scieee AI-readable full text Open interactive document viewer

ХОЖА АСАРЛАРИДА АҲЛОҚ-ОДОБ МАСАЛАЛАРИНИНГ ЁРИТИЛИШИ

Муҳаммадсолиев Сайфуллохон Ҳидиятилла ўғли

Abstract

Мазкур тезисда Хожанинг “Мифтоҳ ул-адл” асаридаги ахлоқий-таълимий мазмундаги ҳикоялар таҳлил қилинади. Тадқиқотда “Султон Санжар Мовий ва кампир”, “Шайх ва мурид”, “Чумчуқ” каби ҳикоялар мисолида тўғрилик, адолат, ҳалоллик, поклик, сабр ва тавба ғоялари очиб берилади. Муаллиф халқ оғзаки ижоди анъаналари, дидактик наср хусусиятлари ҳамда “ҳикоя ичида ҳикоя” усулидан фойдаланган ҳолда ахлоқий қарашларни бадиий талқин этгани асосланади. Тезисда Хожа ҳикояларининг XVI аср ўзбек насри тараққиётидаги ўрни ва ҳозирги давр учун ҳам долзарблиги илмий жиҳатдан ёритилади.

Full text

Dekabr, 2025-Yil 266 ХОЖА АСАРЛАРИДА АҲЛОҚ-ОДОБ МАСАЛАЛАРИНИНГ ЁРИТИЛИШИ Муҳаммадсолиев Сайфуллохон Ҳидиятилла ўғли Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети докторанти. https://doi.org/10.5281/zenodo.18021549 Аннотация. Мазкур тезисда Хожанинг “Мифтоҳ ул-адл” асаридаги ахлоқийтаълимий мазмундаги ҳикоялар таҳлил қилинади. Тадқиқотда “Султон Санжар Мовий ва кампир”, “Шайх ва мурид”, “Чумчуқ” каби ҳикоялар мисолида тўғрилик, адолат, ҳалоллик, поклик, сабр ва тавба ғоялари очиб берилади. Муаллиф халқ оғзаки ижоди анъаналари, дидактик наср хусусиятлари ҳамда “ҳикоя ичида ҳикоя” усулидан фойдаланган ҳолда ахлоқий қарашларни бадиий талқин этгани асосланади. Тезисда Хожа ҳикояларининг XVI аср ўзбек насри тараққиётидаги ўрни ва ҳозирги давр учун ҳам долзарблиги илмий жиҳатдан ёритилади. Калит сўзлар: Хожа, «Мифтоҳ ул-адл», ахлоқий-таълимий ҳикоялар, дидактик наср, халқ оғзаки ижоди, тўғрилик, адолат. Хожа ҳикоялари ичида ахлоқий-таълимий масалаларга бағишланган ҳикоялар ҳам учрайдики, уларда кўтарилган қатор фикрлар ҳозирда ҳам ўз аҳамиятини сақлаб қолган. Шу нуқтайи назардан тўғрилик ғояси олға сурилган “Султон Санжар Мовий ва кампир” ҳақидаги ҳикоя диққатга сазовордир. Султон бир айвон қурмоқчи бўлади, аммо айвонга лойиқ устун топа олмайдилар. Охир бир кампирнинг уйида устунбоб дарахт борлиги аниқланади. Султон кампирга бир зарли тўн ва бир товоқда тангалар бериб, дарахтни сотиб олади. Бу дарахт айвонга муносиб эди. Айвон зарлар билан, устун олтин билан безатилади. Айвон қурилиши тугатилгач, шаҳар халойиқи айвон томошасига келадилар. Шунда устун эгаси кампир ҳам заркаш тўнларини кийиб, устун ёнига боради ва “Эй йиғоч, ростлиқингдин ўзингни ҳам тиллопўш қилдинг мени ҳам тиллопўш қилдинг”, - дейди. Ҳикоя қуйидаги шеърий парча билан тугатилади: Ҳар кимки, ростлиқни қилди шиор ўзига, Бунёди илан ҳар иш бўлди жаҳонда маҳкам. Гар алифдек рост бўлсанг, бол ичида тут мақом, Лом алифдек бўлсанг, эгри бўл бано ичра мудом. 1 Ҳикояда адолат билан иш кўрувчи шоҳ ҳамда тўғрилик тимсоли бўлган устун тўғрисида сўз боради. Султон Санжар Мовий – одил шоҳ. У айвон учун тўғри устун қидирар экан, зўрлик, золимлик қилмайди, кампирни рози қилиб, уни тиллолар билан безаб, сўнгра дарахтни йиқади. У тўғрилик тарафдори. Айвонига кўрк бериб, уни безаб турган устунни у тиллоларга ўрайди ва унинг яъни тўғрилигининг қадрига етади. Хожа даври халқ оғзаки манбаи бўлган бу ҳикоя мазмунини баён этадиган “Тўғрилик – бойлик” эртаги ҳозиргача яшаб, тилдан-тилга ўтиб келмоқда. Алишер Навоийнинг “Садди Искандарий” достонининг Аҳлоқий-таълимий мавзуда ёзилган Хожа ҳикояларидан яна бири “Шайх ва мурид” ҳақидаги ҳикоядир. 1 А қўлёзма, 66-бет Dekabr, 2025-Yil 267 Ҳикояда баён этилишича, бир киши шайх олдига бориб, кўп гуноҳ ишлар қилганлигини, энди эса, тавба-узр сўраб келганлигини билдиради. Шунда шайх у кишига: “Санинг кўнглинг бир ҳавога ўхшар ва анга бкш ариғдин лой сувлар кириб, тақи ул ҳавони тийра қилурлар, Агар ул ариғларнинг йўлларин боғласанг ва бу ҳавога тийра сувлар кирмаса, ондин сўнгсанға тавба ва иноят берурман”, - дейди: у киши бу қандай ариқлар эканини сўраганда шайх айтади: “Бир ариғ – кўзингнинг йўлидурким, мусулмонларнинг аҳли-аёлига хиёнат бирлан боқмағайсан. Яна бир ариғ – оғзингнинг йўлидурким, андин ёмон, ҳаром нималарни емағайсан. Яна бир ариғ – иликларингдурки, кишини ноҳақ уриб, молларини олмағайсан. Яна бир ариғ – оёқларингнинг йўлидурким, анинг бирлан номашруъ йўлларға бормағайсан, мисли бўзахона ва шаробхона ва мафсақа. Яна бир ариғ – қулоқларнинг йўлидурким, ғийбат сўзларни эшитмагайсан”. Ул киши шайх айтганларини бажариб, тезда соҳиб камол муршид бўлади. Ҳикоя кичик бўлишига қарамасдан, каттагина аҳлоқий ғояни олға суради. Бу ғоя ҳикояда шайх образи орқали ўз талқинини топган бўлиб, ҳикоя муаллифининг сўзлари орқали баён этилади. Шайх тимсоли воқеа-ҳодисани шариат нуқтайи назаридан баҳолаш билан бирга, кўпни кўрган, донишманд, адашганларга тўғри йўл кўрсатувчи, тадбирли киши сифатида гавдаланади. Поклик ва ҳалоллик, софлик, ўзгаларга хиёнат қилмаслик, ғийбат йўлини тутмаслик кабиларни асосий аҳлоқ нормаси деб ҳисоблайди. Шунинг учун ҳикоя муаллифи ўз қаҳрамони тилидан сўзлаб, муридга тавба – тазарруъ беришдан олдин унга тўғри йўл кўрсатади, унинг хулқ-атворидаги иллатларни тузатишга ёрдам беради. Ҳикоя мазкур маснавий билан якунланади: Халққа алтофни кам кам қилмағил, Ҳеч кишига жавр-ситам қилмағил. Айла Худонинг ғазабидин ҳазар, Солма кишининг ҳарамига назар. Фахш сўзин оғзингга олма мудом, Шумлар ила доғи ичма ҳаром. Мафсақалар кўйига қўйма қадам, Бўлма алар таври била муттаҳам. Ғийбати бад кўйига солма қулоқ, Доим ўшал тоифадин бўл йироқ... Хожанинг “Чумчуқ” ҳикояси ҳам бадиийлик жиҳатдан анча пишиқ: “Бир киши чумчуқни қафасда сақлар эди. Чумчуқ тилга кириб, мени озод қилсанг, сенга фойдали уч насиҳат айтаман, дебди. У киши кўнибди. Чумчуқ насиҳатларини айтибди: “Аввал улким, ҳар нимарса қўлингдан чиқса, анинг учун қайғу емағил. Ва яна маҳол сўзни асло қабул қилмағил. Эмди мани йиборғил, яна бирин айтурман.” У киши чумчуқни қўйиб юборибди. Чумчуқ бир дарахтнинг шохига қўниб, менинг қорнимда йигирма мисқол лаъл бор эди, сен нодонлик билан мени қўлингдан чиқардинг дебди. У киши пушаймон бўлиб, изтироб чекибди. Чумчуқ “ҳоло санга насиҳат қилмадуммиким, нимарса қўлингдин чиқса, онинг учун қаййғурмағил!.. яна бу ким, мн ўзим йигирма мисқол эрмасманким, йигирма Dekabr, 2025-Yil 268 мисқол лаъл манинг қорнимға на турлук сиғар?” дебди. Чумчуқ у кишининг қафасдан бўшатиб юборгани эвазига “бу яғочнинг тубида бир кўзача танга бортурур”, - дебди. У киши дарахтнинг тубини ковласа, бир кўзача чиқибди, киши шод хуррам бўлибди. Хожа ўзига қадар вужудга келган бой адабий анъанадан илҳомланиб, ихчам ҳикояларини ижод этишга киришади. Aйни ҳолат адиб ҳикоялари қаҳрамонлари сифатида танланган Искандар, Доро, Нўширавон, Султон Маҳмуд, Султон Маликшоҳ, Баҳром Гўр кабиламинг XVI асрга қадар бадиий адабиётда тарихий шахсликдан аллақачон бадиий тимсол даражасига кўтарилганлиги, улар ҳақидаги халқ оғзаки ижодида мавжуд бўлган турли ҳикоя ва ривоятлар мумтоз ижодкорлар қаламида сайқалланиб, воқеалар тизимга айланиб қолганлигини ҳам тасдиқлайди. ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙҲАТИ 1. Aбдуғафуров A. Буюк бешлик сабоқлари.-Тошкент. Ғафур Ғулом Номидаги адабиёт ва санъат нашриёти, 1995; 2. Aйний С. Aсарлар. Саккиз томлик. Саккизинчи том.-Тошкент: Ғафур Ғулом номидаги бадиий адабиёт нашриёти, 1967. 3. Aлибек Рустамов. Навоийнинг бадиий маҳорати. Ғафур Ғулом номидаги Aдабиёт ва санъат нашриёти. Тошкент-1979 Б.Б 156-160. 4. Адизова.И Ўзбек мумтоз адабиёти тарихи (XVI-XIX) Тошкент. ФАН. 2006.