СИНГАПУР ТАРАКҚИЁТИДА ТАЪЛИМ МАСАЛАСИ
Abstract
Сингапур таълим тизими дунёдаги энг самарали ва намунавий тизимлардан бири ҳисобланади. Унинг муваффақияти қатъий интизом, юқори талаблар, малакали ўқитувчилар, инновацион ўқув дастурлари ва STEM соҳаларига кучли эътибор билан таъминланган. Ушбу мақолада Европа, Шимолий ва Жанубий Америка, Осиё минтақасидаги барча давлатларни ривожланишда ортда қолдирган Сингапур таълими тизими тўғрисида сўз юритилади:
Full text
INTERNATIONALSCIENCES, EDUCATION AND NEW LEARNING TECHNOLOGIES VOLUME 2 | ISSUE 10 | 2025 https://internationalsciences.org/ | Social Sciences and Humanities | December, 2025 19 DOI: https://10.5281/zenodo.17963257 СИНГАПУР ТАРАКҚИЁТИДА ТАЪЛИМ МАСАЛАСИ Ривожиддин Шарафуддинов Фарғона вилояти педагогик маҳорат маркази АННОТАЦИЯ Сингапур таълим тизими дунёдаги энг самарали ва намунавий тизимлардан бири ҳисобланади. Унинг муваффақияти қатъий интизом, юқори талаблар, малакали ўқитувчилар, инновацион ўқув дастурлари ва STEM соҳаларига кучли эътибор билан таъминланган. Ушбу мақолада Европа, Шимолий ва Жанубий Америка, Осиё минтақасидаги барча давлатларни ривожланишда ортда қолдирган Сингапур таълими тизими тўғрисида сўз юритилади: Калит сўзлар: таълим, тараққиёт, интизом, муваффақият, илм-фан, муаммо, хотира, жамият. АННОТАЦИЯ Образовательная система Сингапура считается одной из самых эффективных и образцовых в мире. Ее успех обеспечен строгой дисциплиной, высокими требованиями, квалифицированными преподавателями, инновационными учебными программами и особым вниманием к направлениям STEM. В данной статье рассматривается система образования Сингапура, которая по уровню развития опередила многие страны Европы, Северной и Южной Америки, а также Азии. Ключевые слова: образование, развитие, дисциплина, успех, наука, проблема, память, общество. ABSTRACT The education system of Singapore is considered one of the most effective and exemplary in the world. Its success is ensured by strict discipline, high standards, qualified teachers, innovative curricula, and a strong focus on STEM fields. This article discusses the Singaporean education system, which has surpassed many countries in Europe, North and South America, and Asia in terms of development. Keywords: education, development, discipline, success, science, problem, memory, society.
INTERNATIONALSCIENCES, EDUCATION AND NEW LEARNING TECHNOLOGIES VOLUME 2 | ISSUE 10 | 2025 https://internationalsciences.org/ | Social Sciences and Humanities | December, 2025 20 Олмон шоири Ҳейнрих Ҳайне: “Ҳар бир даврнинг ўз муаммолари бор, уларни ечиш инсоният тараққиётини таъминлайди”, дея инсоният олдидаги муаммоларни ечилмай қолиши кишилик жамиятига нақадар катта хавф солишини таъкидлаб ўтган эди. Дарҳақиқат, бугунги кундаги барчамизни ташвишга солаётган мафкуравий хуружлар, “оммавий маданият” таҳдидини бартараф қилмас эканмиз, нафақат бугунги, балки келажак авлодларимизнинг фаровон турмуши хавф остида қолиши мумкин. Зотан, тушунчалар сохтаси билан алмаштирилса, ахлоқ билан ахлоқсизликнинг фарқи қолмаса, қадриятлар қадрсизланса, ҳозирги инсоният тараққиётини ич-ичидан кемираётган қусурлар камаймайди [1:34]. Шу сабабдан атоқли адиб Чингиз Айтматов: “Оммавий маданият қанчалик куч-қудратли бўлса, унга шунчалик жиддий қарши курашиш керак. Бунга янги бадиий қадриятларни яратиш ва борларини асраб-авайлаш билан эришилади... Ҳар бир янги авлод ўз ҳаётини бошқа мамлакатларда рўй берган кўтарилиш, тараққиёт билан таққослаб кўради ва таназзул сабабларини қидиради. Агар таназзул сабабларини тўғри топса, энди ўтмишдаги хатоларни такрорламасликка интилади, тўғри йўлга тушиб олишга ҳаракат қилади”, деб ёзган эди[2:170]. Илм-фaн янги eчимлaрни тoпиш вa ҳимoягa муҳтoж бўлгaн ҳaммa нaрсaни янaдa сaмaрaлирoқ сaқлaш эркинлигини бeрaди. Илм ўз-ўзидaн ҳeч нaрсa қилмaйди — илм қилиш инсонлар ишидир. Илмий излaнишлaр натижалари вa илмий фикр юритиш туфайли, билиш тизимигa йўнaлтирилгaнлик сабабидан инсонлар янaдa мaқсaдгa мувoфиқ ҳaрaкaт қилишлaри мумкин”[3:411]. Маълумки, қашшоқ мамлакатлардаги таълимнинг паст даражасига отаоналарда фарзандларини ўқитишга рағбат уйғотмайдиган иқтисодий институтлар ҳамда ҳукуматнинг мактаблар қуришига, уларни молиялашга, мактабларни, ота-оналар ва ўқувчиларнинг орзу-истакларини қўллабқувватлашига йўл қўймаган сиёсий институтлар сабабчи. Ушбу мамлакатлар аҳолисининг сифатсиз таълими ва инклюзив бозорни йўлга қўймаганларининг тўлови эса қиммат бўлади. Улар ўзларидаги мавжуд истеъдодларни сафарбар қилишга ожизлар. Бу мамлакатларда кўплаб потенциал Билл Гейтслар, бир ёки бир неча Альберт Эйнштейнлар бўлгани ҳолда, ҳаётда ўзларига муносиб касб билан шуғулланиш имкони берилмагани учун улар камбағалликда, таълим олмасдан деҳқон бўлиб ишлаётган, ўзлари истамаган ишни қилишга мажбур бўлаётган ёки армияга сафарбар қилинган бўлиши мумкин[4:118]. Малайзия собиқ бош вазири Маҳатҳир Муҳаммад “Ҳокимиятда эканимда олган тажрибаларимнинг энг муҳими - давлатларнинг муаммолари ҳеч тугамас экан. Аммо барчасининг ечими таълимдан бошланар экан”, деган эди. Бинобарин, мамлакат тараққиёти бевосита таълим билан боғлиқ эканлиги
INTERNATIONALSCIENCES, EDUCATION AND NEW LEARNING TECHNOLOGIES VOLUME 2 | ISSUE 10 | 2025 https://internationalsciences.org/ | Social Sciences and Humanities | December, 2025 21 Сингапурнинг собиқ бош вазири Ли Куаннинг хотираларида ҳам ўз ифодасини топган: “Мен фақат Ватаним олдидаги бурчимни бажардим. Кўпчилик мендан Сингапурнинг ривожлангани ҳақида сӯраб, шундай савол беришади: "қандай қилиб улкан давлатдан ажралиб чиқиб, миттигина ҳудуд билан ривожланган давлатга айландинглар? Бу"мўъжиза"ни қандай амалга оширдингиз?" Уларга жавобан шундай дедим: "мен Сингапурда мўъжиза яратмадим. Мен фақат Ватаним олдидаги бурчимни бажардим, холос. Давлат бюджетини таълимга йўналтирдим. Муаллимни энг қуйи табақадан Сингапурдаги энг юқори мартабага кўтардим. Давлатдаги "мўъжиза"ларни қилган инсонлар муаллимлардир. Улар илм, ахлоқ, меҳнат ва ҳақиқатни севадиган, камтар авлодни етиштириб чиқардилар. Бунинг учун улардан миннатдормиз!”[5]. Хўш, Сингапур ниманинг ҳисобига ривожланди ва қандай қилиб иқтисодий муваффақиятларга эришди? Қандай қилиб таълим соҳасида ўқувчилар саводхонлигини баҳолайдиган “PISA” тестига кўра Сингапур давлати бир неча йил давомида етакчи давлат сифатида тан олинмоқда. Бу саволларга Шуҳрат Сатторов қуйидагича изоҳларни келтиради: “Бунда унинг географик жойлашуви муҳим аҳамият касб этади. Биринчидан, Малакка бўғозининг остонасида жойлашган бу ҳудуддан жаҳон денгиз савдо-сотиғининг 40 фоизи кесиб ўтади. Иккинчидан, Бош вазир Ли Куан Ю хорижий тадбиркор ва сармоядорларга кенг қучоқ очди. Натижада, европалик пулдорлар Сингапур томон ошиқдилар. Бу эса давлат ғазнасига маблағ олиб кела бошлайди, ишчи ўрни яратилишига сабаб бўлди. Учинчидан, Ли Куан Ю кичик, самарадор ва ҳалол ҳукумат яратишга ҳаракат қилган. Сингапурга қўшни давлатларга айнан ана шу жиҳат етишмас эди. Қолаверса, Бош вазир топшириғига кўра, маҳаллий ва хорижий тадбиркорлар ўртасида бизнесни осонлаштиришга оид сўровлар мунтазам ўтказилган, тадбиркорлар дардига қулоқ тутилган. Сингапур бугун ҳам Жаҳон банкининг “Бизнес қилиш” рейтингида етакчи ҳисобланади. Тўртинчидан, Ли Куан Ю ҳукуматининг жамиятда қонун устуворлигини қатъий ўрнатгани, қонун олдида ҳар бир фуқаронинг тенг жавоб бериши Сингапур муваффақиятининг омили бўлди. Бешинчидан, Ли Куан Юни “иқтидорларнинг раҳнамоси” дейишар эди. У иқтидорли фуқароларни масъулиятли лавозимларга қўйиш ва уларга яхши маош тайинлашга ҳеч қачон иккиланмаган. Шу билан бирга Сингапурда мансабни суиистеъмол қилиш ҳам қаттиқ жазоланган.
INTERNATIONALSCIENCES, EDUCATION AND NEW LEARNING TECHNOLOGIES VOLUME 2 | ISSUE 10 | 2025 https://internationalsciences.org/ | Social Sciences and Humanities | December, 2025 22 Олтинчидан, мамлакат топаётган пулларини биринчи навбатда ҳарбий кучқудратга эмас, саломатлик ва таълимга сарфлай бошлайди. 1965 йилда Сингапурда туғилган 1000 нафар боладан 35 фоизи нобуд бўлган бўлса, 1985 йилга келиб, бу кўрсаткич 10 фоизга тушади. Еттинчидан, Сингапур болалари жаҳоннинг энг самарали ва яхши таълим тизимлари асосига қурилган мактабларда ўқийдилар. Иқтисодий ҳамкорлик ва ривожланиш ташкилотининг “Асосий универсал кўникмалар” рейтингида 15 ёшдаги сингапурлик ўқувчилар математика ва аниқ фанлар бўйича жаҳонда биринчи ўринда туришади. Бу ташкилотнинг ўқувчилар саводхонлигини баҳолайдиган “PISA” тестига кўра, сўнгги 5 йилликда сингапурлик талабалар “муаммоларга ечим топиш” имтиҳонларида мутлақ етакчилик қилишмоқда. Жумладан, 2017 йилнинг 25 декабрида эълон қилинган рейтинг бу нинг исботидир. Саккизинчидан, таълим соҳасидаги экспертларнинг фикрича, Сингапур иқтисодий тараққиёт ва турмуш даражасини юксалтиришни таълим билан боғлаган. Хусусан, бу ерда биринчи ўринда таълим бериш стандарти ишлаб чиқилади. Бунинг учун катта маблағ сарф қилинади. Айниқса, энг яхши ўқитувчиларни жалб этиш ва уларнинг нуфузини оширишга аввал бошданоқ алоҳида эътибор қаратилган. Ҳозир ҳам Сингапурда ўқитувчиларни жаҳоннинг энг нуфузли таълим муассасалари битирувчиларининг орасидан ёллаш анъанаси сақлаб қолинган. Шу билан бирга, бу ўқитувчиларнинг барчаси Миллий таълим институтида қайта тайёрловдан ўтказилади. Бу эса таълим сифатини назорат қилиш ва меҳмон-ўқитувчиларга миллий таълим тизимини ўргатишда муҳим”[6:281]. Хулоса қилиб шуни айтиш керакки, осиёлик мазкур қашшоқ давлат мамлакатда таълим сифатига эътибор қаратиши туфайли жаҳоннинг беқиёс қазилма бойликларига эга бўлган Европа, Шимолий ва Жанубий Америка, Осиё минтақасидаги барча давлатларни ривожланишда ортда қолдирди. Сингапур таълим тизими дунёдаги энг самарали ва намунавий тизимлардан бири ҳисобланади. Унинг муваффақияти қатъий интизом, юқори талаблар, малакали ўқитувчилар, инновацион ўқув дастурлари ва STEM соҳаларига кучли эътибор билан таъминланган. Тизим болаларга тенг имконият яратиш, уларни мустақил фикрлашга, амалий билим олишга ва глобал рақобатга тайёрлашга қаратилган. Сингапур тажрибаси таълимга стратегик ёндашув, замонавий технологиялардан фойдаланиш ва узлуксиз такомиллаштириш орқали ҳар қандай мамлакат ўз таълим сифатини ошириши мумкинлигини кўрсатади.
INTERNATIONALSCIENCES, EDUCATION AND NEW LEARNING TECHNOLOGIES VOLUME 2 | ISSUE 10 | 2025 https://internationalsciences.org/ | Social Sciences and Humanities | December, 2025 23 ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙҲАТИ: (REFERENCES) 1.Абдулаҳатов Н., Аҳмедова Н. Комиллик сари – Т.: “NOSHIR”, 2018. 2.Айтматов Ч., Шохонов М. Чўққида қолган овчининг оҳи зори (Аср адоғида айтилган истиғфор) // Тарж: Н.Боқий, Ё. Хўжамбердиев. – Т.: “Шарқ”, 1998. 3.Юло Вооглайд. Ватандошлик дастури / Таржимон Ҳамид Содиқ. – Т.: “Azon kitoblari”, 2023. 4.Дарон Ажемўғли, Жеймс А. Мамлакатлар таназзули сабаблари: қудрат, фаровонлик ва камбағаллик манбалари /инглиз тилидан Сиротуллохон Муҳаммадсолиев таржимаси. – Т.: “Ofset-print” МЧЖ, “Nihol” нашриёти, 2021 5.https://www.facebook.com/profile.php?id=100002034526622&__cft__[0]=AZVjU 03JqUbP6VLkeh3z4v3c3U80QLmj2F4NNfyKUrwVYFI8C1yaMruP9dR6vAD3p05nu9G7yFowB7sNbrQnlScOM2F0bpK0kcBthAZ7QLmHCj0dUhu5w6vH_SwZ0Hkf98oUHYBypqL9HOL gA9pByGrVwHSAaVRZ-xP2lgzyUMMmqJkfT-nV4CExu_jFfPPleVYLQpLOP_rk5ectalaGDRT62BgJaBzIFndjitvF15Q&__tn__=-UC%2CP-R 6. Сатторов Ш. Биз ғалаба қозонамиз. – Т.: “Bilim va intelektual salohiyat” нашриёти, 2018.