scieee AI-readable full text Open interactive document viewer

ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАРДА ДИНИЙ ЭКСТРЕМИСТИК ВА БОШҚА ДЕСТРУКТИВ ҒОЯЛАР ТАРҚАЛИШИГА ҚАРШИ КУРАШИШДА ХОРИЖИЙ ДАВЛАТЛАР ТАЖРИБАСИ

Каримов Абдумалик Абдумутал ўғли

Abstract

Дин ниқоби остидаги экстремистик гуруҳлар томонидан Интернет орқали тарқатилаётган ғояларига қарши курашишда хориж тажрибаси ва бу борада қарши курашишга қаратилган самаралаи тадбирлар акс этган.

Full text

590 ResearchBib IF - 11.01, ISSN: 3030-3753, Volume 2 Issue 12 ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАРДА ДИНИЙ ЭКСТРЕМИСТИК ВА БОШҚА ДЕСТРУКТИВ ҒОЯЛАР ТАРҚАЛИШИГА ҚАРШИ КУРАШИШДА ХОРИЖИЙ ДАВЛАТЛАР ТАЖРИБАСИ Мустақил тадқиқотчи: Каримов Абдумалик Абдумутал ўғли https://doi.org/10.5281/zenodo.17965926 Аннотация. Дин ниқоби остидаги экстремистик гуруҳлар томонидан Интернет орқали тарқатилаётган ғояларига қарши курашишда хориж тажрибаси ва бу борада қарши курашишга қаратилган самаралаи тадбирлар акс этган. Калит сўзлар: терроризм, экстремизм, жамият, давлат, профилактика, хавфсизлик. Аннотация. Зарубежный опыт по борьбе с экстремистскими группировками, распространяющих деструктивную идеологию в сети интернет, Ключивые слова: терроризм, экстремизм, общество, государство, профилактика, безопастность. Бугунги кунда дин ниқоби остидаги экстремистик гуруҳлар томонидан ўзларининг бузғунчи ғояларини тарқатишда Интернет, хусусан, ижтимоий тармоқларнинг аҳамияти тобора ортиб бораётганлиги сабабли аксарият хорижий давлатларда амалга оширилаётган тадбирлар, бир томондан, интернет-сайтларни ривожлантиришга, иккинчи томондан, ёшларнинг онгини диний экстремистик бузғунчи ғоялардан асрашга қаратилмоқда. Шу билан бир қаторда, ушбу хорижий мамлакатларда интернет-сайтлар фаолиятини мониторинг ва назорат қилиш ҳамда тартибга солишга йўналтирилган бир қатор лойиҳалар амалга тадбиқ этилмоқда. Дунё Интернет компанияларининг тажрибаси. Террористик ташкилотлар таҳдидларини аниқлаш учун Интернет маконини мониторинг қилиш террористик мафкура тарқалишига қарши самарали стратегиянинг дастлабки босқичи вазифасини бажарувчи, доимий равишда амалга оширилиши лозим бўлган асосий амаллардан бири ҳисобланади. Жумладан, 2017 йилда Facebook, Microsoft, Twitter ва YouTube ижтимоий тармоқларда экстремистик ва террористик фаолиятни амалга оширадиган кучларга қарши курашишга қаратилган ҳамкорликни шакллантирди. Терроризмга қарши кураш бўйича Global Internet форумининг бир қисми сифатида экстремистик ва террористик мазмундаги ахборотларни аниқлаш учун қўшма маълумотлар базасини яратиш бўйича битим имзоланди (АҚШ технологик фирмалари, 2016). Ушбу глобал виртуал ҳамкорлик шартномасининг имзоланиши экстремистик контентни ўз вақтида олиб ташлаш ёки бундай контентни олиб ташлай олмаган ижтимоий тармоқ компанияларини жаримага тортишга қодир онлайн регуляторни яратишни ҳам назарда тутади. Хусусан, 2016-йилнинг ёзида “Google”га қарашли “Jigsaw” тадқиқот маркази “Google” қидирув реклама алгоритмларидан ва YouTube видео платформасидан фойдаланиб ИШИД ёлловчиларини топиш ва уларни террористик гуруҳларга қўшилишини олдини оладиган дастурни ишлаб чиқди. Бу дастурнинг ўзига хос жиҳатларидан бири шуки, у ижтиомий тармоқларни янгича таҳлил қилиш ва материаллар орасидаги маъновий боғлиқликларни аниқлаш имкониятларини тақдим этди. Ушбу лойиҳа доирасида икки ой ичида YouTube платформасидаги ИШИДнинг экстремистик ва террористик фаолиятини фош қилувчи материаллар тайёрланиб, ушбу 591 ResearchBib IF - 11.01, ISSN: 3030-3753, Volume 2 Issue 12 лавҳалар қисқа муддат ичида 300,000 дан ортиқ фойдаланувчилар аудиторияси томонидан томоша қилинган. Шунингдек, ҳисоб-китобларга кўра, YouTube видеохостингига ташриф буюрувчилар бу материалларни томоша қилишга доимгидан икки баробар кўп вақтларини сарфлаганлар. Бундан кўринадики, фойдаланувчилар учун ДЭТларнинг деструктив ғояларига қарши тайёрланган чора-тадбирлар маълум маънода ўзининг ижобий самарасини берган. Интернет компаниялари ва провайдерлари томонидан экстремистик ва террорчилик мафкурасига қарши курашиш учун қўлланиладиган техник усуллардан ташқари, қуйида санаб ўтилган қатор мамлакатларда ижтимоий тармоқларда диний эксремизм ва мутаассиблик мафкурасига қарши кураш бўйича бошқа ёндашувлар ҳам ишлаб чиқилган ва кенг қўлланилмоқда. Хусусан, Хитой Халқ Республикасининг тажрибасини мисол сифатида келтириш мумкин. ХХРда глобал тармоқ мониторинги борасида тизимли ва самарали чора-тадбирлар амалга тадбиқ этилган. Бу ерда ижтимоий тармоқ контентини фильтрлаш йўлга қўйилагн бўлиб, бу жараёнлар бир қанча мураккаб интеллектуал дастурлар ва маълум техник мосламалар таъминоти томонидан амалга оширилади. Бундан ташқари, расмийлар фойдаланувчиларнинг ўзига, шунингдек, зарарли маълумолар тарқатилаётган сайт эгалари ва провайдерларга тўғридан-тўғри ҳуқуқий нормалар асосида чоралар кўришлари мумкин. Кибермакон пайдо бўлганининг бошиданоқ Интернет Хитой ҳукумати томонидан умумий назоратга олинган. Ҳукумат ХХР қонунларига зид бўлган маълумотларни ўз ичига олган сайтларни ва контентларни блокировка қилиш техник имкониятига эга. Вақти-вақти билан, баъзи хорижий, асосан Тайван ва АҚШга тегишли бўлган електрон оммавий ахборот воситалари Хитойнинг бу “қора рўйхатига” тушиб туришади. Бундан ташқари, ХХР томонидан Интернет-кафеларда, шунингдек, ижтимоий тармоқларда пайдо бўлган ноқонуний контентни аниқлайдиган ва фойдаланувчиларни мажбурий рўйхатга оладиган Интернет полицияси фаолияти йўлга қўйилган. Ушбу тузилма кибермаконда юзага келиши мумкин бўлган таҳдидларни олдини олиш мақсадидиа айни дамдаги жараёнларни таҳлил қилиб боради. Шунингдек, Хитой ҳукумати томонидан 2005 йилда янгиликлар жойлаштириладиган сайтларнинг фаолияти қайта тартибга солинган бўлиб, унга кўра чоп этилган ёки жойлаштирилган жамият хавфсизлиги учун зарарли бўлган маълумотлар ва ахборотлар учун фойдаланувчиларга шахсий жавобгарлик белгиланган. Амалиётга тадбиқ этилган қоидаларнинг умумий мақсади миллий хавфсизлик ва жамоатчилик манфаатини ҳимоя қилишдир. Ҳукумат бундай чора-тадбирлар лойиҳаларини умумий ном билан шартли равишда Буюк Хитой хавфсизлик девори деб атайди. Шунингдек, 2009 йилнинг 1-июлидан бошлаб ХХР барча компьютерларга Интернет-фильтрлар ўрнатишни кўзда тутган бўлиб, улар жамият учун зарарли мазмундаги сайтларни фильтрлаши керак эди. Ушбу Интернет-фильтрлар замонавий коммуникацияларнинг ривожланишига қараб такомиллаштирилиб борилади. Бугунги кунда ҳам мазкур Интернет-фильтрларнинг янгича ва катта ижтимоий тармоқлар контентини вамраб оладиган медиа имкониятлар билан бойитиб борилмоқда. Дастлаб компаниялар томонидан ишлаб чиқариладиган барча компьютерларга хатто, мамлакатга импорт қилинадиган компьютерларга ҳам шундай фильтрлар ўрнатиш мўлжалланган эди. 592 ResearchBib IF - 11.01, ISSN: 3030-3753, Volume 2 Issue 12 Бироқ, бу жараён қанчалик эъьтбор билан амалда бажарилётганлиги ва қай даражада назорат қилинаётгани маълум эмас. Қозоғистон Республикаси тажрибаси. Шу ўринда қўшни Қозоғистон Республикасининг диний экстремизм ва терроризм таҳдидларига қарши кураш тажрибасини таъкидлаш жоиз. Масалан, Қозоғистон 2018-2022-йилларда экстремизм ва терроризмга қарши кураш бўйича давлат дастурини ишлаб чиққан. Давлат дастурини амалга оширишга жами харажатлар учун бюджетдан 286,9 млрд. тенге (866 млн. доллар) ажратилган. Бу давлат дастурида тўртта мақсад белгиланган: экстремизмнинг олдини олиш, мамлакатдаги ёшлар орасида радикаллашувни камайтириш, бузғунчи кучлар томонидан режалаштирилган террор хуружларини бостириш ва экстремистик ва террористикамалиётларга қарши муваффақиятли жавоб қайтариш. Қозоғистон Республикаси ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан тақдим этилган маълумотларга кўра, замонавий босқичда экстремистик ва радикал мафкуралар тарқалишининг асосий манбалари Интернет ва хориждаги диний ҳамда ахбороттехнологик ўқув юртларида таҳсил олган Қозоғистон фуқаролари бўлиб қолмоқда. Шунинг учун дастурда Қозоғистоннинг етакчи IT-ўқув юртларида ёшларни энг янги ахборот технологиялари бўйича тайёрлаш кўзда тутилган. Бундан ташқари, интернетда терроризм ва диний экстремизмни тарғиб қилувчи виртуал материалларни аниқлаш ва блоклаш учун замонавий техник воситаларни ўрганиш ва улардан амалда фойдаланиш режалаштирилган. Қозоғистонда ишлаб турган амалдаги қоидаларга кўра, аниқланган диний экстремистик мазмундаги материалларни Интернетдан олиб ташлаш ваколатли давлат органларининг мурожаатига биноан судларлар чиқарган қарорлар орқали амалга оширилади. Бундан ташқари, миллий ахборот маконининг автоматлаштирилган мониторинг тизимини ривожлантириш ва такомиллаштириш ҳукумат олдидаги асосий вазифа бўлиб турибди. Бу лойиҳа хозирда синов муддатида бўлиб, синовдан муваффвқиятли ўтганидан сўнг 2022 йилда ишга тушириш режалаштирилган. Шунингдек, дин ниқоби остидаги экстремистик тузилмалар томонидан режалаштирилган экстремистик ва террорчилик ҳужумларининг олдини олиш учун давлат дастурида бундай бузғунчи фаолиятга мойиллиги бўлган шахсларни аниқлаш учун профилактика методларини ишлаб чиқиш ва улардан фойдаланиш ҳам назарда тутилган. Қозоғистонда учта давлат ташкилотлари бузғунчи ғояларни, шунингдек, диний экстремистик ва террористик мазмундаги мафкураларнининг тарғиботи билан шуғулланадиган ҳамда ноқонуний сайтларни блоклаш ваколатига эга, булар – Бош прокуратура, Миллий хавфсизлик қўмитаси (МХҚ) ва Ички ишлар вазирлиги (ИИВ). Шу билан бирга, давлат дастурида ижтимоий тармоқларда диний экстремистик ва террористик фаолият, ижтимоий тармоқлар орқали террорчилик ҳужумларини тайёрлаш ва амалга ошириш ҳақида ҳуқуқни мухофаза қилувчи идораларга хабар берган шахсларни моддий рағбатлантириш тизимини яратилиши ҳам кўзда тутилган. Бундай маълумотларни етказган шахслар нафақат ўз давлати олдидаги бурчини адо этади, балки бузғунчилик ҳолатларига бефарқлик қилмагани учун моддий томондан ҳам тақдирланади. Бундан ташқари, ҳукуматнинг 2017-2020 йилларга мўлжалланган “Терроризмга қарши кураш” дастури доирасида 2 босқичда амалга ошириладиган “Киберқалқон” консепсияси ишлаб чиқилган. Бунда биринчи бочқич, 2017-2018 йилларда амалга ошириладиган тадбирларни ўз ичига олса, иккинчи босқич 2019-2022 йилларни ўз ичига 593 ResearchBib IF - 11.01, ISSN: 3030-3753, Volume 2 Issue 12 қамраб олади. Режалаштирилган хавфсизлик “кибермониторинги” 2022 йилга бориб 100 фоиз кўрсаткичда бўлиши белгиланган. Статистика маълумотларига кўра, 2018 йилда режадаги тадбирларнинг 20 фоизи, 2019 йилда 40 фоизи, 2020 йилда 60 фоизи бажарилган бўлиб, 2021 йилда эса бу кўрсаткични 80 фоизга етказиш кўзда тутилган ва бу борадаги ишлар амалга ошириб келинмоқда. Ижтимоий тармоқлардаги диний экстремизм тарғиботига қарши кураш мақсадида, Қозоғистон Мусулмонлари Диний Идораси (ҚМДИ) ижтимоий тармоқларда muftiyat.kz, azan.kz, mazhab.kz, muslim.kz каби ишончли диний маълумотларни тақдим этувчи бир нечта лойиҳаларни ишга туширган. Россия Федерацияси тажрибаси. Россия Федерациясида ҳам диний экстремизм ва терроризм хавфи юқори бўлиб, айни шу ҳолат мамлакатни бундай таҳдидларга қарши доимий курашиб келишини тақозо этади. Шу муносабат билан, Россияда диний экстремизм ва терроризмнинг кибертаҳдидларига қарши кураш масалаларига эътибор 2000 йилда “Россия Федерациясининг ахборот хавфсизлиги” Доктринасининг қабул қилиниши билан қаратила бошланди. 2008 йил 17-мартда Россия Президентининг “Халқаро ахборот алмашинувининг ахборот-телекоммунмкация тармоқларидан фойдаланишда Россия Федерацияси ахборот хавфсизлигини таъминлаш чоралари тўғрисида”ги 351-сонли Қарори қабул қилинди. 2013 йилда ҳукумат томонидан “2020 йилгача бўлган даврда халқаро ахборот хавфсизлиги соҳасидаги Россия давлат сиёсатининг асослари” тўғрисидаги Стратегияси тасдиқланди. Шу йилнинг 15 январидан Россия Президенти қарори билан Федерал Хавфсизлик Хизмати зиммасига Россия ҳудудидаги ва Россиянинг хорижда жойлашган дипломатик ваколатхоналаридаги ахборот ресурсларига киберхужумларни олдини олиш ва зарарсизлантириш ваколати юклатилди. 2014 йил бошида Россия ҳукумати дунё миқёсида янги пайдо бўлаётган ахборот тахдидларига қарши курашнинг асосий йўналишларини ўзида мужассамлантирган “Киберхавфсизлик стратегиялари” Консепсиясини жамоатчилик муҳокамасига тақдим этди. 2012 йилдан бошлаб Интернет тармоқлари орқали тақиқланган маълумотлар ва материалларни ўз ичига олган сайтлар, саҳифа ва тармоқларнинг ягона реестр яратилди. Статистик маълумотларга кўра 2019 йилда Бош прокуратуранинг мурожаатига кўра диний экстремистик ва радикал ғояларини тарқатувчи 1200 та Интернет ресурсларига кириш тўсиб қўйилди. Бундан ташқари, шу йили 18,5 минг сайтдан диний экстремистик мазмундаги маълумотлар ва ахборотлар олиб ташланган. АҚШ тажрибаси. Интернет тармоқларидаги экстремистик ва террористик ғояларга қарши курашиш соҳасида АҚШ улкан муваффақиятларга эришган давлатлардан бири ҳисобланади. Мамлакатда бу йўналишда фаолият олиб борадиган ташкилотлар ва идораларнинг сони етарлича купдир. Улар орасига Кибернетик макондаги жанговар ҳаракатлар Қўмондонлигини (USCYBERCOM), Контртерроризм миллий маркази, Терроризмга қарши стратегик ҳамкорлик маркази, терроризм ва экстремизмга қарши кураш бўйича чет давлатлар билан ҳамкорликда фаолият юритадаиган бошқа бир қанча идора ва ташкилотларни киритишимиз мумкин. Буларнинг хаммаси бошқа хориж давлатлари билан солиштирганда Интернет тармоқларини назорат қилишда кўпроқ самараларини бермоқда. Жамоат жойларида, масалан, кутубхона ва мактабларда экстремистик ва террористик мазмундаги материаллар мавжуд бўлган Интернет тармоқлари ва сайтларга киришни чеклайдиган фильтрлардан фойдаланилади. 594 ResearchBib IF - 11.01, ISSN: 3030-3753, Volume 2 Issue 12 2015 йилда АҚШ глобал тармоқлардаги экстремизм ва терроризмга қарши кураш соҳасида янги босқич бошланганини эълон қилди. Шунингдек, унда энди ҳуқуқни мухофаза қилувчи органлар ва маҳсус хизматлар асосий эътиборини виртуал оламга қаратиши кераклиги, чунки, бугунги радикал ғоявий раҳнамолар ўзларининг бузғунчи гуруҳларига янги тарафдорларни ёллашлари учун Интернет тармоқлари асосий восита бўлиб қолаётганлиги айтиб ўтилган. АҚШ Давлат департаменти ташаббуси билан диний экстремизм ва терроризм таҳдидларидан АҚШ фуқароларини оголантиришга қаратилган “Think Again Аway” акцияси 2013-йилнинг декабрь ойида инглиз тилида бошланган эди. Дастлаб Twitterда бу акция 7,300 обуначиларга эга эди. Бу ташаббуснинг вазифаси Интернетда тарқатилаётган диний экстремистик ва таеррористик ғояларга қарши виртуал курашни олиб бориш эди. Лекин, акс таъсир билан лойиҳа “жиҳодий” ғояларни тарқатиш учун яна бир платформага айланиб қолди ва бу ҳодиса Интернет ҳамжамияти томонидан қаттиқ танқидга учради. ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ 1. А.С.Бутенко., Экстремизм в сети Интернет: понятие и сущность., Ростов., ЮристъПравоведъ, № 2 (89)., 2019. 2. О.С.Малакаев., Экстремизм в социальных сетях., илмий мақола., Вестник., № 2(37), 2018 3. Пономарев В.А. Информационный экстремизм и информационный терроризм в пространстве PR-технологий, СМИ и открытой информационной сети (Интернет): концептуальный аспект. Вопросы теории 4. и практики журналистики. 2018. T. 7. № 2. С. 301–319. 5. Md Sazzad Hossain. Social media and terrorism: threats and challenges to the modern era. Department of Law and Human Rights, University of Asia 6. Pacific, Dhaka, Bangladesh 7. А.С.Быкадорова, С.А.Чурилов, Е.В.Шаповалова. Экстремизация молодежной аудитории сети Интернет. Казанский педагогический журнал, №3, 2016. УДК 316. ИНТЕРНЕТ МАНБАЛАР 8. https://daryo.uz/k/2020/12/02/ozbekiston-fuqarolarini-suriyadagi-terrorchiliktashkilotiga-jonatishda-gumon-qilingan-shaxs-ushlandi/ 9. Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги қонун янгиланмоқда. Қандай ўзгаришлар бор? // https://kun.uz/75925192 10. Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисидаги қонун лойиҳаси эълон қилинди. // https://www.gazeta.uz/uz/2020/08/21/din/ 11. https://antiextremizm.ru/kak-dejstvuyut-ekstremisty-i-terroristy-v-sotsialnyh-setyah. 12. http://advokatnews.uz/xabar/928.html//тақиқланган ташкилотлар сафига адашиб кириб қолганларни афв этиш тартиби қандай бўлади? 13. http://huquqiyportal.uz/news/2020/12/29/uzbekistonda-diniy tashkilotlar faoliyatinitartibga-solishda-normativ-huquqiy-asoslarni takomillashtirishning-ahamiyati/936 14. https://cabar.asia/uz/uzbekiston-dinij-erkinlikni-taminlash-sari 15. https://www.xabar.uz/jamiyat/ijtimoiy-tarmoqlarga-qaramlik-xxi-asr-epidemiyasi 16. https://uzanalytics.com/jamiyat/7829/ Ижтимоий медиаплатформалар таъсиридаги янги авлод ёхуд интернет зарарлими? 17. https://newreporter.org/uz/2020/07/03/izhtimoij-tarmoqlarda-tarkib-targiboti-franakvyachorkadan-tavsiyalar/