scieee AI-readable full text Open interactive document viewer

АВТОМОБИЛЬ ЙЎЛЛАРИ ҚУРИЛИШ СОҲАСИДА ШАҲАРСОЗЛИК НОРМАЛАРИ ВА РЕСУРС СМЕТА НОРМАЛАРИНИНГ АҲАМИЯТИ ВА МУАММОЛАРИ

Б.М.Турсуналиев

Abstract

Ушбу мақолада автомобиль йўллари қурилиш соҳасида шаҳарсозлик нормалари, техник назорат, ресурс смета нормалари ва уларнинг амалиётда қўлланилишига оид илмий-амалий масалалар таҳлил қилинган. Мазкур соҳадаги коррупция хавфлари, пудратчи ва муҳандис-консультант ўртасидаги муносабатлардаги қонунийликни таъминлаш, ҳамда йўл қурилишида инновацион технологиялар ва халқаро стандартларни жорий этишнинг долзарб жиҳатлари ёритиб берилган. Тадқиқотда лаборатория назорати, геосинтетик материаллардан фойдаланиш, каток ва зичлаш технологиялари ҳамда Ресурс смета нормаларининг (РЭСМ) ҳуқуқий-иқтисодий асослари атрофлича кўриб чиқилган. Мақолада соҳани ривожлантириш бўйича илмий асосланган таклиф ва тавсиялар ҳам ишлаб чиқилган.

Full text

ISSN: 2181-3906 2025 International scientific journal «MODERN SCIENCE АND RESEARCH» VOLUME 4 / ISSUE 12 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ 504 АВТОМОБИЛЬ ЙЎЛЛАРИ ҚУРИЛИШ СОҲАСИДА ШАҲАРСОЗЛИК НОРМАЛАРИ ВА РЕСУРС СМЕТА НОРМАЛАРИНИНГ АҲАМИЯТИ ВА МУАММОЛАРИ Б.М.Турсуналиев Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департмент Фарғона вилоят бошқармаси Махсус бўлим катта инспектори, Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси магистратура факультитети тингловчиси. https://doi.org/10.5281/zenodo.17948306 Аннотация. Ушбу мақолада автомобиль йўллари қурилиш соҳасида шаҳарсозлик нормалари, техник назорат, ресурс смета нормалари ва уларнинг амалиётда қўлланилишига оид илмий-амалий масалалар таҳлил қилинган. Мазкур соҳадаги коррупция хавфлари, пудратчи ва муҳандис-консультант ўртасидаги муносабатлардаги қонунийликни таъминлаш, ҳамда йўл қурилишида инновацион технологиялар ва халқаро стандартларни жорий этишнинг долзарб жиҳатлари ёритиб берилган. Тадқиқотда лаборатория назорати, геосинтетик материаллардан фойдаланиш, каток ва зичлаш технологиялари ҳамда Ресурс смета нормаларининг (РЭСМ) ҳуқуқий-иқтисодий асослари атрофлича кўриб чиқилган. Мақолада соҳани ривожлантириш бўйича илмий асосланган таклиф ва тавсиялар ҳам ишлаб чиқилган. Калит сўзлар: автомобиль йўллари, шаҳарсозлик нормалари, РЭСМ, техник назорат, йўл қопламаси, асфальтобетон, коррупция, муҳандис-консультант, геосинтетик материаллар. Аннотация. В статье анализируются научные и практические вопросы, связанные с градостроительными нормами, техническим контролем, нормами оценки ресурсов и их практическим применением в сфере дорожного строительства. Освещены опасности коррупции в данной сфере, обеспечение законности во взаимоотношениях между подрядчиком и инженером-консультантом, а также актуальные аспекты внедрения инновационных технологий и международных стандартов в дорожном строительстве. В ходе исследования были тщательно изучены лабораторный контроль, использование геосинтетических материалов, каркасных и уплотняющих технологий, а также правовая и экономическая основа нормативов оценки ресурсов (RESM). В статье также разработаны научно обоснованные предложения и рекомендации по развитию отрасли. Ключевые слова: автомобильные дороги, градостроительные нормы, РЭСМ, технический контроль, дорожное покрытие, асфальтобетон, коррупция, инженерконсультант, геосинтетические материалы. Abstract. This article analyzes the scientific and practical issues related to urban development standards, technical control, resource estimation standards and their practical application in the field of highway construction. The dangers of corruption in this field, ensuring legality in the relationship between the contractor and consulting engineer, and the actual aspects of the introduction of innovative technologies and international standards in road construction are highlighted. Laboratory control, use of geosynthetic materials, cage and densification technologies, and the legal and economic basis of Resource Estimate Norms (RESM) were ISSN: 2181-3906 2025 International scientific journal «MODERN SCIENCE АND RESEARCH» VOLUME 4 / ISSUE 12 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ 505 thoroughly examined in the study. The article also developed scientifically based suggestions and recommendations for the development of the industry. Key words: highways, urban planning standards, RESM, technical control, road surface, asphalt concrete, corruption, consulting engineer, geosynthetic materials. Кириш «Бугунги кунда шавқатсиз рақобат тобора кескин тус олмоқда. Бундай мураккаб шароитда замонавий илм-фан ва инновация ютуқларини кенг жорий этиш бўйича биз узулуксиз иш олиб боришимиз керак» - Ш.М.Мирзиёев Автомобиль йўллари мамлакатнинг транспорт инфратузилмаси ва иқтисодий ривожланишининг асосий таркибий қисми ҳисобланади. Замонавий йўллар нафақат транспорт ҳаракатининг хавфсизлигини, балки иқтисодий алоқалар, логистика тизими ва аҳоли пунктлари ўртасидаги интеграцияни таъминлайди. Ўзбекистонда автомобиль йўллари қурилиши, реконструкцияси ва таъмири соҳаси қатор меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар, жумладан, Шаҳарсозлик кодекси, давлат стандартлари ва Вазирлар Маҳкамаси қарорлари асосида амалга оширилади. Сўнгги йилларда йўл қурилиши соҳасида инновацион материаллар, замонавий техника, рақамлаштирилган назорат тизимлари ва халқаро стандартларни жорий этиш бўйича кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Бироқ амалиётда лойиҳа-смета ҳужжатларига риоя қилмаслик, пудратчилар томонидан арзон ва паст сифатли материаллардан фойдаланиш, техник назоратнинг етарли даражада бўлмаслиги ва коррупция каби муаммолар ҳам мавжуд. А.Х.Ураков ва М.Т.Маматкуловлар ШНК 2.05.02-07 ва эски нормалар транспорт юкларининг 20–30 йил ичидаги ўсишини (осевой юк 21% га ошган) умуман ҳисобга олмаганлигини, материалларнинг бузилиш интенсивлиги ва “остаточная деформация” тўпланиши бўйича ҳеч қандай белгилар йўқлигини, оқибатда йўлларнинг 70% га яқини таъмирга муҳтож ҳолга келаётганлигини баён қилишлаган 1 . С.З.Қурбонов ШНК 2.05.02-07 ва МҚН 46-08 да иссиқ-қуруқ иқлим учун юқори ғовакли асфальтбетон тури тавсия қилинмаганлигини, оддий ғовакликдагиси қўлланилиб, иссиқлик ўтказувчанлик паст бўлиб, “колея” тезда пайдо бўлаётганлигини, юқори ғовакли тур иссиқликни яхши тарқатишлигини таклиф қилиб, унда сув тез сизиб чиқиб кетишлигини, чидамлилик юқори эканлигини баён қилган 2 . БМТ йўл хавфсизлиги бўйлаб махсус элчи Jean Todt 2021 йилда Ўзбекистонда ўтказилган халқаро йиғилишда “Ўзбекистон йўлларининг 3 йилдизли стандартга (халқаро бахолаш тизими) мослаштириш”ни таклиф қилиб, ҳозирги нормалар (ШНК 2.05.02-07 каби) 1 А.Х.Ураков ва М.Т.Маматкуловлар “Некоторые вопросы прогнозирования деформации и разрушения на автомобильных дорогах” номли мақоласи. 2 С.З.Қурбонов “юқори ғовакли (высокопористый) асфальтбетонни Ўзбекистон шароитига таклиф қилиш” номли мақоласи ISSN: 2181-3906 2025 International scientific journal «MODERN SCIENCE АND RESEARCH» VOLUME 4 / ISSUE 12 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ 506 иқлим ва юк оғирлигини етарли даражада қабраб олмаганлигини, янги йўлларни барча фойдаланувчилар учун хавфсиз қуриш зарурлигини баён қилган 3 . Осиё Таълим Банки бўйлаб бош мутахассис Япония фуқароси Satoru Yamadera 2023 йилдаги “Ўзбекистон йўлларини иқлимга чидамли қилиш” мақоласида Ўзбекистоннинг геометрик нормалари (йўл кенглиги, чуқурлиги) “қаттиқ ва ортиқча” — паст трафикли йўллар учун ҳам халқаро стандартлардан юқори эканлигини, бу иқлим ўзгариши (иссиқлик, сув тошқини) ни ҳисобга олинмаганлигини баён қилиб, рақамли платформа орқали нормаларни янгилашни таклиф қилган 4 . Халқаро AASHTO (АҚШ) Marshall Stability усули, CBR баҳолаш, қопламаларнинг хизмат муддати 20–25 йил, EN (Европа) асфальтобетон стандарти EN 13108, геосинтетик материаллар EN ISO 10319 тажриба ва стандартлардан фойдаланаётган бўлса, илмий изланишлар давомида Ўзбекистонда ушбу стандартлар босқичма-босқич жорий этилаётганлигини кузатиш мумкун. Шундай экан автомобиль йўллари қурилишидаги меъёрий, технологик ва иқтисодий масалаларни комплекс ёритиш, соҳадаги муаммоларни илмий асосда таҳлил қилиш ҳамда амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат. Шаҳарсозлик нормалари йўл қурилишида техник талаблар, геодезик параметрлар, қоплама таркиби, қиялик ва гидрология ҳисоблари каби жиҳатларни белгиловчи асосий ҳужжат ҳисобланади. Улар лойиҳа-смета ҳужжатларини стандартлаштириш, техник параметрларни ягона меъёрда белгилаш, қурилиш ишларини режалаштиришда хавфсизликни таъминлаш, Пудратчиларнинг жавобгарлигини белгилаш каби асосий вазифаларни бажаради. Амалиётда баъзан ШНҚга риоя қилмаслик, материалларни қисқартириб кўрсатиш, қоплама қалинлигини камайтириш, геосинтетик материалларни қўлламаслик каби ҳолатлар кузатилади. Бу эса йўлнинг хизмат муддатини қисқартиради. Йўл пойи йўлнинг барқарорлигини таъминловчи асосий қатлам бўлиб, унинг зичлиги ва механик хусусиятлари лаборатория таҳлиллари асосида баҳоланади. Грунтлар сиқилиш коэффициенти, оптимал намлик, CBR кўрсаткичи, модул деформацияси бойича ўрганилади. Асфальтобетон аралашмаси145–165°C ҳароратда ётқизилади, полимер модификацияланган битум қўлланилганда чидамлилик 2–3 баробар ошади, Зичлик 95–98% бўлиши шарт. Катоклар вибрацион ва статик ҳолатда ишлайди, қияликларни 0,2–0,5% аниқлик билан таъминлайди, интеллектуал сенсорлар ёрдамида реал вақтда назорат қилинади. Геотекстиль, георешётка, геомембрана ва геокомпозит материаллар йўлнинг деформацияси ва чўкишини камайтиради, гидроизоляцияни яхшилайди, қоплама ва тўшама қатламлари ўртасида адгезияни оширади. 2020–2024 йилларда Ўзбекистон йўлларида геосинтетик материаллардан фойдаланиш ҳиссаси 35% дан 56% гача ошади. РЭСМ қурилишда меҳнат сарфи, машина ва механизмлар вақти, материаллар сарфини норматив асосда белгилайди. Смета ҳужжатлари ресурс усулида ҳисобланади. 3 Jean Todt https://irap.org/2021/09/road-safety-in-uzbekistan-under-national-spotlight/ 4 Satoru Yamadera 2023 йилдаги “Ўзбекистон йўлларини иқлимга чидамли қилиш” мақоласи https://development.asia/insight/smart-ways-make-uzbekistans-road-networks-climate-resilient ISSN: 2181-3906 2025 International scientific journal «MODERN SCIENCE АND RESEARCH» VOLUME 4 / ISSUE 12 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ 507 Амалиётда ҳужжатларда материаллар баланд нархда кўрсатилиши, қоплама қалинлиги сунъий оширилиши, машина-соат кўрсаткичларининг реал вақтга тўғри келмаслиги каби муаммолар мавжуд. Смета ҳужжатларини рақамлаштириш, қарор қабул қилувчи органларда икки босқичли экспертиза, пудратчилар учун ягона электрон реестр шакллантириш орқали ечим қилиш мумкун бўлади. Техник назорат қопламалар сифатини текшириш, лойиҳа параметрларига мувофиқликни баҳолаш, асфальтобетон ҳарорати ва механик хусусиятларини ўлчаш вазифаларни бажаради. «Ўзйўлинспекция» сифат бузилишларини аниқлайди, пудратчиларга кўрсатма беради, мажбурлов чоралари қўллайди, лойиҳа ҳужжатлари бўйича экспертиза ўтказади. Йўл қурилиш соҳасидаги сифатсиз материалларни қиммат нархда кўрсатиш, ҳужжатларда бажарилмаган ишларни киритиш, Вазирлик ва пудратчи ўртасида келишилган ҳолда тендер натижаларини ўзгартириш асосий коррупция ҳолатларини келтириб чиқараётган бўлиши мумкун. Амалиётда қурилиш ва таъмирлаш ишларининг назорат ўлчовларини ўтказишда мустақил мутахассислари хизматидан фойдаланиш ҳамда уларнинг мутахассис сифатидаги маълумотлар бериб келинишида муаммолар мавжуд. Шу сабабли Автомобиль йўллари қурилиш инспекцияси ва Давлат архитектурақурилиш назорати инспекциясини институционал бирлаштириш, уларнинг фаолиятини тартибга солиш учун методик йўриқномалар ва норматив низомларни ишлаб чиқиш зарур деб ҳисоблайман. Ушбу норматив ҳужжат асосида Қурилиш ва таъмирлаш ишларининг назорат ўлчовларини амалга ошириш, автомобиль йўллари қурилиш ишларини назорат қилиш ҳамда Давлат архитектура-қурилиш назорати бўлимларини ташкил этиш, административ-раҳбарлик вазифаларини оптималлаштириш орқали ижрочи мутахассислар сонини кўпайтирилиши, Инспекцияларнинг институционал бирлашуви натижасида тежалган бюджет маблағлари ҳисобидан моддий-техник инфратузилмани модернизация қилинишини, лаборатория бўлимини кенгайтириш, махсус лаборатор текширувларини ўтказиш учун зарурий ускуналар билан таъминлаш ҳамда уларга экспертлик мақомини расмий равишда берилишини таклиф қилман. Ўтказилаёган назорат ҳужжатлари ва лаборатор хулосаларини Жиноий-процессуал кодекс (ЖПК) нормаларига мувофиқ далиллар сифатида эътироф этишни қонунчиликда мустахкамлаш ҳуқуқий асосини янада мустаҳкамлашини таминлайди. Ўзбекистон Респуликаси Вазирлар Махкамасининг 30.12.2024 йилдаги қарори ва 2019 йил 19 апрелдаги 337-сон қарори билан тасдиқланган низомларнинг амалга оширилиши жараёнида эмпирик тадқиқотлар ва илмий изланишлар олиб борилганида лойиҳа муаллифининг назорат функциясининг етарли даражада амалга оширилмаётгани, шунингдек, яширин ишларнинг бажарилиши ва уларнинг назорати ҳақидаги далолатномалар ҳамда қурилиш назорати журналларининг формал равишда юритиб келинаётгани аниқланмоқда. Қурилиш ишларини мунтазам ва тизимли назорат қилиб бориш мақсадида лойиҳа ишлаб чиқувчиларнинг ҳуқуқий жавобгарлигини кучайтириш, қонунчилик нормаларига уларнинг жавобгарлигини белгилайдиган алоҳида бандлар ёки ISSN: 2181-3906 2025 International scientific journal «MODERN SCIENCE АND RESEARCH» VOLUME 4 / ISSUE 12 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ 508 қисмларни киритиш зарур деб ҳисоблайман. Ушбу низомнинг 18-бандини яширин ишлар далолатномасига видео тасвирлардан фойдаланиш ҳақидаги қўшимча банд билан тўлдириш талаб этилади. Қабул қилиб олувчи томон ушбу ҳужжатлар ва видео тасвирларни таҳлил қилиб, бажарилаётган ишлар ҳажмини назорат ўлчовлари асосида қабул қилиши мақсадга мувофий бўлади. Бу чоралар натижасида бюджет маблағлари талон-торож қилинишига йўналтирилган ҳаракатларнинг миқдори камайиши мумкин. Бу эса умумий тизимнинг шаффофлиги ва самарадорлигини оширишга хизмат қилади. Бундан ташқари ҳар бир қурилиш босқичини дрон орқали мониторинг қилиш, бюджет маблағларини real-time аудити, жамоатчилик назоратини кучайтириш орқали ечим қилиниши мумкун. Автомобиль йўллари қурилишида шаҳарсозлик нормаларига амал қилиш, замонавий технологияларни қўллаш, лаборатория назоратини кучайтириш ва коррупциянинг олдини олиш соҳанинг барқарор ривожланишини таъминлайди. Қурилиш жараёнида инновацион материаллардан фойдаланиш, рақамлаштирилган смета ҳисоб-китоблари ва техник назорат тизимларини такомиллаштириш йўлларнинг хизмат муддатини узайтиради ва иқтисодий самарадорликни оширади. Мақолада келтирилган таклифлар амалга оширилса, йўл қурилиши соҳасида шаффофлик, сифат ва самарадорлик янги босқичга кўтарилади деб ўйлайман. Фойдаланилган адабиётлар 1. Ўзбекистон Республикасининг Шаҳарсозлик кодекси. 2. Вазирлар Маҳкамасининг автомобиль йўллари тўғрисидаги қарорлари. 3. AASHTO. Guide for Design of Pavement Structures. 4. EN 13108: Bituminous Mixtures – Material Specifications. 5. EN ISO 10319 Geosynthetics – Wide-width tensile test. 6. Ўзбекистон автомобиль йўллари қўмитаси методик қўлланмалари. 7. «Ўзйўлинспекция»нинг йиллик ҳисоботлари ва меъёрий ҳужжатлари. 8. А.Х.Ураков ва М.Т.Маматкуловлар “Некоторые вопросы прогнозирования деформации и разрушения на автомобильных дорогах” номли мақоласи. 9. С.З.Қурбонов “юқори ғовакли (высокопористый) асфальтбетонни Ўзбекистон шароитига таклиф қилиш” номли мақоласи 10. Jean Todt https://irap.org/2021/09/road-safety-in-uzbekistan-under-national-spotlight/ 11. Satoru Yamadera 2023 йилдаги “Ўзбекистон йўлларини иқлимга чидамли қилиш” мақоласи https://development.asia/insight/smart-ways-make-uzbekistans-road-networksclimate-resilient