scieee AI-readable full text Open interactive document viewer

ДАВЛАТ ХАРИДЛАРИ ТЎҒРИСИДАГИ ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИНИ БУЗГАНЛИК УЧУН ЖАВОБГАРЛИКНИНГ ЖИНОИЙ-ҲУҚУҚИЙ ЖИҲАТЛАРИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

Ahmedova Habiba Ismatillo qizi

Abstract

Ушбу мақолада давлат харидлари тушунчасининг пайдо бўлиш тарихи, тушунчаси, давлат харидлари тўғрисидаги тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик, масалалари бўйича тавсиялар ишлаб чиқилган. Мақолада давлат харидлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун Ўзбекистон Республикаси ЖКда алоҳида жавобгарлик белгилаш тўғрисида илмий тавсиялар илгари сурилган.

Full text

562 ResearchBib IF - 11.01, ISSN: 3030-3753, Volume 2 Issue 12 ДАВЛАТ ХАРИДЛАРИ ТЎҒРИСИДАГИ ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИНИ БУЗГАНЛИК УЧУН ЖАВОБГАРЛИКНИНГ ЖИНОИЙ-ҲУҚУҚИЙ ЖИҲАТЛАРИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ Ahmedova Habiba Ismatillo qizi Odil sudlov akademiyasi tinglovchisi. https://doi.org/10.5281/zenodo.17964687 Аннотация. Ушбу мақолада давлат харидлари тушунчасининг пайдо бўлиш тарихи, тушунчаси, давлат харидлари тўғрисидаги тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик, масалалари бўйича тавсиялар ишлаб чиқилган. Мақолада давлат харидлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун Ўзбекистон Республикаси ЖКда алоҳида жавобгарлик белгилаш тўғрисида илмий тавсиялар илгари сурилган. Калит сўзлар: давлат харидлари, public procurement, жавобгарлик, маъмурий жавобгарлик, коррупция, тендер, қонунчилик. СОВЕРШЕНСТВОВАНИЕ УГОЛОВНО-ПРАВОВЫХ АСПЕКТОВ ОТВЕТСТВЕННОСТИ ЗА НАРУШЕНИЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВА О ГОСУДАРСТВЕННЫХ ЗАКУПКАХ Аннотация. В данной статье разработаны рекомендации по истории возникновения понятия государственных закупок, его определению, а также вопросам ответственности за нарушение законодательства о государственных закупках. В статье выдвинуты научные рекомендации об установлении в Уголовном кодексе Республики Узбекистан особой ответственности за нарушение законодательства о государственных закупках. Ключевые слова: государственные закупки, государственные закупки, ответственность, административная ответственность, коррупция, тендер, законодательство. IMPROVING THE CRIMINAL LAW ASPECTS OF LIABILITY FOR VIOLATIONS OF PUBLIC PROCUREMENT LEGISLATION Abstract. This article develops recommendations regarding the history of the concept of public procurement, its definition, and issues of liability for violating public procurement legislation. The article puts forward scientific recommendations for establishing specific liability for violations of public procurement legislation in the Criminal Code of the Republic of Uzbekistan. Keywords: public procurement, government contracts, accountability, administrative liability, corruption, tender, legislation. Ўзбекистон Республикасининг “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонуни 2021 йил 22 апрелда Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан имзоланиши давлат харидлари соҳасидаги давлатнинг молиявий-иқтисодий барқарорлигига таҳдид солувчи коррупциявий жиноятларга чек қўйишга ҳуқуқий асос бўлди. Хусусан, давлат харидлари соҳасидаги қонунбузилиши ҳолатларини олдини олишнинг мантиқий давоми сифатида Ўзбекистон Респуюликаси Президентининг 2023 йил 11 сентябрдаги «Ўзбекистон — 2030» стратегияси тўғрисида 158-сонли Фармони ҳам ҳуқуқий замин бўлди. Мазкур фармонда Давлат харидлари тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларини бузиш ҳолатларини 2 баробарга камайтиришга эришиш, давлат 563 ResearchBib IF - 11.01, ISSN: 3030-3753, Volume 2 Issue 12 харидларини тўғридан-тўғри шартнома тузиш орқали амалга оширишда маблағларни талон-торож қилиш ҳолатлари, товар ва хизматларнинг нархи бозор қийматидан ошиб кетишининг олдини олиш бўйича жамоатчилик назоратини тўлақонли жорий қилиш, 100 фоиз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг «коррупциядан холи қонунчилик» тамойили асосида ишлаб чиқилишини таъминлаш” вазифалари белгиланган. Мамлакатимизда давлат харидлари билан боғлиқ муносабатлар Ўзбекистон Республикаси “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонуни ва бошқа қонун ҳужжатлари асосида тартибга солинади. Мазкур қонунга мувофиқ, давлат хариди дейилганда товарларни (ишларни, хизматларни) давлат буюртмачилари томонидан пулли асосда олиш жараёни тушунилади. Шунингдек, давлат харидларининг асосий принциплари қуйидагилардан иборат: -давлат буюртмачисининг касбий маҳорати; -асосланганлик; -молиявий маблағлардан фойдаланишнинг оқилоналиги, тежамкорлиги ва самарадорлиги; -очиқлик ва шаффофлик; -тортишув ва холислик; -мутаносиблик; -давлат харидлари тизимининг ягоналиги ва яхлитлиги; -коррупцияга йўл қўймаслик. Давлат харидларининг асосий принциплари давлат харидлари жараёнининг барча босқичларида қўлланилиши керак 1 . Ўзбекистонда кейинги йилларда амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида давлат харидлари тизими рақамлаштирилиб, “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонун қабул қилинган, ягона электрон платформа ишга туширилган. Бироқ статистик таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, ҳуқуқий механизмлар такомиллаштирилгани билан ҳуқуқбузарликлар сону-санига камаймаган, балки айрим йилларда ўсиш тенденцияси кузатилган. Хусусан, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ва Молия вазирлиги очиқ маълумотларига кўра, 2018–2020 йилларда 600 млрд сўмдан зиёд маблағ чекловдан ортиқ ёки ноқонуний тарзда қисмларга бўлиб олинган. 2021–2023 йилларда эса 176 млрд сўмлик асосланмаган ва ортиқча харидлар амалга оширилгани аниқланган. 2024 йилнинг ўзида 1334 та маъмурий ҳуқуқбузарлик қайд этилган, 2025 йилнинг биринчи ярмида эса 791 та жиноий иш очилган. Бу рақамлар тизимдаги коррупция хавфининг юқорилигини ва жиноий-ҳуқуқий жавобгарлик механизмларини қайта кўриб чиқиш зарурлигини яққол кўрсатади. Мавзунинг долзарблиги шундаки, амалдаги Жиноят кодекси давлат харидларига оид ҳуқуқбузарликларни алоҳида модда сифатида қамраб олмайди. Натижада мансабдор шахсларнинг қасддан ёки эҳтиётсизлик орқали содир этган ҳаракатларини тўғри квалификация қилишда қийинчиликлар туғилади. Ҳуқуқни қўллаш амалиётида бир хил ҳаракат турли судлар томонидан турлича баҳоланиши, жавобгарликнинг бир хил белгиланмагани тизимдаги ноаниқликни кучайтирмоқда. 1 Ўзбекистон Республикаси “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонунининг 5-моддаси 564 ResearchBib IF - 11.01, ISSN: 3030-3753, Volume 2 Issue 12 Шу билан бирга, давлат харидлари жараёнларидаги ҳуқуқбузарликлар мамлакатнинг инвестицион жозибадорлигига салбий таъсир кўрсатади, тадбиркорлик субъектлари учун тенг имкониятни чеклайди ва рақобат муҳитини издан чиқаради. Шунинг учун тадқиқотнинг мақсади — давлат харидлари соҳасидаги ҳуқуқбузарликларнинг ҳуқуқий табиатини чуқур ўрганиш, амалдаги нормаларни таҳлил қилиш ва уларни такомиллаштириш бўйича амалий таклифлар ишлаб чиқишдан иборат. Давлат харидлари давлатнинг иқтисодий фаолиятини амалга оширишда асосий механизмлардан бири ҳисобланади. Унинг назарий асослари давлатнинг иқтисодий бошқарув функцияси, бозордаги рақобатни таъминлаш, аҳолига сифатли ва самарали давлат хизматларини етказиб бериш зарурати билан боғлиқ. Илмий адабиётларда давлат харидлари “public procurement” тушунчаси билан ифодаланиб, у давлат томонидан товар, хизмат ва ишлар учун маблағ ажратиш, тендерлар ўтказиш ва шартномалар тузиш жараёнларини ўз ичига олади. Давлат харидлари тарихига назар ташласак, қадимги Миср, Бобил ва Рим даврларига бориб тақалади. Рим империясида йўл қурилиши, қурол-аслаҳа харидлари ва жамоат ишлари учун давлат томонидан махсус шартномалар тузилган. Ўрта асрларда Англияда монархия армия ва қурилиш ишлари учун тендерга ўхшаш очиқ танловларни жорий этди. XX асрга келиб, давлат харидлари тизими тўлиқ ҳуқуқий институт сифатида шаклланди. 1960-йиллардан бошлаб Европа мамлакатларида харидлар учун ҳуқуқий меъёрлар, тендерлар турлари, рақобат қоидалари, давлат назорати механизмлари жорий этилди. 1994 йилда Жаҳон савдо ташкилотининг Government Procurement Agreement (GPA) ҳужжати қабул қилиниб, глобал даражада тенг рақобатни таъминлаш тамойиллари белгиланди. GPAнинг асосий принциплари қуйидагилар:  тендер жараёнларининг очиқлиги;  рақобатни чекловчи ҳаракатларга йўл қўймаслик;  тендер ҳужжатларининг барча иштирокчилар учун тенг тақдим этилиши;  шаффоф баҳолаш мезонлари;  келишувларнинг адолатли ва манфаатлар тўқнашувисиз амалга оширилиши. Давлат харидлари тизими шу тариқа халқаро стандартларга эга мустаҳкам ҳуқуқий институт сифатида ривожланиб борди. Ҳозирги кунда ривожланган мамлакатлар давлат харидлари тизимини қуйидаги тамойиллар асосида ташкил қилади: 1. Шаффофлик – тендер жараёнлари очиқ бўлиши, барча ҳужжатлар интернетга жойлаштирилиши. 2. Рақобат – етказиб берувчилар учун тенг шароит яратиш. 3. Адолатли баҳолаш – баҳолаш мезонларининг олдиндан белгиланиши. 4. Манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш – комиссия аъзолари ва етказиб берувчилар ўртасидаги алоқаларни чеклаш. 5. Молиявий самарадорлик – давлат бюджети маблағларининг тежаб сарфланиши. 6. Ижтимоий самара – ижтимоий аҳамиятга эга товар ва хизматларни сифатли тақдим этиш. Давлат харидлари назарияси ва тарихий ривожланиши шуни кўрсатадики, ушбу институт иқтисодиётда стратегик аҳамиятга эга бўлиб, унинг самарали фаолият юритиши фақат ҳуқуқий асослар мукаммал бўлгандагина таъминланади. Аниқ меъёрлар, адолатли 565 ResearchBib IF - 11.01, ISSN: 3030-3753, Volume 2 Issue 12 тендерлар ва шаффофлик тамойиллари самарали давлат харидлари тизимининг асосий пойдеворидир. 2015–2025 йиллар давомида Ўзбекистонда давлат харидлари тизими тубдан ислоҳ қилинди. Рақамлаштириш жараёни, электрон савдо майдончасининг жорий қилиниши, тендер жараёнларининг шаффофлигини ошириш борасида амалга оширилган чоратадбирлар тизим самарадорлигини оширишга хизмат қилди. Бироқ амалий таҳлил шуни кўрсатадики, ҳуқуқий асослар такомиллашганига қарамай, ҳуқуқбузарликлар миқдори ва уларнинг давлат бюджетига етказган зарари ўсиш тенденциясига эга бўлди. 2018 йилда “Давлат харидлари ягона ахборот портали” ишга туширилганидан сўнг харидлар бўйича маълумотлар очиқлашди ва статистик таҳлил қилиш имконияти кенгайди. 2021 йилда “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонун қабул қилинди. Қонун харид жараёнларини шаффофлаштириш, рақобат муҳитини кенгайтириш, электрон тендерларни мажбурий қилиб белгилаш каби муҳим янгиликларни жорий этди. Шу билан бирга, тизимдаги ҳуқуқий бўшлиқлар ва амалий муаммолар ҳуқуқбузарликлар динамикасига жиддий таъсир кўрсатди. Аксарият вазирлик ва идораларда харид бўлимлари ходимларининг малакаси етарли даражада эмаслиги, тендер талабларининг турлича талқин қилиниши, назорат органлари ўртасидаги ваколатларнинг такрорланиши тизим самарадорлигини пасайтирди. Давлат харидларидаги энг кўп учрайдиган қоидабузарликлар: харидларни қисмларга бўлиб, чекловдан қочиш, товарларни бозор нархидан 20–40% юқори баҳолаш, тендер талабларини айрим компанияларга мослаштириш, етказиб берувчи томонидан шартномани бузиш, манфаатлар тўқнашувини яшириш кабилардир. Ўзбекистон амалиёти таҳлили шундан далолат берадики, иқтисодий ривожланиш ва рақамлаштириш жараёнлари ижобий натижа берган бўлса-да, давлат харидлари соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар жиддий муаммо бўлиб қолмоқда. Жиноий жавобгарликнинг аниқ белгиланмаганлиги, назоратнинг самарасизлиги ва тендер жараёнларининг заифлиги соҳадаги коррупция хавфини оширмоқда. Бу эса жиноий-ҳуқуқий механизмларни такомиллаштириш заруратини кун тартибига қўяди. Давлат харидлари соҳасида қонун бузилиши жамоат манфаатларига, давлат бюджети ва молия тәртибига жиддий зарар етказувчи ҳуқуқбузарликлар қаторига киради. Жиноий-ҳуқуқий доктрина нуқтаи назаридан, ушбу тоифадаги ҳуқуқбузарликлар оддий маъмурий хатолардан фарқ қилади, чунки улар давлат маблағларининг мақсадсиз сарфланиши, манфаатлар тўқнашуви ёки шахсий бойлик орттириш мақсадида амалга оширилади. Шу сабабли давлат харидлари соҳасида содир этиладиган ҳуқуқбузарликлар бўйича жиноий жавобгарлик институтларининг самарали ва аниқ ишлаши давлат хавфсизлиги учун ҳам муҳим аҳамиятга эга. А.Юрченкоининг "Государственные закупки: современные проблемы" номли мақоласида - “давлат ҳаридлари товарларни, ишларни, хизматларни харид қилиш жараёни самарадорлиги ва нафлилигини ошириши, ушбу харидларни амалга оширишда ошкоралик ва шаффофликни таъминлаши, шунингдек ушбу соҳадаги коррупция ва бошқа суистеъмолчиликларнинг олдини олиш керак” 2 деган фикрни олға суради ва ечим сифатида электрон ва шаффоф платформани таклиф қилади. 2 Юрченко Е. В., Юрченко А. А. “Государственные закупки: современные проблемы” ВЕСТНИК ФИНАНСОВОГО УНИВЕРСИТЕТА 4’2015 566 ResearchBib IF - 11.01, ISSN: 3030-3753, Volume 2 Issue 12 Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексида давлат харидлари жараёнида содир этиладиган ҳуқуқбузарликларни алоҳида тартибга солувчи нормалар мавжуд эмас. Амалда қуйидаги моддалар қўлланади: 167-модда — талон-торож қилиш (ўзлаштириш ёки растрата), 205-модда — мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш, 209модда — мансаб сохтакорлиги, 210-модда — пора олиш (коррупция), 211-модда — пора бериш. Бироқ амалиёт шуни кўрсатадики, харид жараёнларида содир этилган ҳуқуқбузарликларни айнан қайси моддага мувофиқ квалификация қилиш масаласи кўп ҳолларда баҳсли бўлиб, суд амалиётида бир хил вазият турлича баҳоланишига сабаб бўлади.Таклиф этилаётган “Давлат харидлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш” жиноятнинг таркиби қуйидагилар:  объекти — давлат ва жамият манфаатлари, давлат молиявий интизоми, бюджет маблағларининг мақсадли сарфланиши;  бевосита объекти — харид жараёнидаги тенглик, рақобат ва шаффофлик тамойиллари;  объектив томони — қонун бузилиши ортидан давлатга моддий зарар етказилиши, тендер талабларининг бузилиши, нархларни сунъий ошириш, манфаатлар тўқнашувини яшириш каби ҳаракатлар. Давлат харидларида содир этиладиган ҳуқуқбузарликларнинг субъекти одатда:  давлат ташкилоти ходими;  тендер комиссияси аъзоси;  моддий жавобгар шахс;  бюджет маблағи сарфлашида ваколатга эга мансабдор шахс;  айрим ҳолларда — етказиб берувчи ташкилот раҳбари бўлиши мумкин. Субъектив томон эса кўп ҳолларда қасд шаклида бўлади, яъни:  шахсий бойлик орттириш,  таниш-билишларга ёрдам бериш,  манфаатлар тўқнашувини яшириш мақсади билан содир этилади. Эҳтиётсизлик орқали содир этиладиган ҳолатлар ҳам мавжуд, масалан тендер ҳужжатларини нотўғри расмийлаштириш, лекин улар жиноий жавобгарлик даражасига етмайди. Давлат харидлари тизими ҳар бир мамлакатда иқтисодий барқарорлик ва давлат бюджетидан самарали фойдаланишни таъминлашнинг асосий ҳуқуқий механизмларидан бири ҳисобланади. Ривожланган мамлакатларда ушбу тизим коррупция хавфини минималлаштириш, тенг рақобатни ҳимоя қилиш ва шаффофликни таъминлашга қаратилган махсус қонунлар ва институтлар орқали мустаҳкамланган. Ўзбекистондаги амалиётни такомиллаштириш учун хорижий тажрибани солиштирма тарзда ўрганиш муҳим аҳамиятга эга. Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти маълумотларига кўра, давлат харажатларидаги давлат харидларининг улуши Японияда 41,6 фоизни, Кореяда 40,1 фоизни, Германияда 35,3 фоизни, Буюк Британияда 31,7 фоизни, Францияда 25,6 фоизни, АҚШда 24,5 фоизни ташкил этади. Шунингдек, давлат харидлари соҳасида маҳаллий корхоналарни қўллаб-қувватлаш мақсадида Бразилияда 8-25 фоизгача, Мексика ва 567 ResearchBib IF - 11.01, ISSN: 3030-3753, Volume 2 Issue 12 Мисрда 15 фоизгача, Малайзияда 2,5-10 фоизгача нарх имтиёзлари берилиши белгиланган 3 . Европа Иттифоқининг давлат харидлари тизими дунёдаги энг ривожланган моделлардан бири ҳисобланади. ЕИда харидлар “Public Procurement Directive 2014/24/EU” ва “2014/25/EU” ҳужжатлари билан тартибга солинади. Ҳар бир харид “Tenders Electronic Daily (TED)” порталида эълон қилинади. Барча иштирокчилар тендер ҳужжатларига тенг даражада ега бўлади, битта компанияни устун қиладиган техник талаблар тақиқланган, баҳолаш мезонлари олдиндан эълон қилинади, яширин мезонлар қўлланиши мумкин эмас, комиссия аъзолари ҳар бир тендерда махсус декларация тўлдиради. 2020 йилдан буён Европа иттифоқида жиноий жавобгарлик тендер натижаларини сохталаштириш, коррупция, маълумотларни яшириш учун жавобгарлик 5–10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши белгиланган. Россияда давлат харидлари “Федерал қонун 44-ФЗ” асосида амалга оширилади. Бу қонун харидлар жараёнини қатъий регламентлайди ва барча босқичларни рақамлаштиришни талаб қилади. Барча харидлар Единная информационная система — ЕИС орқали амалга оширилади, нарҳ шакллантириш қоидалари аниқ яъни бозор таҳлили бўлмаса, тендер ўтказилиши мумкин эмас. Жиноий жавобгарлик: 150 млн рублдан ортиқ зарар етказилса — 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш, манфаатлар тўқнашувини яшириш — 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши белгиланган. Сингапур давлат харидлари тизими коррупцияга нол терпимлик сиёсати билан машҳур. “Government Procurement Act”га кўра: барча харидлар GeBIZ онлайн порталида амалга оширилади. Тендерда иштирок этган барча компаниялар буюртмачи органдан тўлиқ ҳисобот олиш ҳуқуқига эга, харидлар учун масъул ходим ҳар бир тендер бўйича шахсий жавобгарликни зиммасига олади. Сингапурда эса ушбу турдаги жиноятларни содир этганлик учун ҳатто 500 долларлик ноқонуний муомала учун ҳам 7 йилгача қамоқ, манфаатлар тўқнашувини яшириш — оғир жиноят сифатида баҳоланиши белгиланган. Ўзбекистонда давлат харидлари тизимидаги ҳуқуқбузарликлар таҳлили ва хорижий тажрибаларни ўрганиш асосида ушбу институтни такомиллаштириш бўйича қатор амалий таклифлар ишлаб чиқилди. Таклифлар жиноий-ҳуқуқий механизмларни кучайтириш, назоратни самарали қилиш ва электрон харид платформасини рақамли хавфсизлик жиҳатидан мустаҳкамлашга қаратилган. 1. Давлат харидларига доир алоҳида моддани Жиноят кодексига киритиш Айни пайтда ЖКда харидларга доир жиноят таркиби алоҳида белгиланмаган. Шунинг учун: “Давлат харидлари соҳасида қонунбузилиш” номли махсус моддани киритиш талаб этилади. Мазкур моддада харидларни қисмларга бўлиб чекловдан қочиш, тендерни сунъий равишда айрим компанияга мослаштириш, нархни асоссиз ошириш, тендер натижаларини сохталаштириш, манфаатлар тўқнашувини яшириш, электрон савдоларни манипуляция қилинганлиги учун жавобгарлик белгилаш таклиф этилади. Бу амалиётдаги ҳуқуқий ноаниқликларни йўқотади ва бир хил вазиятларни ягона ҳуқуқий асосда баҳолаш имконини беради. 3 https://stats.oecd.org/Index.aspx?QueryId=94406h 568 ResearchBib IF - 11.01, ISSN: 3030-3753, Volume 2 Issue 12 - Жиноий жавобгарликда зарар миқдорига қараб дифференциация қилиш айни пайтда 30 млн сўм зарар ҳам, 300 млн сўм зарар ҳам айрим ҳолларда деярли бир хил жазоланади. Таклиф:  50 млн сўмгача — маъмурий  50–300 млн сўм — енгил жиноят  300 млн сўмдан юқори — оғир жиноят Ушбу илмий тадқиқотда давлат харидлари соҳасидаги ҳуқуқбузарликларнинг жиноий-ҳуқуқий жиҳатлари ҳар томонлама ўрганилди, амалдаги қонунчилик нормалари таҳлил қилинди ва хорижий тажрибалар билан қиёсий асосда солиштирилди. Олиб борилган таҳлиллар шуни кўрсатдики, Ўзбекистонда сўнгги йилларда амалга оширилган ислоҳотлар давлат харидлари тизимининг ҳуқуқий асосларини шакллантиришда муҳим аҳамият касб этган бўлса-да, бу соҳада коррупциявий омиллар, тендер жараёнларида шаффофликнинг етарли эмаслиги ва назорат механизмларининг самарасизлиги каби бир қатор муаммолар ҳали ҳам озими-музми ҳал этилмаган ҳолда қолмоқда. 2018–2025 йиллар давомидаги статистик маълумотлар ҳуқуқбузарликлар динамикасининг барқарор ўсганини, давлат бюджетига етказилган зарар катталашиб борганини ва мансабдор шахсларнинг жавобгарликка тортилиши кўпайганини кўрсатади. Бу омиллар давлат харидлари тизими иқтисодий хавфсизлик, рақобат муҳити ва давлат молиясининг шаффоф бошқаруви учун стратегик аҳамиятга эга эканини яна бир бор тасдиқлайди. Ҳозирги амалиётда Жиноят кодексининг умумий моддалари харид жараёнида содир этиладиган ҳуқуқбузарликларни тўлиқ қамраб ололмаётгани, жиноят таркибини аниқ белгилашда судларда турлича ёндашувлар учраётгани аниқланди. Хорижий мамлакатлар — Европa Иттифоқи, Россия, Сингапур ва Жанубий Корея амалиёти шуни кўрсатадики, давлат харидларида шаффофликни таъминлаш, рақобат муҳитини қўллаб-қувватлаш, коррупция хавфини камайтириш ва жиноий жавобгарликни қатъий белгилаш соҳанинг барқарор ва самарали фаолият юритиши учун асосий омиллардан ҳисобланади. Уларнинг қонунчилик тизимида тендер жараёнининг барча босқичлари аниқ регламентланган бўлиб, назоратчиларнинг ҳам, иштирокчиларнинг ҳам жавобгарлиги юқори даражада белгиланган. Ўзбекистонда давлат харидлари соҳасини такомиллаштириш учун таклиф этилган чора-тадбирлар тизимдаги муаммоларни самарали ҳал этиш имконини беради. Жумладан, Жиноят кодексига давлат харидларига оид алоҳида модда киритилиши ҳуқуқий ноаниқликларни бартараф этади, AI асосида риск-скрининг тизимини жорий қилиш коррупцияни барвақт аниқлаш имконини яратади, манфаатлар тўқнашуви декларациясини мажбурий қилиш эса тендер комиссиясида шаффофликни кучайтиради. Шунингдек, пудратчилар учун “ишонч индекси”ни жорий қилиш, тендер натижаларини ҳар бир иштирокчига асосланган тарзда тақдим этиш, харидларни қисмларга бўлиб юборишни автоматик аниқлаш каби таклифлар амалиётда катта самара беради. Хулоса қилиб шуни айтишимиз мумкинки, давлат харидлари соҳасидаги ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш учун ҳуқуқий, институционал ва рақамли механизмларни бир вақтнинг ўзида такомиллаштириш талаб этилади. Бу нафақат давлат бюджети маблағларини тежашга, балки давлат бошқарувига бўлган жамоатчилик ишончини оширишга, ривожланган давлатлар қаторидан жой олишга хизмат қилади. Шу боис тадқиқотда берилган таклифларнинг амалга оширилиши Ўзбекистонда давлат 569 ResearchBib IF - 11.01, ISSN: 3030-3753, Volume 2 Issue 12 харидлари тизимининг самарадорлигини кескин оширишга, коррупция хавфини камайтиришга ва давлат молиявий интизомини мустаҳкамлашга хизмат қилади. ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР (ГОСТ форматида) 1. Ўзбекистон Республикасининг “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонуни. – Тошкент, 2021. 2. Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси. – Тошкент: Адолат, 2023. 3. “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни. – Тошкент, 2020. 4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат харидларини ислоҳ қилиш чоратадбирлари тўғрисида”ги Фармони. – 2021 йил. 5. “Ўзбекистон Республикасида давлат харидлари тизимини такомиллаштириш концепцияси” – Тошкент, 2022. 6. Молия вазирлигининг Давлат харидлари бўйича расмий статистик маълумотлари (2018–2025). 7. Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ҳисоботлари. – Тошкент, 2020–2024. 8. OECD. Public Procurement Toolbox. – Paris: OECD Publishing, 2022. 9. World Bank. Benchmarking Public Procurement Report. – Washington, 2023. 10. WTO Government Procurement Agreement (GPA). – Geneva, 2014. 11. European Commission. EU Public Procurement Directives 2014/24/EU and 2014/25/EU. – Brussels, 2014. 12. UNODC. Anti-corruption and Integrity in Public Procurement. – New York, 2021. 13. Transparency International. Corruption Perceptions Index. – Berlin, 2019–2024. 14. Федеральный закон РФ №44-ФЗ «О контрактной системе в сфере закупок». – Москва, 2013. 15. Singapore Government Procurement Act. – Singapore, 2019. 16. Korea Public Procurement Service (PPS). Annual Report. – Seoul, 2023. 17. European Court of Auditors. Public Procurement Audit Report. – Luxembourg, 2022. 18. Вагнер А. “Финансы государства и общественные расходы”. – Берлин: Springer, 1998. 19. Вебер М. “Рациональная бюрократия ва давлат бошқаруви”. – Москва: ИНФРА-М, 2015. 20. Хамидов Ш., Абдухалилов А. “Давлат молияси ва харидлари”. – Тошкент: Университет нашриёти, 2022.