scieee AI-readable full text Open interactive document viewer

ЭКСТРЕМИСТИК ВА ТЕРРОРИСТИК ТАШКИЛОТЛАРНИ МАРКАЗИЙ ОСИЁГА КИРИБ КЕЛИШИНИНГ ИЖТИМОИЙ-СИЁСИЙ САБАБЛАРИ

Каримов Абдумалик Абдумутал ўғли

Abstract

Мазкур мақолада экстремистик ва террористик ташкилотларни Марказий Осиёга кириб келишининг ижтимоий-сиёсий сабаблари ва унинг оқибатлари қайд этилган.

Full text

ResearchBib IF-2023: 11.01, ISSN: 3030-3753, Valume 1 Issue 7 ISSN: 3030-3753. VOLUME 1, ISSUE 2 346 ЭКСТРЕМИСТИК ВА ТЕРРОРИСТИК ТАШКИЛОТЛАРНИ МАРКАЗИЙ ОСИЁГА КИРИБ КЕЛИШИНИНГ ИЖТИМОИЙ-СИЁСИЙ САБАБЛАРИ Каримов Абдумалик Абдумутал ўғли Мустақил тадқиқотчи. https://doi.org/10.5281/zenodo.18021494 Анотация. Мазкур мақолада экстремистик ва террористик ташкилотларни Марказий Осиёга кириб келишининг ижтимоий-сиёсий сабаблари ва унинг оқибатлари қайд этилган. Калит сўзлар: экстремизм, терроризм, жамият, хавфсизлик. Аннотация. В данной статье рассматриваются социально-политические причины и последствия проникновения экстремистских и террористических организаций в Центральную Азию. Ключевые слова: экстремизм, терроризм, общество, безопасность. Марказий Осиё минтақаси ўз тарихида ҳеч қандай ақидапарастлик ва жангарилик унсурларини олиб кирмаган. Аксинча, минтақада ислом дини ёйилган вақтдан бугунги кунга қадар инсонпарварлик ва бағрикенглик анъанаси устувор бўлиб келмоқда. Ўрта асрларда Араб Шарқида айрим суфий бирлашмалари жангариликни намоён қилган ҳамда инквизиция ва жазолаш ишларини амалга оширган вақтларида ҳам Марказий Осиёда суфийлик инсонга муҳаббат ва бағрикенглик ғояларини ривожлантирган. Айни вақтда, барча даврларда у ёки бу этник гуруҳга мансублик боғловчи (бирлаштирувчи) омил сифатида муайян вазифани бажаргани учун ҳам Марказий Осиёда қарор топган ислом дини миллийликдан холи эмаслигини намоён этганини таъкидлаш зарур. Шунинг учун ҳам, ХХ-асрнинг бошларидаги араб модернистларидан фарқли равишда жадидлар ҳаракати жохилликдан йироқлашиб, ўз кучларини биринчи навбатда диний ва миллий онгни ўстиришга сарфлаган эдилар. Ўрта асрларда Марказий Осиёдаги диний бағрикенглик, инсонпарварлик майллари, фан ва санъатнинг ривожланиши Араб Шарқида қаршиликни келтириб чиқарди. Натижада ХIII–XIV асрларда бугунги кундаги тузилмаларини шакллантираётган экстремистлар ғоявий жиҳатдан таянаётган ақидапараст “Сохта Салафийлик” оқими юзага келди. Ўрта асрларда Ибн Таймия, Муҳаммад ибн Абулваҳҳоб каби сохта салафийлар Марказий Осиё мутафаккир олим ва уламоларини “ислом моҳиятини сохталаштириш”да 1 1 ResearchBib IF-2023: 11.01, ISSN: 3030-3753, Valume 1 Issue 7 ISSN: 3030-3753. VOLUME 1, ISSUE 2 347 айблаб, ислом давлатини идеаллаштиришга асосланган қарашлар тизимини ишлаб чиқдилар ва “жиҳод”ни унга эришишнинг асосий воситаси сифатида эълон қилиб, ўз ғояларига жанговарлик тусини бердилар. Шундай қилиб, сохта салафийлик ҳам ҳокимият учун курашнинг маҳсули ҳисоблана бошлади. Ибн Таймия “салафийлик” оқимининг дунёқараши, фиқҳий ва фалсафий-ғоявий асосларини яратди. Бу эса ўз навбатида оқим тарафдорларининг кўпайишига сабаб бўлди. Ибн Таймия таълимотининг барча методологик ва ғоявий тамойиллари даврлар мобайнида турли исломий оқимлар томонидан фойдаланилиб келинди ва ҳозирда ҳам фойдаланилмоқда. Шу тариқа, XVIII асрнинг биринчи ярмида Муҳаммад ибн Абдулваҳҳоб сохта салафийлик асосида Арабистон ярим оролида ҳокимият учун кураш олиб боришга мослаштирилган “ваҳҳобийлик” таълимотини яратди. Хусусан, диний экстремизмнинг минтақада намоён бўлиши юзасидан Россиялик исломшунос олимлар ва мамлакатимиздаги мутхасассилар томонидан берилган манбааларга кўра, Марказий Осиё минтақасида XX асрнинг 70 охири ва 80 йиллар бошларида хорижий экстремистик марказлар саъй-ҳаракатлари билан шакллана бошлаган. Минтақада хориждан келаётган молиявий ёрдам ҳисобига жангари сифатида фойдаланиладиган шахсларни танлаш ва тайёрлаш билан шуғулланадиган гуруҳлар пайдо бўлган. Ўз ўрнида диний экстремистик ғояларнинг Марказий Осиёга кириб келиш даврини бир неча босқичларга бўлиб кўриб чиқиш мақсадга мувофиқдир. I босқич (1970-1985 йиллар). Узоқ давом этган атеистик сиёсатнинг натижаси бўлган танқидий муносабатларнинг йиғилиб қолиши, аҳоли ўртасида динга бўлган эътиқоднинг сусайиши, кўплаб мусулмонларнинг диннинг асосий талабларидан (намоз, рўза, закот ва хаж) узоқлашувини айрим уламолар исломга нисбатан қилинган тўғридантўғри тахдид сифатида бахоладилар. Хаттоки, атеистик давлат сиёсати олиб борилаётган шароитда хам “исломий жамият тузиш орқали муаммоларнинг сиёсий ечимини хал қилиш мумкин”, деган хулосага кела бошладилар. Буларнинг барчаси Ўзбекистон худудида исломий давлат барпо этиш мақсадларига қаратилган бўлиб, жамиятни исломийлаштириш саъй-харакатларини талаб этарди. Бу хатти-харакатларни амалга ошириш учун қуйидаги ишлар амалга оширилди: - ўз ортидан халқ оммасини эргаштира билиш иқтидорига эга булган ғоявий рахнамоларни тайёрлаш; - чет эл диний марказларининг бевосита таъсири ва иштирокида (энг аввало Фаргона водийсида) яширин диний ўқув тизимини шакллантириш. ResearchBib IF-2023: 11.01, ISSN: 3030-3753, Valume 1 Issue 7 ISSN: 3030-3753. VOLUME 1, ISSUE 2 348 Бунда Ўзбекистон олий ўқув юртларига араб мамлакатларидан ташриф буюрган талаба ва аспирантларнинг имкониятларидан фойдаланиш ҳам режалаштирилди. Яширин диний мактабларда (хужра) ёшларга диннинг жамиятга таъсирини кучайтириш, теократик давлатни барпо этиш хақидаги ғоялар сингдирилди. Бу даврнинг яна бир ўзига хос хусусияти шундаки, асосан ёшлар оммасидан иборат бўлган эътиқод қилувчиларнинг чет эллардаги ўз маслакдошлари билан алоқа қилишлари нихоятда чеклаб қўйилган эди. Фақат ушбу босқичнинг якунига келибгина ёшлар орасидан чиққан махаллий мусулмонлар билан уларнинг чет эллик диндошлари ўртасидаги алоқалар мустахкамлана борди. Диндорларнинг асосий қисмини Ўзбекистонга тахсил олиш учун келган “мусулмон биродарлар” - талабалар ва ёш олимлар ташкил этди. Юқоридаги жараённи бир вақтнинг ўзида, собиқ Совет Иттифоқининг мусулмон халқлари яшайдиган худудларидан хорижий диний ўқув юртларига юборилаётган ёшларга нисбатан олиб борилган мафкуравий “ишлов”ларда ҳам кузатиш мумкин эди. Ёшларнинг онгига таъсир қилишда Миср, Сурия, Ливия, Судан, Иордания ва бошка араб мамлакатларидаги салбий кучларнинг таъсири, айниқса, сезиларли бўлди. Радикал кайфиятдаги диний уламолар орасида асрлар давомида ханафий илохиётхуқуқ мактабларида жорий қилинган ҳолатларга, айниқса, унинг “Мотурудия” (Абу Мансур Мухаммад нбн Мухаммад ал-Ханафий ас Самарқандий, 870-944 йиллар, томонидан асос солинган илохиёт мактаби) каби мўътадил шаклига нисбатан норозилик муносабатлари туғила бошлади 2 . Жумладан, унинг дунёвий давлатдан диннинг ажратилишини қонунлаштирилган мусулмон жамоаларининг ноисломий давлатда яшаши мумкинлигини қонуний инкор этмагани, айрим шариатгача бўлган даврда шаклланган ва айрим ношаръий урф-одат хамда анъаналарнинг мавжуд бўлишига хам йўл қўйиш мумкин бўлган ҳолат деб ҳисоблаганидан норозилик юзага кела бошлади. Бунинг натижасида мотурудия талимотидан воз кечиш, узоқлашиш хақида айрим уламолар 80-йилларнинг бошларидаёқ очиқдан-очиқ фикрлар айта бошладилар. Жумладан, вужудга келган шароитда, яъни жамоанинг исломий характерига нисбатан таҳдид туғилган вақтда, “мотурудия” талимотидан бутунлай воз кечишга тўғри қелади. Бунинг сабаби ислом динига янгилик ва жоҳилиятни олиб киришга уринаётган шахсларни йўлига ушбу таълимот ўзига хос тўсиқ эди. 2 870-900 йилларда Ироқ, Яман, Сирия, Миср, Хуросан ва Мовароуннаҳр ҳудудида юзага келган диний-сиёсий экстремистик оқим. ResearchBib IF-2023: 11.01, ISSN: 3030-3753, Valume 1 Issue 7 ISSN: 3030-3753. VOLUME 1, ISSUE 2 349 Унинг ўрнига ибтидоий ислом жамоасига йуналтирилган сохта салафийлик (фундаментализм) қонун-қоидаларини дастурил-амал учун асос қилиб олиш таклиф қилинди. II босқич (1985-1989 йиллар). Қайта қуриш даврида жамиятни демократлаштиришни амалга ошириш тўғрисида эълон қилинган шиорлар остида Покистон ва Эрон Ислом Республикалари, Бирлашган Араб Амирлиги, Саудия Арабистони Қироллиги каби мамлакатлардан экстремистик руҳдаги диний адабиётларнинг минтақага кириб келиши, миссионерлик ва динийтарғибот фаолиятининг фаоллашуви даври 3 . Чекланган Совет қўшинлари контингентининг, 1989 йилга қадар давом этган “афғон можароси”даги инқирози, диний шиор ва талаблар билан чиққан кучларга карши жанг қилишнинг мураккаблигини кўрсатди. Ушбу ҳолат ушбу кучларнинг ғоялари кейинчалик Марказий Осиё минтақасига йўналтирилишига асос бўлиб хизмат қилди. III босқич (1989-1993 йиллар) Ўзбекистонда исломий ҳаракатларнинг кучайиши даври. Диний фаолларнинг кўп йиллар ичида биринчи марта очикдан-очиқ талаблар билан чиқиши бўлиб, улар диний ҳаётга алоқадор масалаларни мустақил ҳолда ечишга интилдилар. Айрим таҳлилчилар бу даврни “Қизил ислом инқилоби” деб ҳам атайдилар. Бу давр исломнинг очиқдан-очик сиёсийлашуви, унинг радикал қанотининг фаоллашуви билан ҳам боғлиқки, Фарғона водийсида, яна хам аниқроғи, Наманганда содир бўлган воқеалар фикримизнинг ёрқин далилидир. Андижондаги оммавий чиқишлар аввалгисидан бир оз сустроқ бўлсада, бу намойишларда “худосиз хукумат” билан курашга киришиш, Ўзбекистоннинг ушбу худудида конституциядан ташқари ярим харбий ташкилотларни (жумладан, “Адолат уюшмаси”, “Ислом лашкарлари”, “Ёш жиходчилар уюшмаси”, “Жиходчилар” каби) барпо этиш тўғрисидаги чақириқлар очикдан-очиқ янгради 4 . Номлари қайд этилган ташкилотлар хуқуқни мухофаза қилиш идораларига ёрдамлашиш баҳонасида уларнинг ўрнини эгаллаб, жиноятчиликка қарши курашишни ўз кўлларига олмоқчи бўлган бўлсаларда, аслида жамият хаётини шариат қонунлари асосида ташкил қилиб, бу қонунларга итоат этмаганларнинг барчасини жазога тортишни мўлжаллаган эдилар. Айнан шу даврда биринчи марта диний асосдаги сиёсий партия “Ўзбекистонда ислом тикланиш партия”сини барпо қилишга уринишлар содир этилди. 3 Бабаджанов Б. Ферганская долина: источник или жертва исламского фундаментализма // Центральная Азия и Кавказ. 1999, № 5. – С. 27-30. 4 ResearchBib IF-2023: 11.01, ISSN: 3030-3753, Valume 1 Issue 7 ISSN: 3030-3753. VOLUME 1, ISSUE 2 350 Тожикистондаги диний мухолифатга моддий ва маънавий ёрдам кўрсатишга, яширин диний мактабларининг (хужра) кенг тармоғини яратишга харакат қилинди, Ислом давлатини яратиш мақсадида ахолини босқичма-босқич исломлаштириш харакатларининг 30 дан ортиқ бандни ўз ичига олган дастурини яратиш ва тарқатиш, чет эллардаги ўз маслакдошлари билан мустахкам алоқалар ўрнатиб, уларнинг мумкин қадар жипслашувига харакат қилдилар. Аммо хокимият ва хуқуқни мухофаза қилиш идораларининг тезкор ва манзилли саъй-харакатлари туфайли уларнинг оммавий намойишлар уюштириш хамда куч ишлатиш усуллари билан ўз мақсадларига етишиш йўлидаги уринишлари барбод қилинди. Реакцион диндорларнинг йўлбошчи ва рахнамолари, мамлакатда теократик тузумни ўрнатиш орқали ундаги вазиятни тез ва қатъият билан бутунлай ўзгартириб юбориш хақидаги режалари амалга ошмагач, қонуний ҳокимиятга қарши очиқдан-очиқ курашдан воз кечдилар. Ўзларининг келажакдаги мақсадларини амалга ошириш учун керак бўладиган шартшароит ва заминни хозирлашга барча саъй-харакатларни йўналтириб, яшириниш шароитларига ўтиб олдилар. IV босқич (1993-1999 йиллар) Очиқдан-очиқ диний фаолликнинг йўқлиги, “кучларни тўплаш”, ёшлар ва аёлларга урғу берган ҳолда Ўзбекистон ахолисини исломлаштиришга уриниш даври ҳисобланади 5 . Бундай йуналиш узоқни ўйлаб қилинган режаларни ўз ичига олади. Ҳаётий тажрибаси бўлмаган, ғоявий маслаги шаклланмаган ёшлар радикал ғояларни қабул қилишга мойилроқдирлар. Айниқса, бу иш бир мақсадни кўзлаган ҳолда бажарилса, ёшларга “сен бу ташкилотга киришинг билан ёки мана бу ишни бажариш билан алоҳида, ҳар кимга хам насиб қилавермайдиган шарафли ишга қўл урган бўласан, керак бўлса, сен миллат, дин, инсониятнинг халоскорига айланасан!” - деган фикр билан ишонтирилса, улар янада тезроқ эргашадилар. Диндорлар 1994 йилдан бошлаб, аёлларнинг ўзбек оиласи ва болалар тарбиясидаги мавқеини чуқур англаган ҳолда Наманган, Андижон, Фарғона, Бухоро, Сирдарё вилоятлари ва Тошкент шахридаги аёллар орасида тарғибот ишларини фаоллаштириб юбордилар. Бу ишларни амалга ошириш учун аёллар хужралари, мадрасаларини ташкил этиб, аёллардан кўплаб мураббий - отинойиларни хам етиштирдилар. 5 ResearchBib IF-2023: 11.01, ISSN: 3030-3753, Valume 1 Issue 7 ISSN: 3030-3753. VOLUME 1, ISSUE 2 351 Уларнинг хатти-ҳаракатлари тез орада ўз махсулини бера бошлади: қизларда умум мажбурий ўрта мактабларга боришдан, бадий адабиётлар ва матбуот нашрларини ўқишдан, телекурсатувларни тамоша қилиш ва жамоат ишларида фаол иштирок этишдан бош тортиш ҳолатлари учрай бошлади. Диний либосларни кийиб юришга мойиллик ва шу каби ходисалар кузатилди. Айнан шу даврда қатор чет давлатларда тузилаётган “жанговар авангард” сафлари учун Ўзбекистон ёшларини жалб қилиш бошланди. Халқаро террорчилик тузилмалари билан алоқалар ўрнатиш ва мустахкамлаш, диний ташкилотларни молиявий жихатдан таъминловчи манбаларни, шу жумладан, чет эллардаги клерикал марказларни аниқлаш, ўз маслакдошларини давлат муассасаларига киритишга уриниш каби ҳолатлар бу даврга хос хусусиятдир. V боскич (2001 йилдан ҳозиргача). Ушбу даврни аввалги босқичларда амалга оширилган ишларнинг натижасида қўпорувчилик-террорчилик фаолияти шаклларига ўтиш даври дейиш мумкин. Буларни куйидаги мисолларда кўришимиз мумкин: 1) “Ҳизбут - тахрир” ДЭТ томонидан радикал диний ғояларни ўз ичига олган варақаларни оммавий равишда тарқатилиши ва ҳаракатларни фаоллаштиришга қаратилган чақириқлар. 2) 1999 йил 16 февралидаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳаётига суиққасд қилиш учун уюштирилган террорчилик харакатлари. Ушбу кўпорувчилик харакатларининг барчаси танланган объектларнинг аниқлиги билан хам алохида фарқланади. Жумладан, ижроия хокимият биноси, яъни Вазирлар Махкамаси, Вазирликларнинг маъмурий биноси, Ўзбекистон Миллий банк биноси, хуқуқни мухофаза қилиш тузилмалари, МХХ бошқармасининг биноси. 3) 1999 йил 30 март куни Хоразм вилояти Питнак шаҳрининг “Саримой” блок постида (ислом динини қабул қилган корейц миллатига мансуб “Сергей-Абдуллох” раҳбарлигида) террорчилик гуруҳи томонидан гаровга олинган “Тошкент - Ургенч” йўналишидаги автобус ичидаги 28 нафар фуқаролар. 4) 2000 йилда Тошкент ва Сурхондарё вилоятларининг тоғли ҳудудлари орқали республикамиз худудига Тожикистон ва Қиргизистон республикаларидан кириб келган қўпорувчилик гуруҳларининг ҳаракатлари; 5) 2004 йил 28-31 март ва 30 июль кунлари Тошкент шаҳри, Тошкент ва Бухоро вилоятларида содир этилган террорчилик хуружлари; 6) 2005 йилнинг 12-13 май кунлари Андижон вилоятида “Акромийлар” экстремистик ташкилотининг жанговар гуруҳлари томонидан вилоят ҳокимияти, хуқуқ - тартибот ResearchBib IF-2023: 11.01, ISSN: 3030-3753, Valume 1 Issue 7 ISSN: 3030-3753. VOLUME 1, ISSUE 2 352 идоралари ҳамда мудофаа вазирлиги объектларини эгаллашга қаратилган очиқдан - очиқ террорчилик ҳужумлари ҳамда ўз хизмат вазифасини бажарувчи хуқуқ - тартибот идоралари ходимларини гаровга олиш ва қийноқларга солиб, қатл қилиш; 7) 2009 йил 25-26 май кунлари Андижон вилоятининг Хонобод ва Андижон шаҳарларида “Исломий жиход иттиходи” террорчилик гуруҳи томонидан Хонобод шаҳар ИИБни эгаллаш мақсадида уюштирилган қуролли ҳужум ва Андижон шаҳрида 2 нафар “террорчи”ларни ўзини-ўзи портлатиш йўли билан содир этган террорчилик хуружлари; 8) 2009 йил июль - сентябрь ойларида Тошкент шаҳри, Тошкент, Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларида ўзларини “Ислом жиҳодчилари” деб номлаган диний экстремистик гуруҳ томонидан диний идора ҳамда ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларини жисмоний йўқ қилиш йўли билан содир этган қўпорувчилик ҳаракатлари. 2001 йил 11 сентябрда АҚШ давлатига нисбатан содир қилинган террорчилик хуружларидан сўнг шу йили Афғонистондаги “аксилтеррор” компаниясининг бошланиши билан бу мамлакат худудининг халқаро террорчилик ташкилотлари, шу жумладан, “АлҚоида” ва “Туркистон Исломий Ҳаракати” учун таянч базаси бўлиш вазифаси камайди 6 . Халқаро хамжамиятнинг терроризмга қарши курашишда ўзаро бирдамлиги вужудга келди. Халқаро террорчилик тузилмалари Афғонистондаги воқеаларга жавоб тариқасида ўз фаолликларини дунёнинг бошқа давлатларига кўчирдилар. Афғонистондаги “аксилтеррор” харакатларига бош қўшган мамлакатлар АҚШ ва бошқа давлатлар террорчилик гуруҳларининг асосий зарбаси қаратилган объектларга айландилар. Ўзбекистонда, унинг атрофида харакатда бўлган диний экстремистик гуруҳ ва кучларни қайта ташкиллашуви, фаолиятнинг янги шаклларини излаши, уларда раҳбарларнинг алмашинуви, олдин мавжуд бўлмаган сиёсийлаштирилган диний тузилмаларнинг майдонга чиқиши содир бўлди. Умуман олганда эса, диний экстремизм минтақада яширин, кейинроқ очиқ-ошкора ташвиқот ва зўравонликка асосланган фаол ҳаракатлар, сўнг унга қарши қаратилган чоратадбирлар натижасида яна ўта махфий ишлаш асносида тарғибот олиб бориш ва юқорида қайд этилган қўпорувчилик хуружларини содир этиш каби босқичларни босиб ўтди, дейиш мумкин. 6 ResearchBib IF-2023: 11.01, ISSN: 3030-3753, Valume 1 Issue 7 ISSN: 3030-3753. VOLUME 1, ISSUE 2 353 ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ 1. Мирзиёев Ш.М. Қонун устуворлиги ва инсон манфаатларини таъминлаш–юрт тараққиёти ва халқ фаровонлигининг гарови.– Т.,,»Ўзбекистон»,2017.– 48.Б. 2. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 19 сентябрдаги БМТ Бош Ассамблеясининг 72–сессиясида сўзлаган нутқи // Халқ сўзи. –Т., 2017. 20 сен. 3. Ўзбекистон Республикасининг Қонуни “Экстремизмга қарши курашиш тўғрисида” Ўзбекистон Республикасининг Қонуни, 30.07.2018 йилдаги ЎРҚ-489-сон // ҳттпс://лех.уз/уз/доcс/3841957 муроджаат санаси 24.01.2024 йил 4. Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони “«Ўзбекистон — 2030» стратегиясини 2023 йилда сифатли ва ўз вақтида амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” 11.09.2023 йилдаги ПФ-158-сон ҳттпс://лех.уз/доcс/6600413 5. Абдуллаев А. Ижтимоий тармоқларнинг социал психологик таъсири // “Ёшларни ахборот-психологик хуружларидан ҳимоя қилиш технологиялари: назария ва амалиёт”. – Т.: 2012. – Б. 283-284. 6. Экстремизм ва Терроризи билан боғлиқ жиноятларга қарши курашнинг худудий методикаси МГ ХТИ .Илмий амалий тавсиялар амалий қўлланма 115б А.К.Закурлаев 7. Экстремизм ва терроризмга қарши кураш масалалари жамиятдаги тинчлик хотиржамликни таъминлашт гаровидир Received: 17th January 2023 Accepted: 27th January 2023 Online: 28th January 2023 https://doi.org/10.5281/zenodo.7578709 190-194 А.Закурлаев 8. Экстремизм ва Терроризи билан боғлиқ жиноятларга қарши курашнинг худудий методикаси Наманган вилояти мисолида Ўзбекистон Республикаси ЖХУ нашриёти. Амалий қўлланма Илмий амалий тавсиялар 2025 феврал 115б А.К.Закурлаев 9. Экстремизм ва Терроризи билан боғлиқ жиноятларга қарши курашнинг худудий методикаси Андижон вилояти мисолида Ўзбекистон Республикаси ЖХУ нашриёти. Амалий қўлланма Илмий амалий тавсиялар 2025 март 195 б А.К.Закурлаев 10. Терроризм ва экстремизмга қарши кураш: жахон тажрибалари ва махаллий ёндашув 4 бет Ўзбекистон Републикасининг жиноят, жиноят-поцессуал ма маъмурий қонунчилигини замонавий талаблари билан уйғунлаштириш:30 йиллик амалий тажриба ва ривожланиш истиқболлари мавзусидаги халқаро онлайн илмий амалий конференция 2025 йил 4 апрел 193-196 А.К.Закурлаев ResearchBib IF-2023: 11.01, ISSN: 3030-3753, Valume 1 Issue 7 ISSN: 3030-3753. VOLUME 1, ISSUE 2 354 11. Каримов А. Ўзбекистонда фаолият юритаётган норасмий оқим ва гуруҳлар.-Т.: Мовароуннаҳр 2004. – Б.31-32. 12. А.Закурлаев, Ўзбекистон ривожига таҳдид солаётган ғайриқонуний диний оқим ва террорчилик ташкилотлари. Тариқатчилик, аслият ва моҳият. Ўқув услубий қўлланма Т: 2010 Б. 22-29. 13. Каримов А. Диний мутаассибликнинг тарихий илдизлари ва замонавий кўринишлари – Тошкент, 2011. – Б. 32. 14. Диний экстремизм ва терроризмга қарши курашнинг маънавий-маърифий асослари .-Т.: ТИУ.2016Б.112. 15. 870-900 йилларда Ироқ, Яман, Сирия, Миср, Хуросан ва Мовароуннаҳр ҳудудида юзага келган диний-сиёсий экстремистик оқим. 16. Бабаджанов Б. Ферганская долина: источник или жертва исламского фундаментализма // Центральная Азия и Кавказ. 1999, № 5. – С. 27-30.