scieee AI-readable full text Open interactive document viewer

ЎЗБЕКИСТОНДА ФАОЛИЯТИ КУЗАТИЛАЁТГАН ЭКСТРЕМИСТИК ОҚИМЛАР

Каримов Абдумалик Абдумутал ўғли

Abstract

Мазкур мақолада экстремистик ғояларнинг тарқалиши уларнинг етакчилари ва бугунги ҳолати акс этган.

Full text

ISSN: 2181-3906 2024 International scientifijournal «MODERN SCIENCE АND RESEARCH» VOLUME 3 / ISSUE 4 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ 1385 ЎЗБЕКИСТОНДА ФАОЛИЯТИ КУЗАТИЛАЁТГАН ЭКСТРЕМИСТИК ОҚИМЛАР Каримов Абдумалик Абдумутал ўғли Мустақил тадқиқотчи. https://doi.org/10.5281/zenodo.18018168 Анотация. Мазкур мақолада экстремистик ғояларнинг тарқалиши уларнинг етакчилари ва бугунги ҳолати акс этган. Калит сўзлар: терроризм, экстремизм, жамият, хавфсизлик. Аннотация. В статье рассматривается экстремистских идей в социальных сетя а также их лидерқ и сегоднящнее состояние. Ключевые слова: терроризм, экстремизм, общество, безопасность. Барчага маълумки, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 2017 йилнинг 19 сентябрь кунидаги 72-сессиясида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев сўзга чиқиб, “Дунёда терроризм таҳдидлари айниқса, сўнгги йилларда кучайиб бораётгани уларга қарши асосан куч ишлатиш йўли билан курашиш усули ўзини оқламаётганидан далолат беради. Шу муносабат билан одамлар, биринчи навбатда ёшларнинг онгу тафаккурини маърифат асосида шакллантириш ва тарбиялаш энг муҳим вазифадир” деб айтган эдилар. Бугун жаҳон ҳамжамияти олдида турган катта муаммолардан бири бу экстремизм ва терроризм таҳдиди ҳисобланмоқда. Ҳозирда, глобаллашув воситаларидан куч олган ушбу таҳдидлар кундан-кунга авж олиб, кучайиб бормоқда. Афсуски, республикамизда ҳам аҳоли, айниқса баъзи ёшларнинг экстремистик ва террористик ташкилотлар таъсирига тушиб қолиш ҳолатлари турли хил ижтимоий муаммоларни, давлат ва жамият хавфсизлигига путур етказувчи таҳдидларни келтириб чиқармоқда. Ички ишлар органларида терроризм ва экстремизмга қарши курашиш борасидаги ишлаш услуби тубдан ўзгартирилди ва “Жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш” бош мезон сифатида белгиланди. Аввало, ушбу йўналишда аниқланган жиноятлар сонига қараб эмас, жиноятларнинг олдини олиш, аҳоли ўртасида кенг қамровли тарғибот ва ташвиқот ишларини олиб боришга асосий эътибор берилмоқда. Мазкур тадбирлар кенг қамровда олиб борилишига қармасдан экстремистик ва террористик ташкилотларнин Яқин шарқдаги давлатларда ўзларининг жинояткорона мақсадларини амалга оширишга уринишлари натижасида нафақат ушбу давлатлардаги сиёсий вазиятни, ҳаттоки ижтимоий ва иқтисодий вазиятни ҳам издан чиқаришга уринмоқда. Ҳозирги кунда минтақамизда фаолияти кузатилаётган экстремистик ва террористик гуруҳлар қаторига “Жиҳодчилар”, “Ўзбекистон ислом ҳаракати”, “Ислом жиҳоди иттиҳоди”, “Салафийлар”, “Хизб ат-таҳрир ал-исломий”, “Таблиғчилар” ни киритиш мумкин. ISSN: 2181-3906 2024 International scientifijournal «MODERN SCIENCE АND RESEARCH» VOLUME 3 / ISSUE 4 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ 1386 “Жиходчилар” – (бошқа номлари Ваҳҳобийлар ёки Соҳта Салафийлар) (26.09.2016 йилдаги Ўз.Р Олий судининг ҳал қилув қарорига асосан Ўзбекистон ҳудудида тақиқланган ташкилотлар рўйхатига киритилган) фундаментал яъни исломни илк давридаги ҳолатга қайтариш, динда фақат Қуръони Карим ва пайғамбаримиз(с.а.в)нинг “ҳақиқий” суннатларига эргашиш, салафи солиҳунлар Қуръон ва суннатни қандай тушунган бўлсалар шундай тушуниш, динда ҳар қандай янгиликларни (жумладан, мазхабларни) инкор этиш ва уни бидъат (динда “янгилик”) ва хурофотлардан тозалаш ниқоби остида ҳаракатланувчи экстремистик оқим. 1970-80 йилларда Бир қатор араб давлатларида яшаб фаолият кўрсатган Мисрдаги «Аль-ихван ал-муслимун», яъни «Мусулмон Биродарлар» реакцион диний сиёсий ташкилотининг раҳбари Саид Қутб, Ҳиндистондаги «Жамоа ота Ислом» диний-сиёсий ташкилотининг раҳбари Абул Ҳасан Надавий, Яманлик Абдул Ҳамид Зиндоний, Саудия Арабистонилик Муҳаммад Саид Ҳаққоний каби ўзларининг ўта реакцион ва динийэкстремистик дунёқарашлари учун тегишли давлатларнинг қонунчилиги билан таъқиб остига олинган шахслар томонидан ёзилган китоблар, ислом дунёқарашларини ёйиш шиори остида, ўта хуфиёна тарзда, турли йўллар билан республикамизда яшаётган диндор шахсларга тарқатилган. Халқаро диний экстремистлар ғояларига хайриҳоҳ бўлган Қодиров Раҳматулла қори, Абдували Мирзаев, Обид Назаров, Юлдашев Тохир Абдухалилович каби шахслар етакчилик қилган Мазкур гуруҳларнинг асл мақсади диний ақидапараст ва жиноят содир қилишга мойил шахсларни жалб қилишиб, ўзларини жамиятни исломлаштиришга ҳаракат қилаётган адолат учун курашувчилар деб кўрсатишиб, аслида бадавлат фуқароларнинг уйларига қонунсиз равишда киришиб, уларни уриб ва қийнаб, уларга тегишли бўлган мол-мулкни эгаллаб олиб, жиноий йўл билан меҳнатсиз даромад топиш ва бойлик орттириш, вазиятни чигаллаштириш, бошқарувни оғирлаштириш орқали мавжуд давлат тузумини заифлаштириш, унинг раҳбарларини эса обрўсизлантиришга қаратилган тадбирларни амалга ошириш бўлган ва уларга қарши чиқиш харакатларини уюштиришдан иборат. “Хизбут таҳрир” араб тилидан олинган бўлиб, “озодлик партияси” деган маънони англатади. Бу ташкилотга 1953-йили Шарқий Қуддусда маҳаллий шаръий шикоят судининг аъзоси бўлган Тақиюддин Набоҳоний (1909-1979) томонидан асос солинган. Бу ташкилотнинг 2012-йилнинг 15-март кунидаги ўзбек тилида чоп этилган варақасида Сурия армияси “тоғут ҳукуматни ағдариб ташлаб, бошқарувни “Хизбут таҳрирга” топширишга даъват қилинади. “Хизбут таҳрир”нинг фаоляти Туркияда, Яқин Шарқ ва Шимолий Африканинг аксарият мамлакатларида, шунингдек, Тожикистон, Қозоғистон ва Қирғизстонда ноқонуний ҳисобланади. 2003-йили ушбу ташкилот Германия, Покистон ва Россияда ҳам қонунан ман этилган. Юқорида кўрсатиб ўтилган экстремистик ва халқаро террористик ташкилотлардан ташқари, бугунги кунда Россия Федерацияси, Туркия ва Миср давлатларида меҳнат миграцияси мақсадида юрган ва олий ўқув юртларида тахсил олаётган Марказий Осиё давлатлари фуқаролари орасида “сохта салафийлик” радикал оқимининг тарафдорлари сони ортиб бораётганлиги кузатилмоқда. ISSN: 2181-3906 2024 International scientifijournal «MODERN SCIENCE АND RESEARCH» VOLUME 3 / ISSUE 4 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ 1387 Мазкур оқим етакчилари томонидан ҳам аввал қайд этилган ташкилот ва оқимларнинг “ягона Ислом халифалигини тузиш” ғояси кенг тарғиб этиб келинмоқда. Бундан ташқари, мазкур ташкилотлар ёлловчилари томонидан ёшлар орасида фаол тарғибот ва ташвиқот ишлари олиб борилиши натижасида уларнинг таъсирига тушиб қолаётган ёшлар сони ҳам ортиб бормоқда. Ёшларни ушбу оқимлар таъсирига тушиб қолишларига қуйидаги омиллар сабаб бўлмоқда: ❖ ҳаётдаги йўналишини тўлиқ англаб олмаганлиги; ❖ қизиқувчанлик; ❖ диний тушунчаларни шаклланмаганлиги; ❖ Интернетдан фойдаланиш маданияти шаклланмаганлиги. Диний экстремистик оқимлар ва халқаро террорчилик ташкилотлари ёлловчилари томонидан ёт ғояларнинг тарғибот ишлари жараёнида Интернет тармоқларидан кенг фойдаланиб келинмоқда. Масалан жиноят ишлари таҳлили шуни кўрсатмоқдаки, содир этган жиноятларни 60 фоизи интернет тармоғида экстремистик оқимлар ва террористик ташкилотлар таъсирига тушишган. Сўнгги йилларда ушбу йўналишларда асосан Интернетнинг “Facebook”, “Instagram”, “Telegram”, “WhatsApp”, ва бошқа кўплаб ижтимоий тармоқларидан фойдаланилмоқда. Шу сабабли, халқаро террористик ташкилотлар ёлловчилари томонидан мазкур мессенджерларда виртуал жамоатлар тузиш орқали, дастлабки номзодлар танлаб олиниб, кейинчалик ушбу шахсларни ғоявий ишловлардан ўтказишида доимий равишда фойдаланилмоқда. Мазкур ташкилотлар ўз мақсадларига эришиш йўлида қуйидаги ишларни амалга ошириб келмоқдалар: - миллий, ирқий, этник ва диний адоватларни қўзғатиш; - фуқароларни тўғридан-тўғри ва масофадан (интернет тармоғи орқали) ғоявий ишловдан ўтказиш; - террорчининг ижобий образини яратиш; - моддий қизиқтириш; - мамлакатнинг ижтимоий муаммоларини бўрттириб кўрсатиш орқали давлатга ишончсизликни шакллантириш; - ўзлари томонидан шарҳлаб ўтилаётган Ислом дини ва шариат қоидаларини илгари суриш каби ғояларни илгари сурмоқда. Хулоса қилиб айтганда экстремист ва террорист ҳақиқий инсоний туйғулардан узоқлашган, жамиятда қарор топган қонун ва тартибларни ўзининг ғаразли мақсадлари йўлида ўзгартиришга ҳаракат қилувчи шахсдур. Хавфли жиҳати шундаки, улар ўз бузғунчи ғояларини ёшлар орасида тарқатиш орқали бу каби иллатларнинг янада кенг тарқалишига сабаб бўлади, ҳали онги шаклланиб улгурмаган фарзандларимиз маънавиятини бузишга уринади. ISSN: 2181-3906 2024 International scientifijournal «MODERN SCIENCE АND RESEARCH» VOLUME 3 / ISSUE 4 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ 1388 Бу борада, ёшларимизни бу каби турли ёт ғоялар таъсирига тушиб қолишларини олдини олишда соғлом дунёқарашга эга бўлган, мамлакатмиз сиёсатини хар томонлама қўллаб қувватловчи, шу юртнинг келажаги ва ривожи учун хисса қўшишни асосий мақсад деб билган йигит қизларимиз жаҳолатга қарши маърифат ғояси асосида фаоллик кўрсатишлари давр талаби бўлиб ҳисобланмоқда. ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ 1. Мирзиёев Ш.М. Қонун устуворлиги ва инсон манфаатларини таъминлаш–юрт тараққиёти ва халқ фаровонлигининг гарови.– Т.,,»Ўзбекистон»,2017.– 48.Б. 2. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 19 сентябрдаги БМТ Бош Ассамблеясининг 72–сессиясида сўзлаган нутқи // Халқ сўзи. –Т., 2017. 20 сен. 3. Ўзбекистон Республикасининг Қонуни “Экстремизмга қарши курашиш тўғрисида” Ўзбекистон Республикасининг Қонуни, 30.07.2018 йилдаги ЎРҚ-489-сон // ҳттпс://лех.уз/уз/доcс/3841957 муроджаат санаси 24.01.2024 йил 4. Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони “«Ўзбекистон — 2030» стратегиясини 2023 йилда сифатли ва ўз вақтида амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” 11.09.2023 йилдаги ПФ-158-сон ҳттпс://лех.уз/доcс/6600413 5. Абдуллаев А. Ижтимоий тармоқларнинг социал психологик таъсири // “Ёшларни ахборот-психологик хуружларидан ҳимоя қилиш технологиялари: назария ва амалиёт”. – Т.: 2012. – Б. 283-284. 6. Экстремизм ва Терроризи билан боғлиқ жиноятларга қарши курашнинг худудий методикаси МГ ХТИ .Илмий амалий тавсиялар амалий қўлланма 115б А.К.Закурлаев 7. Экстремизм ва терроризмга қарши кураш масалалари жамиятдаги тинчлик хотиржамликни таъминлашт гаровидир Received: 17th January 2023 Accepted: 27th January 2023 Online: 28th January 2023 https://doi.org/10.5281/zenodo.7578709 190-194 А.Закурлаев 8. Экстремизм ва Терроризи билан боғлиқ жиноятларга қарши курашнинг худудий методикаси Наманган вилояти мисолида Ўзбекистон Республикаси ЖХУ нашриёти. Амалий қўлланма Илмий амалий тавсиялар 2025 феврал 115б А.К.Закурлаев 9. Экстремизм ва Терроризи билан боғлиқ жиноятларга қарши курашнинг худудий методикаси Андижон вилояти мисолида Ўзбекистон Республикаси ЖХУ нашриёти. Амалий қўлланма Илмий амалий тавсиялар 2025 март 195 б А.К.Закурлаев 10. Терроризм ва экстремизмга қарши кураш: жахон тажрибалари ва махаллий ёндашув 4 бет Ўзбекистон Републикасининг жиноят, жиноят-поцессуал ма маъмурий қонунчилигини замонавий талаблари билан уйғунлаштириш:30 йиллик амалий тажриба ва ривожланиш истиқболлари мавзусидаги халқаро онлайн илмий амалий конференция 2025 йил 4 апрел 193-196 А.К.Закурлаев 11. ИНТЕРНЕТ МАНБАЛАР 12. https://xs.uz/uzkr/post/ekstremistik-tashkilot-nomlari-rojkhati malum-qilindi/ 84 13. https://daryo.uz/k/2020/12/02/ozbekiston-fuqarolarini-suriyadagi terrorchilik-tashkilotiga jonatishda-gumon-qilingan-shaxs-ushlandi/ ISSN: 2181-3906 2024 International scientifijournal «MODERN SCIENCE АND RESEARCH» VOLUME 3 / ISSUE 4 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ 1389 14. Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги қонун янгиланмоқда. Қандай ўзгаришлар бор? // https://kun.uz/75925192 15. https://antiextremizm.ru/kak-dejstvuyut-ekstremisty-i-terroristy-vsotsialnyh-setyah. 16. http://advokatnews.uz/xabar/928.html//тақиқланган ташкилотлар сафига адашиб кириб қолганларни афв этиш тартиби қандай бўлади?