Full text
ISSN: 2582-4686 SJIF 2021-3.261,SJIF 20222.889, 2024-6.875 ResearchBib IF: 9.948 / 2024 VOLUME-5, ISSUE-11 1279 “ДАВЛАТ ОРГАНЛАРИ ЁХУД МАНСАБДОР ШАХСЛАРИ ТОМОНИДАН ЕТКАЗИЛГАН ЗАРАРНИ ҚОПЛАШНИНГ МАЪМУРИЙ-ҲУҚУҚИЙ ЖИҲАТЛАРИ” Тошкент давлат юридик институти мустақил изланувчиси Яхшибоев Сардорбек Панжиевич Аннотация Мақолада давлат органлари ва уларнинг мансабдор шахслари томонидан маъмурий-ҳуқуқий ваколатларни амалга ошириш жараёнида жисмоний ва юридик шахсларга етказилган зарарнинг оммавий-ҳуқуқий табиати илмий-назарий жиҳатдан таҳлил қилинган. Давлат бошқаруви соҳасида қонунга хилоф ҳаракатлар (ҳаракатсизлик) ҳамда маъмурий ҳужжатларни қабул қилиш натижасида келиб чиқадиган салбий оқибатлар маъмурий ҳуқуқ нуқтаи назаридан ёритилган. Давлат хизмати фаолияти доирасида етказилган зарарнинг ўзига хос хусусиятлари, давлат органининг институционал жавобгарлиги ҳамда маъмурий-ҳуқуқий ҳимоя механизмларининг ўрни очиб берилган. Давлат бошқарувида қонунийлик принципини таъминлаш ва шахсларнинг ҳуқуқларини самарали ҳимоя қилишга қаратилган илмий хулоса ва таклифларни илгари сурилди. Аннотация В статье исследуется публично-правовая природа вреда, причинённого физическим и юридическим лицам в результате осуществления административно-правовых полномочий государственными органами и их должностными лицами. С позиции административного права проанализированы случаи причинения вреда вследствие незаконных действий (бездействия), а также принятия административных актов, не соответствующих требованиям законодательства. Особое внимание уделено специфике причинения вреда в рамках деятельности государственной службы, институциональной ответственности государственных органов и роли административно-правовых механизмов защиты прав заинтересованных лиц. Обоснована необходимость укрепления принципа законности в сфере государственного управления и совершенствования механизмов административного контроля и судебной защиты. Abstract The article examines the public-law nature of harm caused to individuals and legal entities as a result of the exercise of administrative and legal powers by state bodies and their officials. From the perspective of administrative law, the study analyzes cases of harm arising from unlawful actions (inaction) as well as from the adoption of administrative acts that do not comply with legal requirements. Particular attention is paid to the specific features of harm caused within the framework of public service activities, the institutional responsibility of state bodies, and the role of administrative and legal mechanisms for the protection of the rights of affected persons. The author substantiates the necessity of strengthening the principle of legality in public administration and improving mechanisms of administrative oversight and judicial protection. Калит сўзлар: маъмурий ҳуқуқ, давлат бошқаруви, давлат органи, мансабдор шахс, маъмурий ваколат, маъмурий ҳужжат, давлат хизмати, қонунга хилоф ҳаракат, маъмурий суд, ҳуқуқий ҳимоя.
ISSN: 2582-4686 SJIF 2021-3.261,SJIF 20222.889, 2024-6.875 ResearchBib IF: 9.948 / 2024 VOLUME-5, ISSUE-11 1280 Давлат хизмат муносабатларини ташкил этишнинг муҳим таркибий қисми давлат хизматчилари томонидан фуқароларга етказилган зарарни қоплаш жараёнидир. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида кадрлар сиёсати ва давлат фуқаролик хизмати тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонида давлат фуқаролик хизмати соҳасида кўплаб муаммолар санаб ўтилган 1 . Бу борада соҳада жисмоний ва юридик шахслар манфаатларини ҳуқуқий кафолати муҳим ўрин тутади. Таъкидлаш лозимки, давлат фуқаролик хизматида зарарларни қоплаш жараёни миллий олимлар томонидан алоҳида ўрганилмаган. Асосий эътибор давлат хизматини комлекс ўрганишга урғу берилган. Шунингдек, миллий олимларимиз Х.Азизов 2 , Ш.Исмоилов 3 , Ф.Махмудов 4 , Б.Мирбобоев 5 , Н.Саид-Газиева 6 , Х.Хайитов 7 , Р.Хакимов 8 , И.Хамедов 9 , Э.Хожиев 10 , О.Хусанов 11 , С.Юсупов 12 ва бошқалар томонидан давлат фуқаролик хизматини айрим жиҳатлари бўйича тадқиқот олиб борилган. Хорижий олимлардан Д.Н.Бахрахнинг таъкидлашича, давлат фуқаролик хизматини ўташнинг асосий элементлари қаторига қуйидагилар киритади: 1) давлат хизматига қабул қилиш; 2) сертификатлаш ва малака ошириш; 3) мартаба даражасини бериш; 4) бошқа лавозимга ўтказиш; 5) рағбатлантириш; 6) жавобгарлиги; 7) хизматни тугатиш 13 . Бу ўринда жавобгарлик доирасига зарарни ундириш масаласини ҳам киритса бўлади. Умуман олганда ушбу масала давлат хизматини узвий таркибий қисми ҳисобланади. Давлат органлари фаолиятининг кенгайиб бориши, давлат хизматлари сонининг ортиши ва маъмурий тартиб-таомилларнинг мураккаблашуви шароитида жисмоний ва юридик шахслар билан давлат органлари ўртасида вужудга келадиган маъмурий-ҳуқуқий муносабатлар алоҳида аҳамият касб этмоқда. Ушбу муносабатларда давлат органлари ҳокимият 1 Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида кадрлар сиёсати ва давлат фуқаролик хизмати тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони // Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.07.2021 й., 06/21/6256/0636-сон 2 Азизов Х., Йўлдошев А., Асадов Ш., Хайитов Х., Каримов Д., Бекжанов Д., Атажанова Д., Юлдошева Ф. Давлат хизмати.Ўқув қўлланма.-Тафаккур қаноти, 2019. 3 Исмоилов Ш. Айрим тоифадаги ходимлар меҳнатини ҳуқуқий тартибга солишнинг хусусиятлари: ю.ф.д. ... дисс.афтореферати.- Т. 2020.- 56 б. 4 Махмудов Ф. Давлат фуқаролик хизматида манфаатлар тўқнашувини олдини олишнинг ташкилий-ҳуқуқий механизмлари: ю.ф.ф.д...дисс.- Т.2019.-226 б. 5 Мирбобоев Б., Хусанов О., Бегматов А. Ўзбекистон давлат хизматини ташкил этишнинг ташкилий-ҳуқуқий масалалари.-Т.: Академия, 2005.- 144 б. 6 Саид-Газиева Н. Ўзбекистонда давлат хизматини ислоҳ қилишнинг назарий ва амалий муаммолари: ю.ф.д...дисс. – Т., 2010.-250 б. 7 Хайитов Х. Алимов Б. Давлат фуқаролик хизматида меҳнат муносабатларини ҳуқуқий тартибга солиш масалалари. // Жамият ва бошқарув. - № 4, 2020.-21-27-б. 8 Хакимов Р. Давлат хокимияти тармоқлари ўртасида мувозанатни таъминлашнинг ҳуқуқий мехнизмларини такомиллаштириш. Монография.- Т.: Адабиёт учқунлари, 2016.- 216 б. 9 Хамедов И. Современное состояние и концептуальные требовании к государственной службе в зарубежных странах. // Жамият ва бошқарув, - № 2, 2016.- 136-141 б. 10 Хожиев Э., Исмаилова Г., Рахимова М. Давлат хизмати. Ўқув қўлланма. – Т.: Bakrtria press.2015. 176 б. 11 Хусанов О. Ўзбекистонда давлат фуқаролик хизмати ҳуқуқий асосларининг ривожланиш истиқболлари. // Социология ва ҳуқуқ. - № 1, 2022. – 59-64 б. 12 Юсупов С., Исаева Ф. Давлат хизмати. Дарслик.-Т.: ТДЮУ. 2022.-160 б. 13 Бахрах Д.Н. Административное право России. Учебник для вузов. М.: НОРМА, 2000. С. 241.
ISSN: 2582-4686 SJIF 2021-3.261,SJIF 20222.889, 2024-6.875 ResearchBib IF: 9.948 / 2024 VOLUME-5, ISSUE-11 1281 ваколатларига эга бўлган субъект сифатида иштирок этади ва қабул қилинадиган ҳар қандай маъмурий қарор шахсларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларига бевосита таъсир кўрсатади. Амалиёт шуни кўрсатмоқдаки, давлат органлари ва мансабдор шахслар томонидан маъмурий ваколатларни амалга ошириш жараёнида қонун талабларига риоя этилмаслиги ҳолатлари учраб туради. Бундай қонунга хилоф ҳаракатлар ёки ҳаракатсизлик, шунингдек асоссиз ёки қонунга зид маъмурий ҳужжатларни қабул қилиш натижасида шахсларга муайян зарар етказилади. Мазкур зарар давлат бошқаруви соҳасида қонунийлик принципининг бузилиши билан узвий боғлиқдир. Шу сабабли давлат органлари ва мансабдор шахсларнинг маъмурий-ҳуқуқий фаолияти натижасида етказилган зарар масаласини маъмурий ҳуқуқ нуқтаи назаридан илмий тадқиқ этиш долзарб ҳисобланади. Бу, бир томондан, давлат ҳокимияти фаолияти устидан самарали ҳуқуқий назоратни таъминлашга, иккинчи томондан эса шахсларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш механизмларини такомиллаштиришга хизмат қилади. Маъмурий-ҳуқуқий муносабатлар давлат бошқаруви соҳасида вужудга келадиган, давлат органлари ва жисмоний ҳамда юридик шахслар ўртасида шаклланадиган оммавий-ҳуқуқий муносабатлардир. Ушбу муносабатларнинг асосий хусусияти — томонлардан бирининг ҳокимият ваколатига эгалиги ҳисобланади. Давлат органлари лицензиялаш, рухсат бериш, рўйхатдан ўтказиш, давлат хизматлари кўрсатиш, назорат ва мажбурлов чораларини қўллаш каби фаолият турларини амалга оширади. Бу жараёнда қабул қилинадиган маъмурий қарорлар императив характерга эга бўлиб, уларга бўйсуниш мажбурий ҳисобланади. Айнан шу жиҳат маъмурий-ҳуқуқий муносабатларда қонунийлик принципига қатъий амал қилиниши зарурлигини тақозо этади. Негаки давлат органининг ҳар қандай нотўғри ҳаракати ёки қарор қабул қилиши шахсларнинг ҳуқуқий ҳолатига салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Маъмурий-ҳуқуқий фаолият натижасида етказилган зарар деганда давлат органлари ёки уларнинг мансабдор шахслари томонидан маъмурий ваколатларни амалга ошириш жараёнида қонунга хилоф ҳаракатлар (ҳаракатсизлик) ёки маъмурий ҳужжатлар қабул қилиниши оқибатида жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига етказилган салбий оқибатлар тушунилади. Бундай зарар хусусий-ҳуқуқий муносабатлардан фарқли равишда оммавий-ҳуқуқий муносабатлар доирасида юзага келади. Давлат органи бу ерда тенг ҳуқуқли иштирокчи эмас, балки ҳокимият субъекти сифатида ҳаракат қилади. Маъмурий-ҳуқуқий зарар кўпинча қуйидаги ҳолатларда юзага келади: • маъмурий қарорни асоссиз қабул қилиш ёки рад этиш; • белгиланган муддатларда қарор қабул қилмаслик; • қонун талабларига зид маъмурий ҳужжат чиқариш; • давлат хизматини кўрсатишда сусткашлик ёки расмийчиликка йўл қўйиш. Давлат хизмати давлат органларининг ваколатларини амалга оширишни таъминловчи профессионал фаолият ҳисобланади. Давлат фуқаролик хизматчилари хизмат вазифаларини бажариш жараёнида давлат ҳокимияти номидан ҳаракат қилади.
ISSN: 2582-4686 SJIF 2021-3.261,SJIF 20222.889, 2024-6.875 ResearchBib IF: 9.948 / 2024 VOLUME-5, ISSUE-11 1282 Шу боис, давлат хизматчисининг қонунга хилоф ҳаракати шахсий хатти-ҳаракат сифатида эмас, балки давлат органининг маъмурий фаолияти сифатида баҳоланади. Бу эса зарар учун жавобгарлик масаласида давлат органининг биринчи даражадаги жавобгарлигини асослайди. Ўзбекистон Республикасининг “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги Қонунида давлат хизматчисининг қонунга хилоф ҳаракатлари жавобгарликка сабаб бўлиши белгиланган. Ушбу норма маъмурий ҳуқуқда давлат хизмати институтининг масъулиятга асосланганлигини кўрсатади. Маъмурий-ҳуқуқий фаолият натижасида етказилган зарарни бартараф этишнинг асосий механизми — маъмурий ва суд назорати ҳисобланади. Шахслар давлат органлари қарорлари ва ҳаракатлари устидан юқори турувчи органларга ёки маъмурий судларга шикоят қилиш ҳуқуқига эга. Маъмурий судлар давлат органлари фаолияти устидан мустақил назоратни амалга ошириб, қонунийлик принципини таъминлашда муҳим рол ўйнайди. Суд назорати орқали маъмурий қарорлар бекор қилиниши, қайта кўриб чиқилиши ёки қонунга мувофиқлаштирилиши мумкин. Фикримизча, маъмурий-ҳуқуқий ҳимоя механизмларининг самарадорлигини ошириш учун маъмурий тартиб-таомилларнинг аниқлиги ва очиқлигини таъминлаш зарур. Давлат органлари ва мансабдор шахсларнинг маъмурий-ҳуқуқий фаолияти натижасида етказилган зарар маъмурий ҳуқуқнинг мустақил ва муҳим институти ҳисобланади. Бундай зарар давлат бошқаруви соҳасида қонунийликка риоя этилмаслиги оқибатида юзага келади. Хулоса қилиб айтганда, давлат органлари ва мансабдор шахсларнинг маъмурий-ҳуқуқий фаолияти натижасида етказилган зарар маъмурий ҳуқуқ доирасида мустақил ҳуқуқий институт сифатида қаралиши лозим. Бундай зарар давлат бошқаруви жараёнида ҳокимият ваколатларини амалга ошириш билан бевосита боғлиқ бўлиб, у доим ҳам давлат хизматчисининг шахсий айби мавжуд бўлган ҳолатларда келиб чиқмайди. Маъмурий амалиёт шуни кўрсатадики, айрим ҳолларда зарар давлат органининг қонуний, лекин натижаси бўйича шахс учун салбий оқибатларга олиб келган ҳаракатлари оқибатида юзага келиши мумкин. Шу нуқтаи назардан, маъмурий-ҳуқуқий муносабатларда зарар етказиш масаласини фақат айб категорияси орқали баҳолаш давлат хизмати табиатига тўлиқ мос келмайди. Давлат хизматчиси қонун доирасида ҳаракат қилган, ваколатини оширмаган ва хизмат мажбуриятларини бажариш жараёнида оқилона қарор қабул қилган ҳолларда, унинг фаолияти натижасида келиб чиққан салбий оқибатлар учун шахсий жавобгарликка тортилиши давлат хизмати барқарорлиги принципига зид бўлади. Шу сабабли, давлат органлари ва мансабдор шахслар томонидан етказилган зарарни қоплашда аниқ ва тизимли маъмурий тартиб белгилаш зарур. Бундай тартиб, биринчи навбатда, зарар етказиш ҳолатларини айбли ва айбсиз ҳолатларга ажратиш, иккинчидан эса жавобгарликни давлат органи ва давлат хизматчиси ўртасида адолатли тақсимлашни назарда тутиши лозим. Давлат органи оммавий ҳокимият субъекти сифатида шахслар олдида биринчи даражада жавобгар бўлиши, давлат хизматчисининг шахсий жавобгарлиги эса фақат унинг айби, ваколатдан чиқиб кетиши ёки қонунга очиқ хилоф ҳаракатлари мавжуд бўлган ҳолларда қўлланилиши мақсадга мувофиқдир. Фикримизча, маъмурий қонунчиликда давлат хизматчиларининг фаолияти натижасида етказилган зарарни қоплаш бўйича махсус маъмурий тартиб-таомилни белгилаш лозим. Ушбу тартиб зарарнинг сабаблари, хизматчининг ҳаракатларининг қонунийлиги, ваколат доирасида
ISSN: 2582-4686 SJIF 2021-3.261,SJIF 20222.889, 2024-6.875 ResearchBib IF: 9.948 / 2024 VOLUME-5, ISSUE-11 1283 ёки ундан ташқари амалга оширилганлиги, шунингдек айбнинг мавжуд ёки мавжуд эмаслигини комплекс баҳолашни таъминлаши керак. Бу эса маъмурий судлар ва бошқа ваколатли органлар томонидан ягона амалиёт шаклланишига хизмат қилади. Шу билан бирга, давлат ўзининг давлат органлари ва хизматчилари учун ҳуқуқий кафолатларни таъминлаши лозим. Давлат хизматчиси қонун доирасида ва ҳалол ҳаракат қилган ҳолда, биргина нотўғри қарор ёки маъмурий хатолик учун мутаносиб бўлмаган даражада катта зарарни қоплаш мажбурияти юкланиши давлат хизмати самарадорлигига салбий таъсир кўрсатади. Давлат хизматчисининг беховотир, мустақил ва масъулиятли фаолият олиб бориши давлат бошқарувининг барқарорлиги ва сифатини таъминлашнинг муҳим шарти ҳисобланади. Шу сабабли, давлат органлари ва мансабдор шахслар томонидан етказилган зарарни қоплаш институтини такомиллаштиришда давлат хизмати манфаатлари билан жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари ўртасида мувозанатни таъминлаш асосий мезон сифатида белгиланиши лозим. Аниқ, очиқ ва прогноз қилинадиган маъмурий тартибни жорий этиш орқали ҳам шахсларнинг ҳуқуқий ҳимояси, ҳам давлат хизмати тизимининг барқарорлиги таъминланиши мумкин. ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ: 1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида кадрлар сиёсати ва давлат фуқаролик хизмати тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони // Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.07.2021 й., 06/21/6256/0636-сон 2. Азизов Х., Йўлдошев А., Асадов Ш., Хайитов Х., Каримов Д., Бекжанов Д., Атажанова Д., Юлдошева Ф. Давлат хизмати.Ўқув қўлланма.-Тафаккур қаноти, 2019. 3. Исмоилов Ш. Айрим тоифадаги ходимлар меҳнатини ҳуқуқий тартибга солишнинг хусусиятлари: ю.ф.д. ... дисс.афтореферати.- Т. 2020.- 56 б. 4. Махмудов Ф. Давлат фуқаролик хизматида манфаатлар тўқнашувини олдини олишнинг ташкилий-ҳуқуқий механизмлари: ю.ф.ф.д...дисс.- Т.2019.-226 б. 5. Мирбобоев Б., Хусанов О., Бегматов А. Ўзбекистон давлат хизматини ташкил этишнинг ташкилий-ҳуқуқий масалалари.-Т.: Академия, 2005.- 144 б. 6. Саид-Газиева Н. Ўзбекистонда давлат хизматини ислоҳ қилишнинг назарий ва амалий муаммолари: ю.ф.д...дисс. – Т., 2010.-250 б. 7. Хайитов Х. Алимов Б. Давлат фуқаролик хизматида меҳнат муносабатларини ҳуқуқий тартибга солиш масалалари. // Жамият ва бошқарув. - № 4, 2020.-21-27-б. 8. Хакимов Р. Давлат хокимияти тармоқлари ўртасида мувозанатни таъминлашнинг ҳуқуқий мехнизмларини такомиллаштириш. Монография.- Т.: Адабиёт учқунлари, 2016.- 216 б. 9. Хамедов И. Современное состояние и концептуальные требовании к государственной службе в зарубежных странах. // Жамият ва бошқарув, - № 2, 2016.- 136-141 б. 10. Хожиев Э., Исмаилова Г., Рахимова М. Давлат хизмати. Ўқув қўлланма. – Т.: Bakrtria press.2015. 176 б. 11. Хусанов О. Ўзбекистонда давлат фуқаролик хизмати ҳуқуқий асосларининг ривожланиш истиқболлари. // Социология ва ҳуқуқ. - № 1, 2022. – 59-64 б. 12. Юсупов С., Исаева Ф. Давлат хизмати. Дарслик.-Т.: ТДЮУ. 2022.-160 б. 13. Бахрах Д.Н. Административное право России. Учебник для вузов. М.: НОРМА, 2000. С. 241.