўринишларига қарши курашишда Ислом ҳамкорлик ташкилотининг ўрни ҳамда бу борада ташкилот томонидан амалга оширилаётган ишлар борасидаги маърузаси билан иштирок этади. Аъзо давлатларнинг Ислом ҳамкорлиги ташкилоти доирасидаги муносабатлари ҳақида Бош котиб И.Маданий “Яқин Шарқ давлатлари ўз мавқеларини уйғунлаштириш ва ўзаро яқинлашиш йўналишида иш олиб боришлари лозим бўлиб, бунда бир-бирларининг миллий манфаатларини эътироф этишлари муҳим аҳамият касб этади. Агар шу вазифа амалга оширилмаса, минтақа келажакда ҳам давлатлар ўртасидаги тўқнашувлар майдони бўлиб қолаверади”, деб ҳисоблайди. Ташкилот раҳбариятининг таъкидига кўра, “Ислом ҳамкорлиги ташкилоти диний эмас, балки сиёсий тузилма бўлиб, “Ислом давлати” ва бошқа террорчи ташкилотларнинг Ислом динини ўз манфаатлари йўлида ниқоб қилиб олаётганликларини фош қилиш ва Исломнинг маданий ва цивилизациявий моҳият ва аҳамиятини тарғиб этишда этакчи роль ўйнамоғи лозим”. Умуман олганда, аъзо давлатларнинг Ислом ҳамкорлиги ташкилоти доирасида ўзаро муносабатлари ва уларни мустаҳкамлаш йўллари ҳақида фикр юритиб, И.Маданий Яқин Шарқ мамлакатлари бир-бирлари билан янада яқинлашишлари керак, бунга эса фақатгина ўзларининг саъй-ҳаракатлари орқали эришиш мумкин, деб таъкидлаган. Унинг фикрича, Эрон, Туркия, Саудия Арабистони, Форс кўрфази мамлакатлари, Иордания ва Миср мана шу яқинлашишга интилишлари, шунингдек, ўзаро миллий манфаатларни тан олган ҳолда ушбу давлатларни жипслаштирадиган омилларни топа билишлари керак. Зеро, бу саъйҳаракатларсиз Яқин Шарқ минтақаси келажакда ҳам тўқнашувлар ҳамда у ёки бу давлатнинг сиёсий таъсири доирасини кенгайтириш учун олиб бориладиган кураш майдони бўлиб қолаверади. Сурия ва Ироқ ҳудудларининг бир қисмида “ИШИД фитнаси”нинг юзага келиши натижасида Яқин Шарқ минтақасида террористик тажовузларга қарши халқаро кураш янада кенгаяётган бир пайтда, Ислом ҳамкорлиги ташкилоти «Ислом давлати»ни инкор этиш, уни шафқатсиз қоралаш ва унга нисбатан фаол 939 кураш олиб бориш зарурлиги тўғрисидаги мавқени эгаллади. Ушбу мавқе АҚШ раҳбарлигида ташкил этилган халқаро коалиция билан ўзаро муносабатларнинг мақбул шаклларини излаш борасидаги Ислом ҳамкорлиги ташкилоти интилишларида ҳам ўз аксини топди. 2014 йил 25 сентябрда тарқатилган Ислом ҳамкорлиги ташкилоти махсус матбуот баёнотида таъкидланишича, “Ташкилот Америка Қўшма Штатлари собиқ Президенти Барак Обама “Ислом давлати”, “ал-Қоида”, “Боко Харам” каби муқаддас Ислом дини сиймосини бузиб кўрсатаётган гуруҳлар ғоясига қарши курашиш учун биргаликда фаолиятга даъват этувчи баёнотини қўллабқувватлади”. Мазкур баёнотда И.Маданий АҚШ Президенти баёнотининг амал қилиш доирасини кенгайтириб, унга дунёнинг турли минтақаларида диний озчилик вакилларига нисбатан адоват уйғотиб, уларга қарши зўравонликка даъват этаётган барча экстремист гуруҳларни ҳамда давлат терроризмини ҳам киритиш зарурлигига алоҳида эътибор қаратган. Шу ўринда, Ислом ҳамкорлиги ташкилоти мусулмон озчиликлар, жумладан, Мянма ва Марказий Африка Республикасидаги мусулмонларнинг таъқиб қилинишини изчиллик билан қоралаб келаётганлигини айтиб ўтиш мумкин. Хулоса қилиб айтганда, Ислом ҳамкорлиги ташкилоти фақатгина диний мавзуда ҳужжат чиқариш билан шуғулланмасдан, бундан ташқари, аъзо мамлакатлар билан, жумладан, Ўзбекистон билан ҳам маънавий-маърифий жиҳатдан кенг ҳамкорлик ишларини олиб боради ва буни қўллаб-қувватлайди. Шунинг учун бу ташкилот билан ҳамкорлик алоқаларининг мавжудлиги бу ташкилот таркибидаги халқлар билан нафақат сиёсий, балки, маданий ҳамкорлигининг ҳам тараққий этишига ёрдам беради. Ислом ҳамкорлик ташкилоти мусулмон мамлакатларини сиёсий, иқтисодий ва маданий жабҳаларда ҳамкорликни йўлга қўйиш ва бирлаштириш, ички ва ташқи таъсирлар натижасида юзага келадиган тушунмовчиликлар олдини олиш ҳамда ноаниқ ҳолатларни ойдинлаштиришни ўз олдига вазифа сифатида қўяр экан, иқтисодий-ижтимоий ҳамда маданий соҳалардаги фаолиятига ижобий баҳо бериш мумкин. Шунингдек, Яқин Шарқ ва бир қатор мусулмон мамлакатларидаги сиёсий ҳамда этник беқарорликларни йўқотишдаги иштирокини ҳам алоҳида қайд этиш лозим. Расмий қарорлар, баёнотлар, низоларни олидини олишга қаратилган чоралар қўллашда катта куч сифатида олдинга чиқишга ҳаракат қилмоқда. Вазиятларнинг беқарорлиги ҳануз якунига етмаётган бўлсада, Ислом ҳамкорлик ташкилоти дунё миқёсидаги БМТ каби ташкилот ўлароқ мусулмон ўлкаларидаги ҳолатга доим диққат эътиборини қаратиб келади. Аввал айтилганидек, Ислом 940 ҳамкорлик ташкилотиининг минтақадаги сиёсий куч сифатидаги таъсири бир оз етарли эмасдек кўринсада, унинг мавжудлигининг ўзи катта таъсир кучига эгадир. Ўзбекистон аҳолиси ҳам қадимдан Ислом динига эътиқод қилиб келган халқлардан бўлиб, қарийб XIII аср давомида бу ҳудуд аҳолиси ҳаётига дин узвий боғланган ва жамият ҳаётида ислом дини ажралмас воқеликга айланиб улгурган. Қолаверса, бу ҳудуддан нафақат фан ва маданиятнинг барча соҳалари борасида, балки, айнан Ислом дини бўйича турли даврларда бутун дунёга донг таратган мутафаккирлар, фақиҳлар ва уламолар етишгиб чиқишган. Шундан келиб чиқиб ҳам айтиш мумкинки, Ислом ҳамкорлиги ташкилоти билан ҳамкорлик алоқаларининг нафақат мавжуд бўлиши, балки, алоқларнинг янада ривожланиши Ўзбекистоннинг халқаро миқёсда тутган ўрнини, тарихда эгаллаган илмий тафаккурдаги юксак нуфузини ҳам кўрсатиб туради.