scieee AI-readable full text Open interactive document viewer

ТАРКИБИДА КАЛЬЦИЙ, МАГНИЙ, ФОСФОР, АЗОТ, ОЛТИНГУГУРТ, ГУМИН БИРИКМАЛАРИ ТУТГАН БИОСУПЕРФОСФАТ ЎҒИТЛАР ИШЛАБ ЧИҚАРИШ

Орибжонов, Мухаммадали Хайрулло ўғли; Бектемиров, Азизбек Обитали ўғли; Арисланов, Акмалжон Сайиббаевич; Азизов, Вохидхўжа Зохиджон ўғли

Abstract

Мақолада таркибида кальций, олтингугурт, фосфор, азот, олтингугурт, гумин бирикмалари тутган минерал ўғитлар ишлаб чиқариш тўғрисида баён этилган.

Full text

Educational Research in Universal Sciences ISSN: 2181-3515 VOLUME 4 | ISSUE 16 | 2025 https://t.me/Erus_uz Multidisciplinary Scientific Journal December, 2025 35 DOI: https://10.5281/zenodo.17945858 ТАРКИБИДА КАЛЬЦИЙ, МАГНИЙ, ФОСФОР, АЗОТ, ОЛТИНГУГУРТ, ГУМИН БИРИКМАЛАРИ ТУТГАН БИОСУПЕРФОСФАТ ЎҒИТЛАР ИШЛАБ ЧИҚАРИШ Орибжонов Мухаммадали Хайрулло ўғли Кимё кафедраси докторанти, Наманган давлат техника университети Ўзбекистан Республикаси, Наманган шаҳри. E-mail: [email protected] Бектемиров Азизбек Обитали ўғли бош технолог "Ifoda Agro Kimyo Himoya"МЧЖ E-mail: [email protected] Арисланов Акмалжон Сайиббаевич техника фанлари фалсафа доктори(PhD), Кимё кафедраси профессори, Наманган давлат техника университети Ўзбекистан Республикаси, Наманган шаҳри. E-mail: [email protected] Азизов Вохидхўжа Зохиджон ўғли техника фанлари фалсафа доктори(PhD), Кимё кафедраси доценти Наманган давлат техника университети Ўзбекистан Республикаси, Наманган шаҳри. E-mail: vohidcheek1[email protected]om АННОТАЦИЯ Мақолада таркибида кальций, олтингугурт, фосфор, азот, олтингугурт, гумин бирикмалари тутган минерал ўғитлар ишлаб чиқариш тўғрисида баён этилган. Калит сўзлар: Марказий Қизилқум фосфоритлари,биосуперфосфат, кальций, азот, фосфор, олтингугурт, гумин бирикмалари, аминокислота, оқсил, Educational Research in Universal Sciences ISSN: 2181-3515 VOLUME 4 | ISSUE 16 | 2025 https://t.me/Erus_uz Multidisciplinary Scientific Journal December, 2025 36 ёғ, крахмал, фосфатли хомашё, гипс (CaSO4.2H2O), олтингугурт, карбамид, гумин кислота, торф, қўнғир кўмир, тошкўмир, антиоксидант, ион алмашинуви, комплекс ҳосил қилувчи, антибактериал, адсорбцион, оксидланиш-қайтарилиш реакцияси. Қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилдорлигини ошириш учун минерал ўғитлар меъёрини ошириш эмас, балки улар турларини кўпайтириш ҳам муҳим аҳамиятга эга. Бу йўналишда таркибида кальций, азот, фосфор, олтингугурт ва гумин бирикмалари билан бойитилган минерал ўғитлар олиш технологиясини ишлаб чиқиш, амалиётга жорий қилиш катта аҳамият касб этади. Табиий фосфоритдан осон ўзлашадиган ва сувда эрувчан шаклларга эга юқори сифатли биосуперфосфат минерал ўғитлар олиш ҳисобланади. Бу вазифани жараённинг оқилона жиҳозли дизайни, ҳарорат ва концентрация шароитларини тартибга солиш туфайли амалга оширилади. Бундан ташқари, механик омиллар деб аталадиган: хомашёни майдалаш даражаси, фаоллаштирувчи қўшимчалар қўшиш, аралаштириш тезлигини ўзгариши ва бошқа кўрсаткичлар ҳам муҳим рол ўйнайди. Бу борада Республикамиздаги мавжуд маҳаллий хом ашёлар ва саноат чиқиндиларини қайта ишлаш орқали таркибида кальций, азот, фосфор, олтингугурт, гумин бирикмалари билан бойитилган комплекс минерал ўғитларнинг янги турларини ишлаб чиқиш ҳамда уларни ўсимликларнинг фаол ўсиши ва ривожланишига, шунингдек тупроқ унумдорлигига таъсирини ўрганиш бўйича илмий тадқиқотлар олиб борилмоқда. Қишлоқ хўжалигида таркибида кальций, азот, фосфор, олтингугурт, гумин бирикмалари билан бойитилган минерал ўғитларнинг қўлланилиши тупроқ тузилишини яхшилаб ва унумдорлигини оширади, ўсимликларнинг қурғоқчилик ва совуққа чидамлилигини ошириб, пестицидларнинг салбий таъсирини камайтиради, уларнинг ривожланиш даврини қисқартиради ва ҳосилдорлигини ошириб, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сифатини оширишга ёрдам беради. Республикамизда асосан фосфорли концентрланган ўғитлар сифатида асосан Марказий Қизилқум фосфоритларидан олинган аммофос ва оддий суперфосфатдан фойдаланилади. Аммофос ўғитидан фойдаланиш натижасида тупроқ таркибидаги ўсимликлар томонидан ўзлашадиган кальций, магний ва олтингугурт бирикмалари миқдорини камайишига олиб келади. Натижада ҳайвон ва ўсимликлар организмларида кальций, магний ва олтингугурт бирикмаларининг етишмаслигига олиб келади. Элементар олтингугурт микроорганизмлар уни сульфат шаклига айлантиргандан кейингина ўсимликлар учун самарали ҳисобланади. Бу жараённинг тезлиги бир қатор Educational Research in Universal Sciences ISSN: 2181-3515 VOLUME 4 | ISSUE 16 | 2025 https://t.me/Erus_uz Multidisciplinary Scientific Journal December, 2025 37 омилларга: ўғитларни майдалашнинг нозиклиги, тупроқ ҳарорати ва намлиги, тупроқ тури, ундаги микрофлоранинг фаоллиги, турли ионларнинг таркибига боғлиқ бўлади. Фосфорли ўғитлар ҳаво ва тупроқдан олинган анорганик моддалардан аминокислота, оқсил, ёғ, крахмал, шакар ва бошқа бир қатор маҳсулотларни ҳосил қилишда иштирок этиб, ўсимликлар ўсиб ривожланишини бир меъёрда бўлишини таъминлайди. Ҳосилдорликни оширида ва унинг сифатини яхшилайди. Айни пайтда фосфор муаммоси ҳам юзага келмоқда, унинг табиий заҳиралари кундан кунга камайиб тугаб бормоқда. Таркибида гумин бирикмалари тутган биосуперфосфат минерал ўғитлар ишлаб чиқариш технологияси моҳияти шундаки майдаланган фосфатли хомашё, гипс (CaSO4.2H2O), олтингугурт, карбамид ва таркибида гумин кислотаси бўлган табиий органик моддалар аралашмасини сув билан намлашни ўз ичига олади. Реакторга меъёрлаштиргичлар орқали майдаланган фосфат хомашёси, гипс (CaSO4.2H2O), олтингугурт, карбамид ва таркибида гумин кислотаси бўлган табиий органик моддалар келиб тушади. Ҳосил бўлган аралашма сув билан намланиб, бўтқани 70-80°С ҳароратда 10 минут тўҳтовсиз аралаштирилади ва у ердан (БДҚ) барабанли донадорлаш қурилмасига узатилади. Технологияда намлиқни мъёрда ушлаб туриш муҳим аҳамиятга эга. Ортиқча намлиқ бўлса, зарур ҳолларда аралашмани буғлатиш аппаратига берилади. Нисбий намлиги мъёрда бўлган аралашма бўтқаси БДҚ га берилади, унда 100-105°С ҳароратда маҳсулот қуритилади ва донадорланади. Натижада таркибида Р2О5ум. = 17,90%; Р2О5 ўзл. = 6,37%; Р2О5 с.э.= 6,01%; Nум. =1,0%; CaOум = 34,0%; CaOс.э. = 10,0%; MgO = 1,4%; SO3ум. = 11,35%; SO3ум. = 2,0%; умумий органик моддалар=8,0%; PH=7,28 ва бошқалар бўлган маҳсулот олинади. Натижада секин таъсир этувчи таркибида кальций, магний, олтингугурт, гумин бирикмалари билан бойитилган биосуперфосфат минерал ўғитлар қаторига киритиш мумкин. Бу усул билан майдаланган фосфатли хомашё, фосфогипс, олтингугурт, карбамид, аммоний нитрат ва таркибида гумин кислотаси бўлган табиий органик моддалар аралашмаларини сув билан намлаб, таркибида кальций, магний, гумин бирикмалари билан бойитилган ўсимликларга секин таъсир этувчи комплекс минерал ўғитлар ишлаб чиқариш мумкин бўлади. Қишлоқ хўжалигида таркибида кальций, азот, фосфор, олтингугурт, гумин бирикмалари билан бойитилган минерал ўғитларнинг қўлланилиши тупроқ тузилишини яхшилаб ва унумдорлигини оширади, ўсимликларнинг қурғоқчилик ва совуққа чидамлилигини ошириб, пестицидларнинг салбий таъсирини камайтиради, уларнинг ривожланиш даврини қисқартиради ва Educational Research in Universal Sciences ISSN: 2181-3515 VOLUME 4 | ISSUE 16 | 2025 https://t.me/Erus_uz Multidisciplinary Scientific Journal December, 2025 38 ҳосилдорлигини ошириб, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сифатини оширишга ёрдам беради. Гумус моддалар тупроқдаги мавжуд органик моддаларнинг 80-90% ини ташкил этади. Уларнинг таркибида асосан гумин ва фульво кислоталари учрайди. Бу моддалар ичида гумин кислоталар яхши ўрганилган. Гумин кислоталар ўз ичига таркиби ва хоссалари жиҳатдан ўхшаш бир қатор моддаларни олади. Гумин кислотасининг ўртача умумий формуласи қуйдагича C187H186O89N9S1 бўлади. Табиатда гумин кислоталар ўсимлик қолдиқларидан ёки қазиб олинадиган кўмир(торф, қўнғир кўмир, тошкўмир) ва бошқа органик маҳсулотларнинг оксидланиши натижасида ҳосил бўлади. Кўмир ҳосил бўлишининг торф босқичида тупроққа ёки ботқоқга тушган ўсимлик қолдиқлари турли микроорганизмлар учун озуқа муҳити бўлиб хизмат қилади. Гумин кислоталар табиатан ароматик, юқори молекуляр модда ҳисобланади. Уларни ён тармоқлари тўғри чизиқли полимерланган углерод занжирларини тутган циклик углероднинг ясси тўридан иборат деб қараш мумкин. Улар таркибида гидроксил, карбонил, карбоксил каби функционал гуруҳлар ҳам бўлади. Гумин кислоталар молекулалари таркибига азотсиз ва азот тутган олти ҳамда беш аъзоли халқалар кириб, одатда улар ўзаро -N-, -NH-, -СН2кўприклар орқали туташади. Бундан ташқари гумин кислоталар таркибида углевод колдиклари ва азотли органик бирикмалар ҳам учрайди. Бу бевосита чекка ён занжирлар шаклида хушбуй ядродарнинг мавжудлиги билан боғликдир. Гумин кислоталар таркибида 3-6 та фенол гидрооксиллари -(ОН), 3-4 та карбоксил (-СООН ), метоксил ( -ОСН3) ва карбонил ( =С=O ) гуруҳларнинг бўлиши уларнинг хусусиятлари ҳамда тупроқ билан ўзаро таъсир характерини белгилайди. Гумин кислоталар таркибидаги карбоксил гуруҳлар тупрокка нордонлик бағишлайди. Гумин кислота молекуласи тузилишининг хилмахиллиги унинг турли хил физик ва кимёвий хусусиятларини белгилайди. Гумин кислота молекулаларининг юзаси катта манфий зарядга эга бўлиб, яхши ион алмашинув реакциясига киришиш қобилиятига эга. Гумин кислота молекуласи тузилишининг хилма-хиллиги унинг турли хил физик ва кимёвий хусусиятларини белгилайди. Гумин кислота молекулаларининг юзаси катта манфий зарядга эга бўлиб, яхши ион алмашинув реакциясига киришиш қобилиятига эга. Бу эса тупроқнинг ион алмашиш қобилиятини, унумдорлигини ва озуқа моддаларини сақлаш қобилиятини ошириши мумкин. Гумин кислота антиоксидант, ион алмашинуви, комплекс ҳосил қилувчи, антибактериал, адсорбцион ва оксидланиш-қайтарилиш Educational Research in Universal Sciences ISSN: 2181-3515 VOLUME 4 | ISSUE 16 | 2025 https://t.me/Erus_uz Multidisciplinary Scientific Journal December, 2025 39 реакцияси хоссаларига эга. Токсикликни камайтириш ва ифлосланишни камайтириш учун оғир металлар, радиоактив элементлар, пестицидлар, бўёқлар ва бошқалар моддалар билан кимёвий реакцияга киришиши мумкин. Гумин кислота таркибидаги карбоксил гуруҳлари фосфорит таркибидаги трикальций фосфатни парчалаш қобилиятига эга. Ҳисоб-китобларга кўра, майдаланган фосфатли хомашё, гипс(CaSO4.2H2O), олтингугурт, карбамид билан леонардит(умумий гумин миқдори 52,3-64,5% ; органик моддалар 66,7-71,1%; намлиги 26,53-33,07% ) хомашёси билан аралаштириб, бир ярим-икки ой давомида сақлашдан кейин 50% озуқа элементлар эрувчан ҳолатга айланади ва олинган ўғит таъсири суперфосфатга яқин бўлади. Бу фосфорит таркибидаги трикальций фосфатнинг парчаланиб, сувда эрийдиган фосфор ҳосил бўлиши билан боғлиқ деб ҳисобланади. Аралашмадаги гипс (CaSO4*2H2O) каби кучли кислота тузларини қўшиши фосфат хомашёсини парчалаш қобилиятини яхшилаши мумкин. Бунинг сабаби шундаки, калций ионлари леонардит хомашёсидаги фаол гуруҳлар билан реакцияга киришиб, эркин сулфат кислота ҳосил бўлади, кейин эса фосфатли хомашёни парчалайди. CaSO4+2RCOOH → (RCOO)2Ca+ H2SO4 Ca5(PO4)3F+5H2SO4 → 5CaSO4+3H3PO4+HF CaCO3+ H2SO4 → CaSO4 + H2O + CO2 MgCO3+ H2SO4 → MgSO4 + H2O + CO2 2R СOOH + Ca3(РO4)2 → (R COO)2Ca + 2СаHРO4 2R СOOH + 2CaНРO4 → (R COO)2 Ca + Са (H2РO4)2 2R СOOH + Ca(Н2РO4)2 → (R COO)2Ca + 2H3РO4 Карбоксил гуруҳ таркибидаги водород турли катионлар томонидан сиқиб чиқарилади ва бунда гуматлар деб номланадиган тузлар ҳосил бўлади: RCOOH +NaHCO3 = RCOONa + H2O + CO2 RCOOH +CaCO3 = (RCOO)2Ca + H2O + CO2 Бир валентли катионлар (Na+, K+, NH4+)нинг гуматлари сувда осон эрийди, икки (Ca ва Mg) ва уч валентли (Fe ва Al) катионларининг гуматлари эса сувда эримайди. Гумин кислота молекуласи тузилишининг хилма-хиллиги унинг турли хил физик ва кимёвий хусусиятларини белгилайди. Гумин кислота молекулаларининг юзаси катта манфий зарядга эга бўлиб, яхши ион алмашинув реакциясига киришиш қобилиятига эга. Бу эса тупроқнинг ион алмашиш қобилиятини, унумдорлигини ва озуқа моддаларини сақлаш қобилиятини ошириши мумкин. Гумин кислота антиоксидант, ион алмашинуви, комплекс ҳосил қилувчи, антибактериал, адсорбцион ва оксидланиш-қайтарилиш реакцияси хоссаларига эга. Educational Research in Universal Sciences ISSN: 2181-3515 VOLUME 4 | ISSUE 16 | 2025 https://t.me/Erus_uz Multidisciplinary Scientific Journal December, 2025 40 Аммиакли селитра тез таъсир қилувчи ўғит ҳисобланиб, сувда тез эрийди, суғорилганда тупроқда сақланиб қолмайди, экин унинг 60-70% ини ўзлаштиришга улгуради, қолган қисми эса сув билан ювилиб ҳавога учиб кетади. Шунинг учун тез-тез суғориладиган жойларда уларнинг йиллик меъёрларини ҳар бир суғоришда тақсимлаб, бўлиб-бўлиб ишлатиш лозим. Тупроқда гумус (чиринди) миқдорининг кўп бўлиши минерал ўғитларнинг самарадорлигини оширади. Айниқса, органик ўғитлар қўлламасдан фақат азотли ўғитлардан фойдаланиш тупроқ структурасини, унинг биологик, агрокимё, сув-физик ва физик-кимёвий хоссаларининг бузилишига олиб келади. IIIунинг учун азотли ўғитлардан тупроқнинг агрокимёвий ҳолати ва иқлим шароитларидаи келиб чиқиб фойдаланиш лозим. Таркибида кальций, магний, гумин бирикмалари билан бойитилган ўсимликларга секин таъсир этувчи комплекс минерал ўғитлар эса сувда қийин эрийди, ўсимлик томонидан секин ўзлаштирилади, 2-3 ой давомида таъсир этиб туриш хусусиятига эга. Бунинг сабаби, бу ўғит қийин эрувчанлиги туфайли тупроқда сақланиб қолиб, ўзида намни ушлаб туради, ўсимликнинг чанқаб қолишининг ҳам олдини олади. Таркибида кальций, азот, фосфор, олтингугурт, гумин бирикмалари(леонардит) билан бойитилган биосуперфосфат минерал ўғитларнинг қўлланилиши тупроқ тузилишини яхшилайди ва унумдорлигини оширади, ўсимликларнинг қурғоқчилик ва совуққа чидамлилигини ошириб, пестицидларнинг салбий таъсирини камайтиради, уларнинг ривожланиш даврини қисқартиради ва ҳосилдорлигини ошириб, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сифатини оширишга ёрдам беради. ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙҲАТИ: (REFERENCES) 1. Орибжонов М. Х., Арисланов А.С., Азизов В.З. Способ получения биосуперфосфатных удобрений содержащих гуминовые соединения на основе местного сырья. Международный научный журнал «Научный Фокус» № 30(100), часть 1. Ноябрь, 2025 С.177-180 2. Б.Қ.Мухаммадиев. Ўсимликларни озиқлантириш ва зараркунандалардан ҳимоя қилиш. –Т., ТошДАУ Нашриёт таҳририят бўлими. Монография. 2016, 237 бет. 3. Song Jina, Jin Xin, Wang, Xiaochang C., Jin, Pengkang. Preferential binding properties of carboxyl and hydroxyl groups with aluminium salts for humic acid removal. Chemosphere. 2019 - 11, 234: 478–487. doi: 10.1016/j.chemosphere. 2019.06.107 4. Б. С. Мусаев. Агрокимё. Дарслик. «Шарқ» нашриёт-матбаа акциядорлик компанияси бош таҳририяти Тошкент - 2001 Educational Research in Universal Sciences ISSN: 2181-3515 VOLUME 4 | ISSUE 16 | 2025 https://t.me/Erus_uz Multidisciplinary Scientific Journal December, 2025 41 5. Zhang Shui-qin, Yuan Liang, Lin Zhi-an, Ll Yan-ting, Hu Shu-wen, Zhao Bingqiang. Advances in humic acid for promoting plant growth and its mechanism[J]. Journal of Plant Nutrition and Fertilizers, 2017, 23(4): 1065-1076.