ХОРИЖИЙ ТИЛЛАРНИ ЎРГАНИШ ОРҚАЛИ ТАНҚИДИЙ ФИКРЛАШНИ РИВОЖЛАНТИРИШ
Abstract
Ушбу мақолада хорижий тилларни ўрганишда Хукумат томонидан яратиб берилаётган имкониятлар, хорижий тил орқали танқидий фикрлаш ва у орқали ўсиб келаётган ўқувчи-ёшлар ҳамда талабаларнинг рақобатдош кадрлар бўлиб шаклланиши муҳокама қилинади. Хусусан хорижий тилларни ўрганишда турли хил методлардан фойдаланиш ҳам ёритиб берилган.
Full text
SCHOLAR ISSN: 2181-4147 VOLUME 3 | ISSUE 15 | 2025 https://t.me/openscholar Multidisciplinary Scientific Journal December, 2025 151 DOI: https://doi.org/10.5281/zenodo.17944092 ХОРИЖИЙ ТИЛЛАРНИ ЎРГАНИШ ОРҚАЛИ ТАНҚИДИЙ ФИКРЛАШНИ РИВОЖЛАНТИРИШ Улуғбек Мамаджанов Турон университети, Андижон филиали 2-босқич лингвистика йўналиши магистранти АННОТАЦИЯ Ушбу мақолада хорижий тилларни ўрганишда Хукумат томонидан яратиб берилаётган имкониятлар, хорижий тил орқали танқидий фикрлаш ва у орқали ўсиб келаётган ўқувчи-ёшлар ҳамда талабаларнинг рақобатдош кадрлар бўлиб шаклланиши муҳокама қилинади. Хусусан хорижий тилларни ўрганишда турли хил методлардан фойдаланиш ҳам ёритиб берилган. Калит сўзлар: танқидий фикрлаш, хорижий тил, мулоқот, тил ўрганиш Кириш: Ушбу мақолада чет тилини ўрганиш орқали танқидий фикрлашни ривожлантиришнинг педагогик ва ижтимоий аҳамияти Ўзбекистон таълим тизими контекстида таҳлил қилинади. Мақолада Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони, 03.02.2021 йилдаги ПФ-6155-сонли “2017—2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегиясини «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили 2 ”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида Фармонидаги чора-тадбирлар, Ўзбекистон Республикаси 2 https://lex.uz/ru/docs/5260791
SCHOLAR ISSN: 2181-4147 VOLUME 3 | ISSUE 15 | 2025 https://t.me/openscholar Multidisciplinary Scientific Journal December, 2025 152 Президентининг қарори 19.05.2021 йилдаги ПҚ-5117-сонли “Ўзбекистон Республикасида хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари 3 ” тўғрисида қароридаги топшириқлар, шунингдек Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 19майдаги ВМ-312-сонли “Хорижий тилларни ўрганиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида 4 ”ги қарори асосида чет тилларни ўзлаштириш ва танқидий фикрлаш ўртасидаги муносабатлар тадкиқ этилади. Тадқиқот натижалари чет тили дарсларида инновасион методларни жорий этишнинг зарурлигини, шунингдек мазкур сиёсатларни амалга оширишдаги ижобий таъсирларни кўрсатади. Ўзбекистонда танқидий фикрлашни шакллантиришнинг замонавий усуллари давлат сиёсатининг асосий йўналишларидан бирига айланмоқда. Президент Шавкат Мирзиёевнинг «Таълим – буюк келажакка сафар» девизи асосида хорижий тилларни ўрганишнинг ўрни мактаб ва олий таълим муассасаларида кескин кўтарилмоқда. Ушбу ижтимоий-педагогик талабларнинг асосий мақсади – ёшавлоднинг мустақил фикрлаш қобилиятини шакллантириш орқали ижодий ва рақобатбардорлик қобилиятини оширишдир. Президентнинг 2022 йилдаги «Стратегия 2022-2026»да кўрсатилганидек, хорижий тиллар билимдоңгисининг кўтарилиши миллий таълим стандартларининг асосий мезонидир. Бунга мос равишда, мактабларда АIассолланган тил ўргатиш платформалари (масалан, «Алифбо» дастури) жорий этилмоқда. ВазирларМаҳкамасининг 2021 йилдаги қарорига кўра, EILTS ва CEFR стандартлари асосида тил синовлари тайёрланди, бу эса ўқувчиларни танқидий фикрлашни такозо этувчи мавзулар (экология, иқтисодиёт) асосида сўзбозлик қилишга ўргатади. 3 https://lex.uz/docs/5426736 4 https://lex.uz/docs/5431845
SCHOLAR ISSN: 2181-4147 VOLUME 3 | ISSUE 15 | 2025 https://t.me/openscholar Multidisciplinary Scientific Journal December, 2025 153 Тошкент Давлат Педагогика Университетида 2023 йилда ўтказилган тадқиқотга кўра, CLIL (Content and Language Intergated Learning) методологиясини қўллаган гуруҳларда талабаларнинг муаммоларни ечишдаги ижодийлик кўрсаткичи 40% ошган. Бу натижа чет тилини фақат грамматика сифатида эмас, балки фикрлаш воситаси сифатида ўргатишнинг аҳамиятини тасдиқлайди. Асосий қисм. Ушбу мақолада танқидий фикрлаш ва уни ўрганувчини тил ўрганиш жараёнига таъсири борасида фикр юритамиз. Дастлаб, танқидий фикрлаш тушунчасига таъриф беришдан берамиз, бу ахборотни фақат қабул қилиш эмас, балки уларни таҳлил қилиш, баҳолаш ва ижобий ҳал этиш қобилиятига айтилади. Танқидий фикрлаш орқали барча берилган маълумотга ўрганувчи ўз-фикр мулоҳазаларини билдириш десак муболаға бўлмайди. Икки тилни ўзлаштирган инсонлар танқидий фикрлаш ва мантиқий таҳлил қобилиятларини юқори даражада ривожлантирадилар. Чет тилларини ўрганиш инсонни контекстни тўғри баҳолаш, янгича нуқтаи назарни қабул қилиш ва муаммоларни ҳал қилишда альтернатив фикрларни кўришга мажбур қилади 5 . Танқидий фикрлашни ривожлантиришда асосан қуйидагиалрга аҳамият бериш керак. 1. Солиштириш ва таърифлаш қобилияти Хорижий тилларни ўрганиш, ўрганувчида таққослаш ва таърифлаш қобилиятини шакллантирилади. Чет тилни ўрганувчи доимий равишда ўз она тили билан хорижий тилни солиштиришга, грамматик ва лексик структураларнинг ўхшашликларини ва фарқларини кўришга мажбур бўлади. 2. Далил ва баҳолашни ўрганиш Тил ўрганиш жараёнида, матнни ўқиш, таҳлил қилиш ва махсус ёки техник сўзларни тушуниш талаб этилади. Ушбу жараёнда тилга хос усул ва техника 5 "Cognitive and Linguistic Consequences of Bilingualism" E. Bialystok Annual Review of Linguistics
SCHOLAR ISSN: 2181-4147 VOLUME 3 | ISSUE 15 | 2025 https://t.me/openscholar Multidisciplinary Scientific Journal December, 2025 154 шаклланади, масалан, инглиз тилидаги cause and effect (сабаб ва оқибат) тушунчаларини англаш. Тилдан мустақил равишда маълумотни синтез қилиш, ҳар қандай контекстда фикрни кенгайтириш учун долзарб танқидий ва таҳлилий кўникмаларни шакллантиради. 3. Савол бериш ва альтернатив қарашлар Чет тилни ўрганувчи талабгор тилдаги ҳар бир концепцияга чуқур саволлар беришга мажбур бўлади. Натижада ҳар бир сўз ёки иборанинг контекстга боғлиқ маъносини тушуниб, унга янги масала ёки концепцияни тўқнаш келтиришга қодир бўлади. Бу танқидий фикрлашни шакллантириш учун муҳим аҳамиятга эга, чунки бу жараён фақат маълумот олишдан кўра, уларни фаол баҳолаш ва тушунишни талаб қилади. Хулоса. Республикамизда хорижий тилларни ўрганиш учун давлатимиў томонидан яратиб берилаётган имкониятлардан тўлақонли фойдаланиш керак. Хорижий тилларни ўрганишда ўрганувчининг танқидий фикрлаш қобилиятини ривожлантиришда муҳим роль ўйнайди. Тил ўрганиш фақат грамматик ва лексик қобилиятларни шакллантиришга ёрдам бермайди, балки инсоннинг дунёқарашини кенгайтириш, мантиқий ва таҳлилий фикрлаш қобилиятларини ривожлантиришга ҳам салбий таъсир кўрсатмайди. Хорижий тилларни ўрганиш орқали одам кўп қиррали фикрлашга, савол беришга, альтернатив қарорларни баҳолашга ва контекстлар орасида хулосалар чиқаришга қодир бўлади. Хорижий тилни ўрганиш жараёнида ўрганувчи матнларни талқин қилиш, муаммоларни дўстлари билан муҳокама қилиш, лингвистик ва маданий рангбаррангликларни тушуниш орқали фикрлашнинг мустақиллик ва ижодийлик қирраларини ривожлантиради. Чет тилларни ўрганиш жараёнида, эмоционал интуиция ва ижодий фикрлаш каби психо-эмоционал кўникмаларни ривожлантириш, ўрганувчининг танқидий фикрлашни самарали бошқаришга ёрдам беради. Бу ҳолда, тилни тушуниш ва унга муносабатда бўлиш нафақат грамматик ва лексик билимларга асосланади,
SCHOLAR ISSN: 2181-4147 VOLUME 3 | ISSUE 15 | 2025 https://t.me/openscholar Multidisciplinary Scientific Journal December, 2025 155 балки уни ҳар хил контекстларда эмоционал таъсир ва ижодий қарашлар орқали таҳлил қилишни ҳам талаб қилади. Янгича фикрларни чиқариш ва ўзгаришларга ёндошиш, ахлоқий ва маънавий жиҳатлардан ҳам назарий баҳо беришни ўз ичига олади. Ўз навбатида, инсонни мураккаб вазиятларда ҳам танқидий ва ижодий ёндашувларга эга бўлишга тайёрлайди. ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙҲАТИ 1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Янги Ўзбекистон тараққиёти стратегияси 2022-2026» (ПҚ-60, 28.01.2022). 2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори “Ўзбекистон Республикасида хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари” (ПҚ-5117-сонли, 19.05.2021 ) 3. Вазирлар Маҳкамасининг «Хорижий тилларни ўрганиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори (ВМ-312, 19.05.2021). 4. "Cognitive and Linguistic Consequences of Bilingualism" E. Bialystok. Annual Review of Linguistics